Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.18K photos
3.79K videos
2 files
8.55K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Совғалар #Ўқитувчилар #учун фаол блогер Қўқоннинг мард йигити Акмал Саиджонов томонидан эртага берилади.

Азиз Ўқитувчиларнинг касб байрамлари билан чин дилдан табриклайман 🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таклиф #учун #раҳмат🇺🇿

Байрамга албатта бораман Қўқон шаҳрининг Азиз Ўқитувчилари.

Дўстим Шоирахон Комилжоновага таклиф учун раҳмат 👇

Ҳурматли Нигора Алимова Сизларни 2023 йил 29 сентябр соат 10.00да 1-октябр -"Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан мустақил блогер Акмал Саиджонов ва "Veko" фирмаси ҳомийлигида ҳамда Қўқон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказиладиган устоз ва мураббийларни тақдирлаш тадбирига таклиф қиламиз.

Манзил: Қўқон шаҳар, 1-мактаб

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Мана Атлас ҳам кийдим, қалай қизлар🤗😊

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўғилган куним билан табриклаган узоқ ва яқиндаги Азиз Инсонларга чексиз раҳмат🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин Азиз Юртдошлар 🙏

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин Азиз Юртдошлар 🙏

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
100 та ўқитувчи, мактабнинг тозалигига кучли ҳисса қўшган покиза ходимлар, техник ходимлар, нафақадаги Устозлар Қўқон шаҳрининг Мард Ўғлони, Тадбиркор Устоз, фаол Халқпарвар мустақил журналист ва блогер Акмалжон Саиджоновнинг эътибори, ҳурмати ила совға саломлар, кутилмаган сюрпризлар билан тақдирландилар.

Тадбирга шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов келди ва тадбиркор билан биргаликда совғалар устозу ходимларга табрик орқали тарқатилди🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оллоҳнинг ердаги фариштаси, десам, адашмайман.

Устозлар тўғриси ойлик маоши пастлигидан, орттира олмаслигидан Оллоҳнинг уйи Каъбага боришга қийналишларини кўп эшитганман.

Аммо буни имкони топилди.

Мустақил журналист ва блогер, Мард Ўғлон, Устоз Тадбиркор Акмалжон Саиджоновнинг эътибори, эътирофи, ҳурмати, инсонийлиги билан 10 та Устозларни Умра Ҳажига боришларига СЕРТИФИКАТлар берилди.

Устозлар ўзи кутмаган экан хабарни эшитиб шокка тушдилар, наҳотки, деб...

Ҳа наҳотки, деб, Умра Ҳажига бориш орзуим, лекин..., деб, бошини аста эгганлар кўзларида ёш билан хурсанд бўлдилар🇺🇿

Азиз Устозлар яна бир бор Ўқитувчилар куни билан табриклайман 🇺🇿🙏

Сиз Азиз Устозлар елкасида машшаққатли мажбурияти кучли юк бор.

У ҳам бўлса ёш авлодга хат савод ўргатиш, таълим тарбия беришдир.

Кўплаб ота оналар Сиз Азиз Устозларнинг қадрини билмайдилар, баъзан ўқитувчиларни ҳафа қиладилар...

Сиз Азиз Устозларни кимки ноҳақ ҳафа қилса гуноҳи оғир.

Байрам муборак бўлсин 🇺🇿🙏

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб болаларига ўргатилса арзийдиган ақлий мусиқий машғулотлар

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақил журналист ва блогер, Мард Ўғлон, Устоз Тадбиркор Акмалжон Саиджонов Сизга таълим тарбия берган Ота Она ва Устозларингизга чексиз раҳмат🇺🇿🥇🏆🇸🇱

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Қўқоннинг номдор инсони, яхши оила раҳбари, Ота, доктор, профессор, камтар самимий инсон Қўқон шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг раҳбари Ҳурматли Комил Бобожоновнинг кеч бўлсада таваллуд айёмлари билан табриклайман 🇺🇿

Комил ака доимо соғ саломат бўлинг.

Тиббиёт оламида Қўқон шаҳрида яхши янгиликлар бўлишига ишонаман 🇺🇿

Тиббиётда танқидий чиқишларимни доимо тўғри тушуниб муаммони тезкорлик ижобий ҳал этишда ЧЕМПИОН РАҲБАР🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дўстим журналист Ғайратжон Тошпулатов билан жума куни маҳалладан машинада юрганимизда рўпарамиздан ёши улуғ отахон велосипед миниб, ортларида биз борлигимизни билмай, эшитмай жума намозини ўқиш учун мачитга ошиқаётган эканлар.

Биз ҳам дўстим билан отахонни ортларидан аста ҳурмат билан кетдик.

Йўлнинг баланд жойи келганда отахон минган велосипедни орқасидан мактаб ўқувчиси юқорига велосипед қийналмай чиқишида ёрдам берганини кўриб хурсанд бўлдик, болажонни тарбия берган ота онасига чексиз раҳмат.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Нигора Алимова душманларингиз жуда кўп, нима иш қилсангиз ҳам сизни ёмонлаб, ғийбат қилиб ортингиздан гапирган инсонлар кўп экан, дейди, айрим юртдошларимиз.

Ерга қараб аста нигоҳим билан кулиб бир сўзни айтдим..., яхши инсонман, шунинг учун ҳам душманим кўпдир.

Ҳафа бўлган пайтимда бир инсон кўнглимни кўтариш учун айтган сўзи, яхши инсонларнинг душмани кўп бўлади, ҳафа бўлманг, деган, эди.

Ман кимгадир дўстим душманим, деган, сўзларни айтмайман.

Дўст ҳам душман ҳам ман учун бирдек инсонлар.

Дўст бўлиб душманга айланганларни кўпини кўрдим.

Хаётимда дўстим бор, деб, айтмайман.

Чунки дўстни ўзи йўқлигини англаб етдим.

Дўстларга, душманларга сиҳат саломатлик тилайман.

Душманларнинг борига шукур 🤲, душманлар бор экан сиз доимо олдинга интиласиз, чунки душманлар кўрган эшитган билган воқеалари орқали билмаганимизни билиб, кўрмаганимизни кўриб, эшитмаганимизни эшитамиз.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Азиз Юртдошлар, яқинда бир олий жаноб тадбиркор томонидан манга Умрага бориш учун СЕРТИФИКАТ берилди.

Ман хурсанд бўлдим албатта...

Лекин ҳали ман Умра Ҳажига бориш учун тайёр эмаслигимни, Ҳажга бориш юзаки бўлмаслиги, Ҳажга бориш учун кучли масъулиятни бўйнимизга олиб, пок виждон билан бориш, ўзгалар дардига бефарқ бўлмаган олий жаноб инсонлар Ҳажга боришга муносиб, деб, билганман.

Ҳозирда ман кўплаб юртдошларимиз учун яхши ишларни амалга оширишда давом этишим керак.

Ҳаж ман учун, ёрдамга муҳтож инсонларга инсон бўлиб ёрдам бериб кўнглини шод айлашни тушунаман.

Насиб қачондир албатта Умрага бораман🤲

Ҳозирча эса ўзимдаги УМРА СЕРТИФИКАТини бир инсонга беришга қарор қилдим.

Мани тўғри тушунасизлар, деган, умиддаман...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ҳурматли ва ҳурматсиз қайнаб тиниб тинчимаган қайноналар.

Келин ҳам қизингиздек!

Келин сизга хизматкор эмас!

Уйида ойпопук қизлари қимматхондек қайноналар, ойпопук қизларингиз ҳам ўзи яшаб ўтирган уй ишларини бажарсин келин хизматкор келди, деб, эрта маликага айланмай!

Ўз қизини асраб келинга азоб бераётган қайноналар Худодан қўрқинг!!!

Жуда кўп қайноналарнинг зулмидан келин бечоралардан мурожаатлар келмоқда.

Исми фамилияси адреслари билан қаҳрамон анаконда қайноналар ижтимоий тармоқлар орқали чиқади, ҳафа бўлиши йўқ, керак бўлса иибга хабар берилади!

Сиртдан мулойим бўлиб актёр писмиқ қайноналар оҳирингиз вой бўлмасин қизингизни оҳ воҳини эшитиб..., қайтар дунёни қайтишидан қўрқинг👊

"мард" куёв туралар уйдаги қайнона ва хотингизнинг зиддиятли оҳири йўқ урушларидан кўчага қочиб яхши иш қилмайсиз, қаранг оилангизга!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Тадбиркор Аёлни эшитган раҳбарлар ёрдам бердими ёки йўқ тўғриси хабарим йўқ ҳозирда.

Опа билан шу йил қишнинг февраль ойида кўришиб Фарғона вилояти Сўҳ туманида Ҳурматли Президентнинг саъйи ҳаракатлари билан очилган истироҳат боғини бориб кўрдим.

Боғ чиройли қурилган.

Аммо Сўҳликларга аслида боғ керак бўлмаганлигини исботи билан кўриш мумкин.

Ҳурматли Президент тадбиркор Аёлга имтиёзли кредит бўйича қуринг, деган, эканларууу лекин имтиёзли кредит имтиёзсиз кредитга айланиб қарзларни ташкил қилган.

Президент сўзи эса амалда ўз ижросини топмаган.

Спектакль...

Опани ҳар жойда кўраман.

Умид билан раҳбарлар қабулига киради аммо натижа ноль.

Қўқон шаҳридан Сўх туманига бориб боғ қуриш нотўғри иш бўлганлигидан оила аъзолари қаттиқ афсусдалар.

Опа тинмай манга телефон қилиб Тошкентга борайлик банкка, миллийга, нима дей, нима қилай, деб, кўп маслаҳат ёрдамлар сўрадилар.

Қўлимдан келганча опани ўғли билан ҳаракат қилдим, аммо ичкарида раҳбарлар имконсиз иш, деб, ёрдам бермасликларини билдим.

Қўқонлик тадбиркорларни чув туширган республика вилоят туман раҳбарларига нисбатан қонуний чора кўриш керак.

Бу тадбиркор инсонларга керак эмас эди ортиқча сарсонлик лекин бу ишлар ҳозирда ҳам давомий.

Опага ёрдам бера олмаслигимни билиб телефон қилганларида телефонни олиб жавоб бермадим, тўғриси нима ҳам дердим, банк иши қийинлигини билганимдан кейин.

Тадбиркор оила мандан ҳафа бўлиб норози эканликларини атрофдан эшитиб қоламан гоҳида, яъники, Нигора Алимова катта пул олиб кейин иш қилади, биз катта пул бермадикки бизга эътибор ҳам бермади, деб.

Аслида тадбиркор Аёл ҳақида 3-4 та пост чиқардим, лекин тадбиркор Аёл мандан норозилигини давомий билдириб келди.

Гумон ёмон!

Шу сўзларни эшитганимдан кейин тадбиркор оила билан ортиқ кўришмасликка қарор қилдим.

Шу видео манда қолиб кетганди, кеч бўлсада масъуллар эътибор билан ёрдам беради, деган, умиддаман.

Ҳечким ногаҳон қоқилмасин.

Ҳурматли тадбиркор аҳли кимлардир уни қил буни қил орқангда биз турибмиз, деб, дунёни ваъдаларини берса асло ишонманг!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova