Musayev_Sunnatillo (yurist)
1.37K subscribers
1.94K photos
232 videos
21 files
2.4K links
#my_portfolio

Савол юбориш учун https://t.iss.one/Yurist_Musayevbot
Download Telegram
Савол: Мен яшаётган қишлоқда масжид қурилган бўлиб ушбу масжидни рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали Дин ишлари бўйича қўмитага бир қанча ҳужжатлар топшириш кераклигини билиб қолдим ушбу ҳужжатлар қандай турдаги ҳужжатлар эканлиги тўғрисида маълумот берсангиз?

📌Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг тегишли (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 30 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3071-2) қарорига асосан Қўмитага диний ташкилотни ташкил этиш ташаббускорлари ёки улар томонидан вакил қилинган шахслар хулоса олиш учун мурожаат қилади. Мурожаатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

маҳаллий диний ташкилотлар учун:

👉таъсис йиғилишининг маҳаллий диний ташкилотни ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган қарорининг нусхаси;

👉маҳаллий диний ташкилотни давлат тилидаги уставининг нусхаси;

👉Ўзбекистон Республикасининг тегишли тумани (шаҳари) ҳудудида доимий яшаётган, маҳаллий диний ташкилотни ўз ташаббусига кўра тузаётган, ўн саккиз ёшга етган эллик нафардан кам бўлмаган маҳаллий диний ташкилотни ташкил этиш ташаббускорлари томонидан имзоланган мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

👉маҳаллий диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

👉маҳаллий диний ташкилот раҳбарида диний профессионал маълумот мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, бундан таълимоти диний профессионал таълим тизимини назарда тутмайдиган конфессиялар мустасно (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг тан олинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);

👉маҳаллий диний ташкилотнинг почта манзили сифатида фойдаланилиши мўлжалланаётган кўчмас мулкнинг шаҳарсозлик нормалари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалар илова қилинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хулосасининг нусхаси.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
Савол: Маҳалла фаолларига ўз иш фаолиятларини самарали ташкил этганлиги учун қонунчиликда имтиёзлар борми?

📌Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 99-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида” низомга асосан.

❗️Кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали амалга оширилади.

⭕️Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятининг самарадорлиги қуйидаги асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади:

👉аҳолининг талабидан келиб чиқиб, ўзларига бириктирилган кўчалар ва кўп квартирали уйлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жорий ва тўлиқ таъмирлаш ҳамда болалар майдончаларини ташкил этиш ва жиҳозлашга доир чора-тадбирлар режалари лойиҳаларига киритган таклифлари сони;

👉аҳолининг ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтож қатламларини ўз вақтида аниқлаб, уларнинг яшаш турмуш тарзини яхшилаш мақсадида «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилиши, уларга моддий ёрдам кўрсатилиши ва келгусида мазкур дафтарлардан чиқарилиши бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган аниқ таклифлар сони;

👉ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларни, боқувчисини йўқотган оилаларни, нотинч ва муаммоли оилаларни, қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган камбағал оилаларни, пенсионерларни ва ногиронларни ўрганиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар сони;

👉аҳолининг иссиқлик ва электр энергиясидан, табиий газдан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланишларини тарғиб қилишда, шунингдек, тегишли ҳудудни намунали сақлашда шахсий ташаббус кўрсатганлиги;

👉ўзига бириктирилган ҳудудда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишида намуна кўрсатганлиги ва уларни тартибга солиш масалалари бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритган таклифлари сони;

👉аҳоли тинчлиги ва хотиржамлигига хавф туғдирувчи ҳолатларни бартараф этиш мақсадида фуқаролар йиғинига ёки мутасадди органларга хабар бериши натижасида олди олинган ҳуқуқбузарликлар сони;

👉ўзига бириктирилган ҳудудда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорлари бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари сони.


Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
Савол: Мен асосий иш жойимдан ҳақ тўланадигон меҳнат таътили олдим ўриндош сифатида ишлаётган жойимдан ҳам хақ тўланадиган таътил олсам бўладими ?

📌Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан.

❗️Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

👉Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.

👉Биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

👉Асосий иш жойи бўйича ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлигидан ортиқ бўлса, у ҳолда иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилдан ташқари асосий иш бўйича ҳақ тўланадиган таътилнинг қанча давом этиши билан ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилнинг тафовутини ташкил этувчи кунлар учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришга мажбурдир.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
Qiziq malumot 👉👇

⚡️"Davlat xizmatlari alifbosi" ruknida "F" harfi.

📌FHDY organlarining vazifasi jismoniy shaxslarga fuqarolik holatlari dalolatnomalarini qayd etish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishdir.

💠Quyidagilar FHDY organlari hisoblanadi:

🔸Tuman va shahar FHDY boʻlimlari, shuningdek Nikoh uylari
🔸Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari FHDY arxivlari.

🔰FHDY boʻlimlari tomonidan 4 ta (tugʻilish, nikoh, ajrim va oʻlimni qayd etish) turdagi harakatlar amalga oshiriladi.

🔸Shuningdek, mazkur dalolatnoma yozuvlarini tiklash va o'zgartirish, tuzatish va qo'shimchalar kiritish harakatlarini ham amalga oshiradi.

🔸Nikoh uylari faqat nikohni rasmiylashtiradi.

⚡️Unutmang! fuqarolik holati dalolatnomalarini eksterritorial tamoyil asosida qayd etish tartibi joriy etildi. Unga koʻra, fuqarolar doimiy roʻyxatdan oʻtgan joyi (propiskasi)dan qatʼiy nazar FHDY sohasidagi xizmatlardan foydalanishi mumkin.

@Musayev_S_S
❗️ЭНДИ ҚАРЗДОРЛИГИ БОР АВТОМАШИНАЛАР СТАЦИОНАР ПОСТЛАРДА ТЎХТАТИЛАДИ

📃 Ҳукуматнинг 08.07.2022 йил кунги 377-сон қарори билан Йўл-патруль хизмати стационар постларида “Яшил” ва “Қизил” йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисида низом тасдиқланди.

🟢 Низомга кўра, транспорт воситаларининг ҳаракати фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали қайд қилиниб, ҳайдовчиларга ёруғлик диодли экран орқали ишора бериш йўли билан тартибга солинади.

🟢 Экранда акс эттирилмаган ёки “Яшил” йўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳақида ишора берилган транспортлар “Яшил” йўлак бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланади.

🟢 “Қизил” йўлакдан ҳаракатланиши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчиларининг ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилади. Аниқланган қарздорликлар бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, уларнинг ҳаракатини давом эттиришига рухсат берилади. Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.

🟢 Қарздорлик аниқланган транспортларга бир нечта ҳолларда, жумладан, қарздорликка асос бўлган қоидабузарлик юзасидан судга мурожаат қилинганда ёки иш судда кўрилаётганда ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилади.

✏️ Қисқа қилиб айтганда бу дегани жаримага тушган бўлсангиз ва автомашинангиз постлардан ҳавода учиб ўтиш ҳусусиятига эга бўлмаса жаримани тўлашга тайёр бўлинг дегани...

Таксичи акаларимизга юбориб қўямиз!

@Musayev_S_S
❗️Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади

📃 Кеча яъни, 14.07.2022 йил куни ПҚ–322-сон “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан:

❗️ оилавий нодавлат боғчаларда:

🟢 қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади;

🟢 тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;

🟢 тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;

❗️давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

🟢 бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;

🟢 ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади;


Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
⚡️⚡️ДИҚҚАТ

❗️ Бугундан талабалар ўқишини хорижий давлатлардан Ўзбекистонга кўчириши бўйича аризаларни қабул қилиш
бошланди.

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатлардаги (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМнинг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди.

Аризалар 15 июлдан 5 августгача my.dtm.uz сайтининг “O‘qishni ko‘chirish (xorijdan)” бўлими орқали қабул қилинади.

Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари билан info.edu.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

✏️ Ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар вақтни ўтказмасдан тезроқ ҳаракатни қилиш керак.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
❗️Эртага шанба иш куни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-35-сон Фармони билан беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига кўчирилган.

Шу муносабат билан эртага беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган барча ходимлар учун одатий иш куни.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

👉Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

👉халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

👉Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

👉“Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;

👉“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;

👉тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;

👉Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

👉“Ниҳол” мукофоти совриндорлари;

👉Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

👉тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

👉Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

👉чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

👉ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

👉ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.

👉Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;

👉мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

👉эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

👉ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;

👉иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;

👉Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.


Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Референдум ўтказувчи участка комиссияларини тузиш тартиби ва фаолиятининг асосий жиҳатлари

⭕️ Батафсил видео роликда

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️РЕФЕРЕНДУМДА ОВОЗ БЕРУВЧИ ФУҚАРОЛАРНИНГ РЎЙХАТИ БИЛАН ИШЛАШ

⭕️ Батафсил видео роликда

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш

⭕️ Батафсил видео роликда

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Референдум ўтказувчи участка комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти

⭕️ Батафсил видео роликда

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАСИДА ОВОЗЛАРНИ САНАБ ЧИҚИШ ВА НАТИЖАЛАРНИ БЕЛГИЛАШ

⭕️ Батафсил видео роликда

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Референдум ўтказувчи участка комиссиясининг референдум жараёни иштирокчилари (ОАВ, кузатувчилар, жамоат тартибини сақлашга масъул идоралар вакиллари) билан ҳамкорлиги

⭕️ Батафсил видео роликда

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️РЕФЕРЕНДУМ ЎТКАЗУВЧИ УЧАСТКА КОМИССИЯСИ УЧУН АЖРАТИЛАДИГАН БИНО ВА УНИ ЖИХОЗЛАШ ТАРТИБИ

⭕️ Батафсил видео роликда

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Референдум ўтказувчи участка комиссияси томонидан муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш тартиби

⭕️ Батафсил видео роликда

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Референдум куни овоз беришни ташкил қилиш тартиби

⭕️ Батафсил видео роликда

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Референдум ўтказувчи участка комиссияси томонидан овозларни санаб чиқш натижаларини аниқлаш тартиби.

⭕️ Батафсил видео роликда

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
❗️Хорижга чиқиш загран паспортини олиш учун шарий никохда туғилган болаларнинг ҳам отасининг розилиги керак

📜Ўзб Рес Оила кодексининг 71-моддасига кўра,ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир.Шунинг ушбу кодексининг 73-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги ва тарбиялаши шартлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

👉Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Оила кодекси 76-моддасида келтирилган.

👉Туғилганлик ҳақида гувоҳномада отаси сифатида кўрсатилганлиги туфайли ота юқоридаги ҳуқуқларга эга бўлади.

👉Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 26-декабрдаги ПҚ-4079-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида”ги низоми 19-бандида хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида маълумотларни йиғиш пунктига тақдим этиладиган ҳужжатлар келтирилган бўлиб, вояга етмаганлар учун ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилигини тасдиқловчи маълумотни тақдим этиш ҳам белгиланган.

👉Шунингдек, ушбу бандга мувофиқ доимий яшаш учун хорижга чиқишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-оналарининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса — вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси маълумотларни йиғиш пунктларига тақдим этилади.

👉Эътибор берган бўлсангизлар ушбу қоидада биргаликдаги никоҳ тушунчаси келтилган. Бунда қонуний ёки шаръий никоҳ деб алоҳида белгиланмаган.

👉Юқоридаги қоидага кўра, шаръий никоҳдан туғилган фарзандлар учун ҳам мажбурий.Яьни отанинг нотариал розилиги керак бўлади.

❗️Эслатма:Ўзб Рес.нинг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари ташкил этади. Хозирги кунда 300 000 минг сўм
(Маълумот учун: ушбу тўлов миқдори аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлган)

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 15 июлидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсуми бошланди

Ушбу мавсум доирасида фуқаролар томонидан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида республика бўйлаб қарийб 900 млрд сўм маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.

Эндиликда Ташаббусли бюджет жараёнларининг ҳар бир босқичи 20 кундан – жами 60 кун давом этиши белгиланди. Шунга кўра, “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми:

1-босқич — таклифларни илгари суриш – 15 июлдан – 3 августгача (Қорақалпоғистон Республикасида – 15 августдан – 4 сентябргача);

2-босқич — лойиҳаларни саралаб олиш – 4 августдан – 23 августгача (Қорақалпоғистон Республикасида – 4 сентябрдан – 24 сентябргача);

3-босқич — лойиҳаларга овоз бериш – 24 августдан – 12 сентябргача (Қорақалпоғистон Республикасида – 24 сентябрдан – 14 октябргача) давом этади.

❗️ Ташаббус кўрсатинг!

Янада кўпроқ маълумот олиш учун 👉 @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |