«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал
497 subscribers
10.2K photos
1.59K videos
16 files
9.14K links
Наманган вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» газетаси расмий канали

Янгиликларни биз билан кузатиб боринг!
Бизда ҳаммаси ишончли!

Газетанинг электрон нусхаси: @NamanganHaqiqatiOnline

Веб-сайт: namhaqiqat.uz
Download Telegram
#КУНМАВЗУСИ

Бекатлар хусусий жойми ёки автобус кутиш ҳудудими?

Бундан 2-3 йил аввал Наманган шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳардаги бекатларнинг аксарияти тадбиркорлар ихтиёрига бериб юборилди.

Бекатлар тадбиркорлар қўлига ўтгач, ташқи ва ички қиёфаси замонавий ва чиройли кўринишга кирди. Бу қувонарли ҳолат.

Бироқ, танганинг иккинчи томонига эътибор қаратсак, айрим бекатларда йўловчилар учун яратилган шароитлар ҳам «хусусийлашиб кетди». Бекатнинг кутиш ҳудуди атрофи ҳам ўралиб, кечаси қулфлаб қўйиш ҳолатларигача борилди. Ҳатто, ўриндиқларгача ҳар-хил маҳсулотлар билан банд қилиб қўйилди.

Йўловчилар жазирама иссиқ ва ёғингарчилик пайтларида аксар бекатлар ёпиқлиги сабаб ташқарида қолиб кетишмоқда. Кутиш жойларининг қарийб 90 фоизи дўкон қилишдан олдин белгилаб берилган талаб даражасида ишламаяпти.

Бекатни ўз тасарруфига олган тадбиркорнинг ҳам бундан хабари бор, албатта. Лекин «хўжайинлар» «билса ҳазил, билмаса чин» қабилида иш тутишмоқда.

Шу ўринда ҳақли саволлар туғилади:
▪️Бекатлар хусусий секторга берилаётганда одамларга кутиш ҳудуди яратиб қўйиш шарти қўйилганмикин?!
▪️Агарки шундай мажбурият қўйилган бўлса, уни талаб қиладиган мутасадди йўқми?!
▪️Халқ мулки бўлган бекатлар нима сабабдан бизнес манбаига айланиб қолди?!
▪️Бекатлар йўловчиларга хизмат қилиши керак эмасми?!

Ушбу муаммоли масала бўйича тегишли масъуллардан жавоб кутамиз ва жамоат жойи ҳисобланган бекатлар ўз вазифасида фойдаланилиши учун чоралар кўришларини сўраймиз.

Зеро, азалдан халқ мулки бўлган бекатлар йўловчиларга тўлақонли хизмат қилиши керак!

Қадрли тадбиркорлар ва масъуллар, бекатлардан талаб даражасида фойдаланинглар!

Халқ талаби — ҳақ талаб!

____________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#ҲОЛАТ

79 минг 270 нафар наманганлик фуқаро карантин даврида тиббий ниқобсиз юргани учун жарима тўлаган

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланиши ортидан жорий этилган карантин чекловлари даврида 1 млн. 139 минг 872 нафар шахс тиббий ниқоб тақмагани учун жарима тўлашга мажбур бўлган.

Тиббий ниқоб тақмагани учун 2020 йил 16 мартдан 2021 йил 18 июлгача Наманганда 79270 нафар шахс жарима тўлаган.

Бу борада энг кўп қоидабузарлик Тошкент вилояти (215764 та), Тошкент шаҳри (163383 та), Самарқанд (109205 та) ва Фарғона (161879 та) вилоятларида кузатилган. Энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон (30534 та), Хоразм (29209 та) ва Навоий (22346 та) вилоятларида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн. 225 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

_______________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#ЖУМАҲИКМАТИ

Истиғфор бир бeбаҳо амалки, нафақат билмасдан қилинган гуноҳларни, балки билиб туриб, қасддан қилинган гуноҳларни ҳам ўчириб юборади.

©Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари

______________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#ОБҲАВО

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқдаЎзгидромет

Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқ кўтарилиши кутилмоқда.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво 40-43° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-46° гача исийди.

25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с. гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с.гача кучайиши мумкин.

(Сурат: максимал ҳаво ҳарорати харитаси)

_________________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#САЙЛОВ2021

Президенти сайлови кампаниясига старт берилди

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Сиёсий партиялар раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Марказий сайлов комиссияси томонидан 2021 йил 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгиланди. Сайлов кампанияси 23 июлдан бошланиши эълон қилинди.

Президент сайлови шу йил 8 февралда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, октябрь ойида бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаев Президент сайлови янгиланган миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказилишини алоҳида қайд этди.

Батафсил: ➡️ https://cutt.ly/Km47rBT

______________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
Айрим кафе-ресторанларга 20:00дан кейин ҳам ишлашига рухсат берилиши мумкин

Ходимларининг эмланишини етарлича таъминлаган ошхона, кафе, ресторанларга чекланган муддатдан ташқари ишлашларига рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Ботир Қурбонов айтиб ўтди.

Яъни ходимлар тўлиқ эмланган ошхона, кафе, ресторанлар соат 20:00дан кейин ҳам маълум муддат фаолият олиб боришига рухсат берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси бу жараён қандай бўлиши ҳақида аниқ тартиб ва муддатини ҳали эълон қилгани йўқ.

_______________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#ИҚТИСОДИЁТ

Хитойлик инвестор Учқўрғонда қисқа фурсатда 4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди

Бундан тўрт ой аввал, Хитой Республикаси фуқароси Ҳоу Лианг иштирокида туман давлат хизматлари марказида хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилган эди. Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган мазкур янги корхонада қисқа фурсат ичида 5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, янги технологиялар ўрнатилди. Айни пайтда бу ерда аграр соҳада унумли саналган томчилатиб суғориш технологиясининг зарур маҳсулотлари тайёрланмоқда.

Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талаб жуда юқори. Ўтган вақт мобайнида истеъмолчиларга 4 миллиард сўмлик маҳсулот етказиб берилди. Асосий харидорлар ичида Тошкент ва бошқа вилоятлардаги фермер хўжаликлари бор.

Батафсил: ➡️ https://cutt.ly/Jm489B3

_______________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
Муфтий ҳазратларининг саломатликлари бўйича маълумот берилди

Муфтий Усмонхон Алимов айни кунда Москва шаҳрида ўпка-қон томир касалликлари муолажасини ўтамоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Зарур, барча чора-тадбирлар малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда. Муфтий ҳазратларининг ҳақларига Аллоҳ таолодан шифои комил, тан-сиҳатлик, узоқ умр, мусулмон умматига ва халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишларини Яратган Парвардигордан илтижо қилиб қоламиз!" — дейилади хабарда.

_______________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
Ҳар бир ҳокимнинг кабинети «халқ қабулхонаси» бўлади – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади.

Бунинг учун вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.

– Ҳар бир ҳокимнинг кабинети «халқ қабулхонаси» бўлади. Мурожаатларни кўриб, нималарга эътибор қилиш бўйича ҳар бир раҳбарнинг стратегияси бўлиши керак, – деди Президент.

Аҳоли тўғридан-тўғри туну кун мурожаат қилиши учун ҳокимларнинг виртуал қабулхонаси ва ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифаларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

___________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4 август куни Америкадан яна 3 миллион доза вакцина олиб келинади — Президент

Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент аҳолини огоҳликка, бефарқ бўлмасликка ва фаолроқ эмланишга чақирди.

«Жуда катта машаққатлар билан вакциналарни олиб келяпмиз. 4 август куни яна 3 миллион доза вакцина Америкадан келади. Ҳозир ҳам вакцина бор, лекин одамлар ишонмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев.

_________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#АНОНС

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

"Наманган ҳақиқати" газетасининг навбатдаги сони нашрдан чиқди.

Марҳамат, газетадаги мақолалар билан танишинг ва мутолаа қилинг!

▪️Газетанинг сифатли ва қулай электрон вариантини қуйидаги онлайн манзилларимиздан юклаб олишингиз ва батафсил танишишингиз мумкин:

➡️ https://t.iss.one/NamanganHaqiqatiOnline

➡️ https://online.anyflip.com/veaea/imsh/mobile/index.html

_____________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#САНА

Ўзбекистон Президенти 64 ёшга тўлди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг таваллуд кунини нишонламоқда. Юртбошимиз 64 ёшга тўлди.

Шу муносабат билан Россия Президенти Владимир Путин, ХХР Раиси Си Цзиньпин, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко ва бошқалар қутлов йўлладилар.

Ушбу табрикларда Президентимизнинг мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги оқилона сиёсати ва саъй-ҳаракатлари, минтақавий ва глобал миқёсдаги ташаббусларининг аҳамияти эътироф этилиб, давлатимиз раҳбари ва халқимизга энг эзгу тилаклар билдирилган.

_________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
Ўзбекистон 2017-2021:
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 та муҳим ислоҳоти


Ўзбекистонда 2017—2021 йиллар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар янги даврни бошлаб берди.

Жадал ўзгаришлар барча соҳаларни, жумладан давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ташқи сиёсатни қамраб олди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати сўнгги беш йилда мамлакат ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлган, энг самарали ташаббус ҳамда ислоҳотларни аниқлаш учун навбатдаги экспертлик сўровини ўтказди (аввалгиси 2019 йилда ўтказилган).

Экспертлик сўрови натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди.

➡️Батафсил

_____________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#ТАНЛОВ

«Ёш китобхон оила» танлови ғолиблари республика босқичига йўл олди

Давлатобод туманида жойлашган «Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани» ахборот-ресурс марказида «Ёш китобхон оила» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман босқичида ғолиб бўлган ёш оилалар ўзаро куч синашди. Танлов давомида муносиблар сараланиб, 1-ўринни қўлга киритган оила вакиллари республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Танловнинг вилоят босқичи ғолиблари сифатида қуйидагилар танлаб олинди:

1-ўрин — Жабборовлар оиласи (Наманган тумани, 100 балл);
2-ўрин — Дадабоевлар оиласи ( Поп тумани, 98.3 балл);
3-ўрин — Турғуновлар оиласи ( Норин тумани, 60 балл).

_________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#ТОКИО2020

Мухтасар Тоҳирова ўқ отиш бўйича саралаш турнирида иштирок этди


Токио-2020 Олимпиадасидан ўрин олган ўқ отиш спортида саралаш баҳслари бошланди. Аёллар ўртасида 10 метр масофадан милтиқдан ўқ отишда Мухтасар Тоҳирова ҳам иштирок этди.

Наманганлик спортчи 6 та уринишда жами 622,2 очко тўплаган ҳолда 50 нафар иштирокчи орасида 33-поғонадан жой олди ва мусобақани тарк этди. Саралаш босқичидан 8 та иштирокчи асосий турнирга йўлланма олди.

Маълумот учун, Мухтасар 31 июль санасида 50 метрдан ўқ отиш бўйича саралаш турнирида ҳам иштирок этади.

______________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЯХШИКАЙФИЯТ

Скетч-шоу:
«10 минутда ўзгараман»


▪️Дам олиш кунингиз хайрли ўтсин!

____________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЕРХАЗИНА

Ёш деҳқон даромадга кирди, унга сектор раҳбарлари кўмак берди

Косонсой туманидаги «Янги йўл» маҳалласида яшовчи Долиев Зоҳиржон 26 ёшда. У «Ёшлар дафтари» рўйхатида эди.

Унга сектор раҳбарлари кўмагида ер берилди. Ҳозирда у ўзига ажратилган ерда деҳқончилик билан шуғулланмоқда. Биринчи ҳосилдан яхшигина даромад олди. Кейингисидан ҳам умиди катта. Ёш деҳқон берилаётган эътибор учун ҳукуматимиздан миннатдор.

______________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#ЭСЛАТМА

Носозлик сабабли айрим ҳудудлар сув таъминотида узилиш бўлади

Наманган шаҳри ва Давлатобод туманига сув етказиб берувчи «Курашхона» сув иншооти электр тақсимот қисмида носозлик келиб чиққанлиги сабабли «Дўстлик» магистрал тармоғи ва «Темир йўл» тармоғига сув узатувчи насос агрегатлари соат 12:25 да авария ҳолатида ўчган.

Бу ҳақда «Наманган сув таъминоти» МЧЖ маъмурияти маълум қилмоқда.

Шу сабабли қуйидаги ҳудудларда маълум муддат сув таъминоти узилиши кузатилади.

▪️Давлатобод туманида:
Гўзал, Жалолиддин Мангуберди, Ислом Каримов, Косонсой, 2-3-4-5-5а-6 кичик туманлар, Елхон, Орзу МФЙ;

▪️Наманган шаҳрида:
Ғунча, Ҳамроҳ, Амир Темур, Нодим Намангоний, Зарқайнар, Ибрат, Асадулла Хўжаев, Бобораҳим Машраб, Истиқлол, Лутфий, Ғирвонсой, Навоий, Қўқон, Марғилон, Бобуршоҳ, Тўрақўрғон, Янгиобод, Уйчи кўчасининг маълум бир қисми, Ахси, Шерозий кўчалари.

«Ҳозирда мутахассислар гуруҳи томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчилардан фавқулодда юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз!» — дейилади хабарда.

________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz