Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Яхши #ниятларим #чексиз...
Ўзим учун эмас албатта.

Бахтимга мани тўғри тушинган ҳар бир Юртдошим бор бўлсин🤝🇺🇿

Хаётда яшаш ҳар томонлама қийин, тўсиқлар бор, лекин ҳар қандай тўсиқларни йўлдан олиб ташласа бўлади!

Айримлар ўз нафсини, манфаатлар тўқнашувини адолатли тийса, муаммолар ўз ечимини тез топади!

Нафс манфаатлар тўқнашуви кучли экан муаммолар бир неча йиллар ижобий ҳал қилинмайди!

Нафсларингиздан, манфаатлар тўқнашувингиздан оддий Халқ учун воз кечинглар!!!

Манда ТАНКАМ йўқ.

Манда ортиқча ДАВЛАТИМ, БОЙЛИГИМ йўқ.

Бир бурда нон ва бир қултум сув етарли.

Суянганим Оллоҳ, Давлатим Онам...

Атрофимдаги кўплаб яхши инсонларга доимо сиҳат саломатлик ва омад тилаб қоламан 🤲

Бундан кейин ҳам Аёллар учун жон куйдиришда давом этаман!

Бундан кейин ҳам танкасиз ёшлар учун ТАНКА бўлиб туриб бераман!

Бундан кейин ҳам ҳар қандай зўравонликка қарши курашда фаол бўламан!

Бундан кейин ҳам болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, сифатли таълим олишлари учун ўз ҳиссамни қўшаман!

Бундан кейин ҳам ишламаган виждонсиз нафсига эрк бериб, инсонларни менсимай, инсонларга ҳар томонлама маънан озор бераётган раҳбарларга кун бермайман!

Бундан кейин ҳам Ҳурматли Президент олиб бораётган ислоҳотларида фаол бўлиб ОЛҒА ҚАДАМ ташлайман!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ҳаққим #бор #аралашишга! Фарғона вилояти туман шаҳарларида айрим бош отинойилар илм, тажрибаси нолга тенг!

Кўплаб отин ойиларнинг олий маълумотлиги йўқ!

Олий маълумотлиги яхши ишлаганига эса амалда кун йўқ!

Жамшид Хотамов унутманг жамоатчилик муаммоли ишларга аралашади бундан кейин ҳам!!!

Сиз билан бир марта телефон орқали мавжуд муаммони айтганим эсимда!

Лекин сиз бефарқ бўлиб, эшитиб туриб эшитмасликка олдингиз!

Диний маънавият маърифат ўта оқсоқ ҳолда!

Яширин ўқитиладиган илми етук бўлмаган инсонлар томонидан хўжралар мавжуд.

Кўплаб отинойиларингизда дунёвий диний дунёқарашлар ўта саёз.

Кўплаб имому домлаларингизда муомала маданияти етишмаслигига гувоҳ бўлдим.

Кўплаб отинойиларингиз ва домлаларингиз борган жойига қараб, пулига қараб муомала қилишини ўзи Ислом динини қанчалар бизнес манбаига айлантирганларига ачинаман, эссиз Ислом динимиз...

Диний тушинчаси саёзлар кўпайиб кетди, қаерга қараб, нимага қараб кетаётганини тўлиқ англаб етмай боши берк кўчаларга кирганлар қанча?!

Ҳурматли Жамшид Мухторович, блогерлар бизни ишга аралашмаслиги керак, деб, қаердадир таъкидлабсиз, яна қатъий!

Узр, шу айтилган қатъий сўзингизга ман асло бўйсинмайман!

Аксинча динни ниқоб қилиб саводсизларча ишлаётганларни, диний дунёвий дунёқарашлари паст бўлган, оммага ўз таъсирини ижобий ўтказа олмаётганлар бўйича энди ҳам ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб билдираман ва бунга кузатувчи сифатида тўла қонли ҳаққим бор!

Жамшид Мухторович яна бир бор эшитинг, диний дунёвий ишларга ақлим, билимим етгунга қадар аралашиб ёритаман, сиз Жамшид Мухторов манга ҳаққи йўқ, деб, таъқиқ қўйишингизга Демократик Ўзбекистонда ҳаққингиз йўқ!!!

Таъқиқ қўйиш даври ўтиб кетди унутманг Фарғона вилояти ҳокимлиги масъули!!!

Сизни ҳаққи йўқ, деб, айтадиган сўзларингиз ўтган асрларда қолиб кетди, бироз раҳбар сифатида эскича иш тартибида қолиб кетибсиз, эссиз...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аёлга #ёрдам #беринг Ҳурматли Амрилло Иноятов 👇

Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Феруза Эшматова, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Saodat Boymirzayeva, Камила Кавланова

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Repost #SOS #Боқимандаликка #барҳам #беринг Ҳурматли Президент!

Боқимандалик бойлардек КЛАНЧИЛИККА айланиб бориш кучайди.

Олдин бир боқиманда ёрдам олиб ҳокимиятга прописка бўлган бўлса, энди у боқиманда атрофидаги қариндошларини ҳам боқимандалик касбига ургатишга улгурди.

Қайсидир куни Фарғона вилояти ҳокимини Данғара туманида Халқ билан мулоқоти бўлди.

Тўғриси у ерга келган кўплаб боқимандалар тинмай олган ёрдамларига бўкиб ўлмай шармандаларча вилоят ҳокимидан яна ва яна нафсига эрк бериб сўрашлар авжига чиқибди.

Қўқон шаҳридан турна қатор бўлиб бир хил боқимандалар ҳар доимгидек вилоят ҳокимидан пул бер, скутор бер, уй бер, памперс бер, деб, айтибди.

Скутор олгану вилоят ҳокимини ёрдамида, скутор ўзибоп эмаслигига скуторни пул топиб бели оғримаган бозорда сотиб юбориб, яна скутор сўрабди.

Вилоят ҳокими, ҳа сизга скутор бердикку нима бўлди, деса, боқиманда бу берган скутор биз айтгандек эмас экан, сотдик, деб, пинагини ҳам бузмапти..., астағфируллох Арши Ало бир кунмас бир кун ёрилиб бу хаётда яшашга нолойиқ инсонларни ердан кўтариб юбормаса ҳали..., бу аёл ундан олдин ҳам 9 та тикув машинаси, ҳокимият томонидан уй, телевизор, озиқ овқатлар, пуллар олиб ҳам ўз хаёт йўлини топа олмаган ва бу юлғичлик давомий кетмоқда.

Яна биттаси қари чолни етаклаб вилоят ҳокимидан скутор сўрабди...

Яна биттаси биринчи гуруҳ ногирон қизига пул сўраган, кошки ногирон пулга муҳтожман, деб, ўзи айтса, бу аёлга ҳам қизи ногирон бўлганлиги туфайли ҳокимиятдан уй берилган, ёрдамлар эса давомий.

Бир аёл эса Қўқон шаҳар ҳокимлиги биносида хотин қизлар масъулини хунук олди авратини пеш қилиб, ўзи эрма эр тегиб бер бердан чарчамасдан памперс берасан, деб ҳақоратлар қилган.

Яна биттаси келиб хотин қизлар масъулидан пул берасан, деб, бақир чақир қилган.

Яна биттаси пул бер, деб, хотин қизлар фаолини уришга югирган!

Яна биттаси ўзи ж... б бўла туриб хотин қизлар масъулини ж... бсан, деб ҳақорат қилган.

Кўпи боқимандалар тикка ҳокимларга, масъулларга сан бермайсан бу ёрдамни Президент беради, бер Президент берган бизни пулларни, дейди.

Ҳурматли Президент етар ортиқ берманг, қармоқ берамиз, дегандингиз, қармоқ тугули қўлига балиқ берса ҳам тўймаяпти, баттар хунук ишлар чиқяпти борган сари.

Ҳа, десанг, Президент трассасига борамиз, ўзимизга ўт қўямиз, ўзимни машина тагига ташлайман, деб, важоҳат қилади.

Ҳаммаси биргалашиб ҳаммаёқни талаб бўлиб Президент трассага чиқишни одат қилди, Президент трассасидаги қўрқоқ раҳбарлар худудларга телефон қилиб сўраган нарсасини бер, деб, қуйига босим қилади.

Бу шантажчи бақироқ, тили шалоқ аёлларни ЭРЛАРИ, ЭРКАКЛАРИ қаерда?!

Фарзандлари ота оналарини ҳатти ҳаракатларини кўриб эртага ота онасидек боқиманда бўлмайди, деб, ким кафолат бера олади?!

Қуш уясида кўрганини қилмайдими аҳли инсонлар?!

Ҳой юқорида ўтирганлар тўҳтатинглар фуқароларни бер берларини!

Шаҳарни, вилоятни, вазирлар маҳкамасини бер берлари билан тинчитмаганларни қачон тўҳтатиб, берилган нарсаларни қаерга гумдон қилган, нима қилган, нега ўз хаёт йўлини топмасдан боқимандаликни касб қилганларга қонуний чора кўрмасдан яна неча йил шундай яшаб ишлаб келасизлар!, тўҳтатинглар маънавий қашшоқлик, дангасаликни, шукуроналик нима эканлигини, диний дунёвий савоб гуноҳларни билмаганларни БОҚИМАНДАЛИКДАН ТЎҲТАТИНГЛАР

Давлат ўқи деса ўқимаса.

Ишла деса ишламаса.

Давлат боқимандалар учун яшамайдику.

Боқимандалар давлатга керак бўлса, унда бир таклифим Ўзбекистон республикасида мавжуд олигарх, монополист, кланчиликларга тўла оилаларнинг қарамоғига бириктириб қўйинглар, олигарх, клан, монополистларда пул кўп, боқсин умрини оҳиригача боқимандаларни, ҳозир ман боқимандаларга чора кўришни бошқа йўлини топа олмай шу таклифни талаб қилиб чиқдим.

Қўқон шаҳрида адашмасам 1000 дан ортиқ боқимандалар бор, қайси бой бу боқимандаларни бўйнига олади?!, олинг бўйнингизга боқимандаларни бир умрга боқишни!

Ҳокимиятда бошқа ишлар йўқми тинмай боқимандалар хоҳлаганча эшик тепиб, хотин қизларни Аёл бўла туриб олди авратини пеш қилиб ҳақоратлар қилишини кўриб эшитишга?!
Қўқон шаҳар ҳокими етар ортиқ, тўҳтатинг боқимандалар учун кўнгилчангликни, буларга қанча ёрдам берган бўлсангиз ҳам сизга кун бермай ўзга раҳбарларга биз ёрдам олмадик, деб, еб туриб марайдиганларни кўпайтирманг, етар ортиқ, тўҳтатинглар!

Қўқон шаҳар ҳокими ҳар бир боқимандага қайта қайта берган ёрдамларни қачон сарҳисоб қиласиз, давлат бюджетини кети тешикми боқиманда учун?!

Хотин қизлар тинмай гап эшитса, ҳақоратлар эшитса, қани адолат Ҳурматли Президент?!

Дўппи тор келса маҳалла раисидан тортиб ҳокимиятгача хотин қизлар фаолларига бир душманни ушлагандек муомала қилади Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Saodat Boymirzayeva!

Боқимандаларни боқишдан хотин қизлар фаолларига бошқа иши йўқми?!

Етар ортиқ!

Хотин қизлар фаолларини ҳавфсизлигини таъминлаш учун Ички Ишлар Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси фаолларини бириктириб қўйинглар, эртага биттаси келиб хотин қизлар фаолларига пичоқ тиқиши ҳам мумкин...

Боқимандаларни эрларини топиб жиноий жавобгарликка тортиш шарт!

Ношукурликни оҳири балиқчи чол ва балиқ эртагидек тешик тоғорани ушлаб жим ўтириб қилган жирканч ишларга қаердан ҳам қўл урдим, деб, афсусликда қолади...

Асл қийналган оилаларда ғурур бор, афсуски ёрдамга муҳтож бўла туриб ёрдам сўрашдан уялиб яшайдилар...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Respect Қўқон шаҳар бош прокурори Улуғбекка #Respect👍

Бир шу раҳбар хотин қизлар фаолларини ишига тўғри баҳо берибди👮‍♂️

Хотин қизлар фаоллари ҳамма ишни сўзсиз бажаряптилар, исботи билан, деганини ўзига ҳам раҳмат🙏🇺🇿

Адолатни кимдир тан олиши ҳам АДОЛАТДИР!

Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Saodat Boymirzayeva мана ҳақиқатни тан олган раҳбар, бор шундай адолатли раҳбарлар хотин қизлар фаоллари меҳнатини қадрлайдиган🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Segment.uz
Бугун, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

🔸 Шу муносабат билан, Segment.uz жамоаси соҳа фидойиларини табриклаб, уларнинг ижодий фаолиятида улкан ютуқлар, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва файзу барака тилайди!

❗️Журналистларга қонунчиликда берилган муҳим кафолатлар:

▪️ Оммавий ахборот воситалари эркин, журналист дахлсиздир;

▪️ Журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказишга ҳақли;

▪️ Журналист ахборот эгасини сир тутишини талаб қилиши мумкин;

▪️ Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди;

▪️ ОАВ давлат органларига оғзаки сўров бериши мумкин;

▪️ ОАВ фойда солиғини 50 фоиз ставкада тўлайди;

▪️ Журналистларнинг хорижий тилларни ўрганиш харажатлари қоплаб берилади;

▪️ Давлат органлари ахборот хизмати бошлиқлари ойлик маоши давлат органи раҳбари ўринбосарининг ойлик маошига тенглаштирилган;

▪️ Журналист фаолиятига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади;

▪️ Журналист ўзи тайёрлаган хабар ёки материалнинг мазмуни таҳрир жараёнида бузилган деган фикрга келса, унга имзо қўймаслик ёхуд уни нашрдан олиб қолишни (эфирга бермасликни) талаб этиш ҳуқуқига эга.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Segment.uz
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нон #Маркази #786 да Ҳайит куни 198 та Юртдошларимиз #Ютуқлар #ютиб #олишди!

2 кишига Умрага йўлланма берилди ютуқлар асосида.

Ҳурматли Ўзбекистон Юртдошларимиз бошқа вилоятларда ҳам Нон Маркази 786 ни фаолият юритиши хоҳлайсизми, агар истак бўлса ёзиб билдиринг, Қўқонлик тадбиркор бошқа вилоятларга ҳам Нон Маркази 786 ни очиб ўз фаолиятини юргиздиради муаммоларсиз.

Муҳими ҳалолликда.

Тадбиркор ҳалол👍🇺🇿

Тадбиркор билан боғланиб ҳамкорликда иш олиб бормоқчи бўлсангиз қуйида тадбиркор телефон рақамига телефон қилиб суҳбатлашсангиз бўлади👇

📱+998907868888

https://fb.watch/lw05hiasTz/?mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Блокландим #QOQONJONIM гуруҳи шаффоф эмаслигини исботлади, боқимандалик бўйича қўйилган постдан кейин блокландим!

Раҳматли Икбол Камилжановдан кейинги аҳволни кўринг, духи йўқ гуруҳ!

Иқбол Камилжановнинг ўғли админстратор адашмасам Камилжанов фамилиясини кўриб.

От ўрнини той босмапти афсуски...

Қўқон шаҳрининг ижтимоий тармоқларидан бири Халқ дардида бир постга кўзим тушиб қолди.

Агар боқимандалар бўйича ёзган постим қайсидир валломатга тўғри келмай блокланиб пул олиш асосида ўчирилган бўлса гуруҳнинг қанчалар паст кетганлигини исботидир... 👇

ҚЎҚОНЖОНИМ ГРУППАНГА ТУПУРГАНИМ БОР.

Бугун Қўқонжонимдаги Нигора Алимова хақидаги постни куриб шу Қўқонжонимни к.т га ухшаб орта туриб бир икки ака укаларни қули билан ижод қилиб турган каламушга мендан салом.Сан исқирт олдин узинга боқ сунгра нағора қоқ Нигора Алимова хақ сузни гапирди чунки боқиманда санга ухшаган мошенниклар купайса купайди лекин камаймади хақиқий боқимада борса уларга хаттоки йул бермайди.Хокимни олдига утириб бақир чақир қилиб қанча росмона касаллар бор ва бевалар бор Ори булгани учун бормайди.Сен қабулга бор уша юзларни бот бот курасан сени аламзада булишинга бирдан бир нарса халқ куйнидан қолганинг булди.Блоггер деган ном устидан чичиб юбординг ақл чичар каламуш Қўқонжонинг нима қилди,халқ учун?қуйилган постини учириш қуйиш хамиша пул булган бизлар билмайди деб уйлайсанми жим юрсанг юр булмасам узингни хатто ишларинг билан яна бошинга бало ортириб аласан,Қўқонжоним бошқа администраторлар сизлар хеч йуқ соғлом фикр одамсизларку.

Хар кандай гапларинг булса юзма юз кел гаплашаман лекин майдалашмийман сен каби пост мост қилиб.

https://t.iss.one/QUQON_DARDI

https://t.iss.one/Nigora_Alimova