“АЁЛЛАР БИЛАН ЮЗМА ЮЗ” ЛОЙИҲАСИ МЎЙНОҚ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан Мўйноқ тумани «Қызылжар» овул фуқаролар йиғинида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси ўтказилди.
Тадбирга Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Мўйноқ туман кенгаши масъул ходимлари, Халқ деутатлари Мўйноқ туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар фаоли иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар хонадонига ташриф буюриб, улар билан юзма-юз яқиндан суҳбат қуриш, муаммоларини аниқлаш ҳамда уларнинг ечимини топиш, жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга кўмак беришдан иборат.
Тадбирда партия маъсул ходимлари ва депутатлар томонидан аёллар билан мулоқот қилиб, хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган Қонун ва Қарорлар, шунингдек, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берди ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлар асосан овул фуқаролар йиғини ҳудудида давлат тасаруфидаги мактабгача таълим ташкилоти, дорихона ва маҳалла марказий йўлида автобус бандиргиси йўқлиги бўйича мурожаатлар келиб тушди ва мурожаатлар партия ташкилоти ва депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.
Лойиҳа доирасида тижроат банкидан имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлигини бошлаб ўзи ва икки нафар ёшнинг бандлигини таъминлаган Улмекен Нурдаулетованинг тикув цехида бўлиб, унинг фаолият билан танишди ва келгусида фаолиятини кенгайтириш бўйича тавсиялар берилди.
Шунигдек, маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган хотин-қизларнинг ҳолидан хабар олинди.
Шу маҳаллада яшовчи узоқ йиллардан бери касаллиги сабабли юриш имконияти йўқ Турсин Куанишбаевага 1954 йил ногиронлик арабачаси берилди. 10 йилдан бери кўзи кўрмай ўйида ўтирган 1941 йили тўғилган Айша Карамулдаевга кўзи озижлар учун махсус таёқчаси берилди. 1971 йили тўғилган иккинчи гуруҳ ногирони Жадира Шамшиеванинг ҳолидан хабар олиниб, унинг муаммолари ўрганилди ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.

t.iss.one/MuynakPress
Forwarded from OTFIV_Qaraqalpaqstan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида илмий амалий семинар Мўйноқ туманида

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Инновацион ривожланиш бошқармасининг ахборот хизмати
“АЁЛЛАР БИЛАН ЮЗМА ЮЗ” ЛОЙИҲАСИ МЎЙНОҚ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛДИ
Мойнақта "Әҳмийетли 40 күнлик" даўам етпекте.
Жаӊа комитеттиӊ биринши мәжилиси болып өтти

Мәжилисти Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеӊеси Баслығыныӊ орынбасары А.Давлетов ашты ҳәм басқарып барды.

Мәжилисте жаӊадан дүзилген комитеттиӊ әҳмийетине кеӊ түрде тоқтап өтилип, халық депутатлары жергиликли Кеӊеслериндеги Секретариатлар жумысының нәтийжелилигин еле де арттырыў бойынша алдағы ўазыйпалар белгилеп алынды.

Толық мағлыўмат

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў: @joqargikenes

website |facebook | telegram
Район ҳәкиминиң усынысы менен Мәдели пуқаралары Қыбрайға барды👇👇👇