Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ободлик
#бекобод
#ёшлик2

⚡️⚡️⚡️Бекобод туманидаги "ЁШЛИК 2" маҳалласи кеча қандай эдию бугун қай даражага келди?

🔹
маҳаллага тоза ичимлик ва оқар сувлари келди;
🔹йўллар равон бўлди;
🔹ижтимоий соҳа объектлари, мактаб, боғча, поликлиника қайта қурилди;
🔹кутубхона иш бошлади;
🔹қатор маиший хизмат савдо нуқталари очилди;
🔹мўъжазгина мономарказ аҳоли бандлигига камарбаста бўлмоқда;
🔹новвойхона хизматда;
🔹Оталар чойхонаси пиру бадавлат нуронийларга тўлди;
🔹хонадонлар таъмирланиб, чирой очди;
🔹янги тадбиркорлар пайдо бўлди;
🔹сув келгач, томорқачилик маданияти ҳам ривожлана бошлади...
🔹энг муҳими, одамларнинг фикри, кайфияти ўзгарди, умидлари алангаланди.

Бир сўз билан айтганда, бугун бу маҳаллада бир қишлоқда фаровон турмуш учун нимаики зарур бўлса, барчаси бор...

⁉️Бир маҳалладаги шунча ўзгаришлар ниманинг тасдиғи? Бу саволнинг жавобини ўзингизга қолдирамиз.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби
#брифинг

Бугун Тошкент вилояти ҳудудида нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказдик.

Брифингда бу масалада кўрилаётган тезкор чоралар, вилоятда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захираси, шунингдек, ун ва нон маҳсулотлари таъминоти юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали вилоятимиз аҳлига батафсил маълумот бердик.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Вилоятмизнинг яна бир сўлим ва хушҳаво манзили — Заркент қишлоғида қуриб битказилган муҳташам ва муаззам шифо маскани, "Заркент" санаторийсининг очилиш маросимида иштирок этдик.

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#туҳфа
#бунёдкорлик

⚡️Кеча Нурафшон шаҳрида қўшалоқ янги биноларнинг очилиш маросимлари миллатлараро дўстлик, адабиёт, маънавият байрамига айланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби

Оҳангарондаги "Саховат" ва "Мурувват" уйлари учун 3 миллиард сўм маблағ ажратишга қарор қилдик

👉Батафсил

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_тартиби

https://youtu.be/i6vqsARv_w4?t=1

Шаҳарсозлик лойиҳалари ҳар қанча замонавий, муҳташам ва жозибадор бўлмасин, у аввало, шаҳар аҳли ва меҳмонларининг кундалик эҳтиёжлари ва талабларига уйғун бўлиши шарт.

Бугун пойтахт вилоятининг том маънодаги "юраги"га айланиб бораётган навқирон Нурафшон шаҳримиздаги "Нурафшон бизнес-сити" ҳудудида ташкил этилаётган "Янги Ўзбекистон боғи" лойиҳасида ана шу тамойиллар тўлиқ қамраб олинишига эришишимиз керак.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_тартиби

https://youtu.be/z1fN5ZiCPxY

⚡️⚡️⚡️Анъанага мувофиқ, куни кеча вилоятимизнинг тадбиркор ва экспортёрлари билан шанба мулоқотимизни ўтказдик.

Мулоқотда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган ишбилармонлар, бизнес бошлаш иштиёқида бўлган ёшлар, экспортёрлар ўзлари дуч келаётган турли масалаларда мурожаат қилишди, уларга биргаликда ечим изладик.

Дарвоқе, бу галги учрашувимиз бошқаларидан ҳийла фарқ қилди. Чунки мулоқотга бошқа фуқароларимиз кундалик турли масалалар билан ҳам келишган экан, уларни ҳам бирма бир тингладик. Гарчи шанба мулрқотларимиз формати ва йўналиши тадбиркор ва экспортёрлар масалаларини бевосита, тезкор ҳал этишга қаратилган бўлса ҳам, вилоят Халқ қабулхонасига учрашув дарагини эшитиб, умид билан, ишонч билан келган одамларнинг ҳам кўпдан кўп мушкулотлари ўз ечимини топди, деб ўйлайман.

Бу ҳурматли Президентимиз асос солган Халқ қабулхонасидир. Зотан, бу ердан ҳеч ким норизо бўлиб қайтмаслиги керак.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби

https://youtu.be/P4fWdxtxT9A

Янги ҳафтанинг илк кунини бугуннинг муҳим талабига доир мавзуни таҳлилий-танқидий муҳокама қилишдан бошладик.

Вилоятимиздаги 1020 та маҳаллада қарийб олти ойдан буён фаолият юритиб келаётган ҳоким ёрдамчилари фаолиятида яхши натижалар, ибратли ташаббуслар кўп, албатта. Буни энг аввало, оддий одамлар ўз кундалик турмушларида кўриб, ҳис этмоқдалар.

Бироқ, афсуски, эътибордан четда қолаётган масалалар, муаммолар ва энг ёмони, бой берилаётган имкониятлар ҳам етарли...

Бугун вилоят фаоллари ва мутасаддилари, туман ва шаҳар секторлари раҳбарлари иштирокида ана шулар ҳақида очиқ гаплашдик.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_тартиби

⚡️⚡️⚡️Халқ билан мулоқот, одамларни тинглаш, уларни ўйлантириб, қийнаб келаётган масала ва муаммоларига биргаликда ечим топиш бундан буён ҳам фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиб қолаверади.

Шу мақсадда имкон қадар туман ва шаҳарларда кўпроқ бўлиб, аҳоли мурожаатлари бўйича сайёр қабуллар ўтказишга ҳаракат қилаяпмиз.

Хусусан, бугун аҳоли билан навбатдаги юзма-юз мулоқотимиз Паркент туманидаги олис "Қизилтоғ" қўрғонида ташкил этилди.

Сайёр қабулда тегишли бошқарма ва ташкилотларимиз мутасаддилари, шунингдек, туман масъуллари ҳам иштирок этдилар.

Баъзан тармоқларда фуқаролардан бизнинг туманга ҳам, бизнинг маҳаллага ҳам келинг, бизда ҳам муаммолар бор, қабилида таклифлар бўлади.

Биз ҳаммани тинглашга, аҳолининг қонуний ва асосли талабларига, муаммолари ечимига ваколатимиз ва имконимиз доирасида ёрдам беришга тайёрмиз.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram