«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал
495 subscribers
10.2K photos
1.58K videos
16 files
9.11K links
Наманган вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» газетаси расмий канали

Янгиликларни биз билан кузатиб боринг!
Бизда ҳаммаси ишончли!

Газетанинг электрон нусхаси: @NamanganHaqiqatiOnline

Веб-сайт: namhaqiqat.uz
Download Telegram
#ҲОДИСА

Кучли ёғингарчилик оқибатида Наманган шаҳри ва бир нечта туман аҳолиси хонадонларига сув кирди — ФВВ

Жорий йилнинг 20 июль куни Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик юзага келди. Натижада Наманган шаҳри, Косонсой, Тўрақўрғон, Давлатобод ва Уйчи туманларида жойлашган аҳоли хонадонларининг томорқалари ва ҳовлиларига сув кириш ҳолатлари кузатилди.

Воқеа жойига Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, шунингдек, вилоят ҳокимлиги, ИИБ, МГ раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда ФВДТ хизматлари куч-воситалари жалб этилиб, сув оқими оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли томорқаларидан сувни чиқариш ишлари олиб борилди.

Кучли ёғингарчиликлар натижасида аҳоли яшаш уйларига зарар етмаган ва жабрланганлар йўқ.

______________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз ҳимояландик! Сиз-чи?!

▫️Коронавирусга қарши вакцина қабул қилинг!
▫️Тиббий ниқоб тақинг, масофа сақланг!
▫️Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

__________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САЛКАМЖИДДИЙ

«Мен депутат бўлсам роҳат фароғатда яшайсизлар» — ҳажвия

________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#ТАЙИНЛОВ

Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармасига раҳбар тайинланди


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан ўтказилган очиқ ва шаффоф танлов натижаларига кўра, Юнус Муҳаммадович Аҳмедов бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Юнус Аҳмедов 1986 йил 9 ноябрь куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги молиячи.

Юнус Аҳмедов 2020 йил ноябрь ойидан буён янги тайинловга қадар Наманган шаҳар молия бўлими мудири сифатида фаолият юритган.

____________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#ЖИНОЯТВАЖАЗО

Наманганда тилла бўлаклари ва кукунини ноқонуний олиб чиқишга уриниш аниқланди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро М.А.нинг буюмлари кўздан кечирилди. Натижада, унга тегишли 1 дона целофан пакетга жойланган, муқаддам қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, оғирлиги 606 грамм бўлган тилла бўлаклари ва унинг кукуни борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан қиймати 400 миллион сўмлик тилла ва унинг кукунлари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#МОТИВАЦИЯ

Сизга ҳужум қилаётган душманлардан қўрқманг, аксинча сизга хушомад қилаётган дўстлардан эҳтиёт бўлинг!

©Дейл Карнеги


_____________
Бизни кузатишда давом этинг!


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#КУНМАВЗУСИ

Бекатлар хусусий жойми ёки автобус кутиш ҳудудими?

Бундан 2-3 йил аввал Наманган шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳардаги бекатларнинг аксарияти тадбиркорлар ихтиёрига бериб юборилди.

Бекатлар тадбиркорлар қўлига ўтгач, ташқи ва ички қиёфаси замонавий ва чиройли кўринишга кирди. Бу қувонарли ҳолат.

Бироқ, танганинг иккинчи томонига эътибор қаратсак, айрим бекатларда йўловчилар учун яратилган шароитлар ҳам «хусусийлашиб кетди». Бекатнинг кутиш ҳудуди атрофи ҳам ўралиб, кечаси қулфлаб қўйиш ҳолатларигача борилди. Ҳатто, ўриндиқларгача ҳар-хил маҳсулотлар билан банд қилиб қўйилди.

Йўловчилар жазирама иссиқ ва ёғингарчилик пайтларида аксар бекатлар ёпиқлиги сабаб ташқарида қолиб кетишмоқда. Кутиш жойларининг қарийб 90 фоизи дўкон қилишдан олдин белгилаб берилган талаб даражасида ишламаяпти.

Бекатни ўз тасарруфига олган тадбиркорнинг ҳам бундан хабари бор, албатта. Лекин «хўжайинлар» «билса ҳазил, билмаса чин» қабилида иш тутишмоқда.

Шу ўринда ҳақли саволлар туғилади:
▪️Бекатлар хусусий секторга берилаётганда одамларга кутиш ҳудуди яратиб қўйиш шарти қўйилганмикин?!
▪️Агарки шундай мажбурият қўйилган бўлса, уни талаб қиладиган мутасадди йўқми?!
▪️Халқ мулки бўлган бекатлар нима сабабдан бизнес манбаига айланиб қолди?!
▪️Бекатлар йўловчиларга хизмат қилиши керак эмасми?!

Ушбу муаммоли масала бўйича тегишли масъуллардан жавоб кутамиз ва жамоат жойи ҳисобланган бекатлар ўз вазифасида фойдаланилиши учун чоралар кўришларини сўраймиз.

Зеро, азалдан халқ мулки бўлган бекатлар йўловчиларга тўлақонли хизмат қилиши керак!

Қадрли тадбиркорлар ва масъуллар, бекатлардан талаб даражасида фойдаланинглар!

Халқ талаби — ҳақ талаб!

____________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#ҲОЛАТ

79 минг 270 нафар наманганлик фуқаро карантин даврида тиббий ниқобсиз юргани учун жарима тўлаган

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланиши ортидан жорий этилган карантин чекловлари даврида 1 млн. 139 минг 872 нафар шахс тиббий ниқоб тақмагани учун жарима тўлашга мажбур бўлган.

Тиббий ниқоб тақмагани учун 2020 йил 16 мартдан 2021 йил 18 июлгача Наманганда 79270 нафар шахс жарима тўлаган.

Бу борада энг кўп қоидабузарлик Тошкент вилояти (215764 та), Тошкент шаҳри (163383 та), Самарқанд (109205 та) ва Фарғона (161879 та) вилоятларида кузатилган. Энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон (30534 та), Хоразм (29209 та) ва Навоий (22346 та) вилоятларида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн. 225 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

_______________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#ЖУМАҲИКМАТИ

Истиғфор бир бeбаҳо амалки, нафақат билмасдан қилинган гуноҳларни, балки билиб туриб, қасддан қилинган гуноҳларни ҳам ўчириб юборади.

©Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари

______________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#ОБҲАВО

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқдаЎзгидромет

Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқ кўтарилиши кутилмоқда.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво 40-43° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-46° гача исийди.

25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с. гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с.гача кучайиши мумкин.

(Сурат: максимал ҳаво ҳарорати харитаси)

_________________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#САЙЛОВ2021

Президенти сайлови кампаниясига старт берилди

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Сиёсий партиялар раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Марказий сайлов комиссияси томонидан 2021 йил 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгиланди. Сайлов кампанияси 23 июлдан бошланиши эълон қилинди.

Президент сайлови шу йил 8 февралда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, октябрь ойида бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаев Президент сайлови янгиланган миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказилишини алоҳида қайд этди.

Батафсил: ➡️ https://cutt.ly/Km47rBT

______________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
Айрим кафе-ресторанларга 20:00дан кейин ҳам ишлашига рухсат берилиши мумкин

Ходимларининг эмланишини етарлича таъминлаган ошхона, кафе, ресторанларга чекланган муддатдан ташқари ишлашларига рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Ботир Қурбонов айтиб ўтди.

Яъни ходимлар тўлиқ эмланган ошхона, кафе, ресторанлар соат 20:00дан кейин ҳам маълум муддат фаолият олиб боришига рухсат берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси бу жараён қандай бўлиши ҳақида аниқ тартиб ва муддатини ҳали эълон қилгани йўқ.

_______________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#ИҚТИСОДИЁТ

Хитойлик инвестор Учқўрғонда қисқа фурсатда 4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди

Бундан тўрт ой аввал, Хитой Республикаси фуқароси Ҳоу Лианг иштирокида туман давлат хизматлари марказида хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилган эди. Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган мазкур янги корхонада қисқа фурсат ичида 5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, янги технологиялар ўрнатилди. Айни пайтда бу ерда аграр соҳада унумли саналган томчилатиб суғориш технологиясининг зарур маҳсулотлари тайёрланмоқда.

Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талаб жуда юқори. Ўтган вақт мобайнида истеъмолчиларга 4 миллиард сўмлик маҳсулот етказиб берилди. Асосий харидорлар ичида Тошкент ва бошқа вилоятлардаги фермер хўжаликлари бор.

Батафсил: ➡️ https://cutt.ly/Jm489B3

_______________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
Муфтий ҳазратларининг саломатликлари бўйича маълумот берилди

Муфтий Усмонхон Алимов айни кунда Москва шаҳрида ўпка-қон томир касалликлари муолажасини ўтамоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Зарур, барча чора-тадбирлар малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда. Муфтий ҳазратларининг ҳақларига Аллоҳ таолодан шифои комил, тан-сиҳатлик, узоқ умр, мусулмон умматига ва халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишларини Яратган Парвардигордан илтижо қилиб қоламиз!" — дейилади хабарда.

_______________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
Ҳар бир ҳокимнинг кабинети «халқ қабулхонаси» бўлади – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади.

Бунинг учун вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.

– Ҳар бир ҳокимнинг кабинети «халқ қабулхонаси» бўлади. Мурожаатларни кўриб, нималарга эътибор қилиш бўйича ҳар бир раҳбарнинг стратегияси бўлиши керак, – деди Президент.

Аҳоли тўғридан-тўғри туну кун мурожаат қилиши учун ҳокимларнинг виртуал қабулхонаси ва ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифаларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

___________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4 август куни Америкадан яна 3 миллион доза вакцина олиб келинади — Президент

Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент аҳолини огоҳликка, бефарқ бўлмасликка ва фаолроқ эмланишга чақирди.

«Жуда катта машаққатлар билан вакциналарни олиб келяпмиз. 4 август куни яна 3 миллион доза вакцина Америкадан келади. Ҳозир ҳам вакцина бор, лекин одамлар ишонмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев.

_________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#АНОНС

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

"Наманган ҳақиқати" газетасининг навбатдаги сони нашрдан чиқди.

Марҳамат, газетадаги мақолалар билан танишинг ва мутолаа қилинг!

▪️Газетанинг сифатли ва қулай электрон вариантини қуйидаги онлайн манзилларимиздан юклаб олишингиз ва батафсил танишишингиз мумкин:

➡️ https://t.iss.one/NamanganHaqiqatiOnline

➡️ https://online.anyflip.com/veaea/imsh/mobile/index.html

_____________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
#САНА

Ўзбекистон Президенти 64 ёшга тўлди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг таваллуд кунини нишонламоқда. Юртбошимиз 64 ёшга тўлди.

Шу муносабат билан Россия Президенти Владимир Путин, ХХР Раиси Си Цзиньпин, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко ва бошқалар қутлов йўлладилар.

Ушбу табрикларда Президентимизнинг мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги оқилона сиёсати ва саъй-ҳаракатлари, минтақавий ва глобал миқёсдаги ташаббусларининг аҳамияти эътироф этилиб, давлатимиз раҳбари ва халқимизга энг эзгу тилаклар билдирилган.

_________________
Бизни кузатишда давом этинг!

➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz