Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ
Бугунги кунда Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган муҳтарама аёлларимиз турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилишмоқда. Жумладан, раҳбарлик лавозимида 3865 нафари, тадбиркорлик соҳасида 6510 нафари, прокуратура соҳасида 14 нафари, суд идораларида 51 нафари, ички ишлар тизимида 126 нафари, тиббиёт соҳасида 48 минг, қишлоқ хўжалиги соҳасида 22 минг, давлат идораларининг турли йўналишларида 27 минг, таълим соҳасида 30 мингдан зиёдроқ хотин-қизлар фаолият юритмоқда.
Чирчиқ шаҳридаги «Кимёгарлар» кошонасида вилоятнинг асосий байрам дастури бўлиб ўтди. Айни пайтда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида, қишлоқ ва маҳалларида тантанали маросим, байрам дастурлари давом этмоқда. Бугун марказий хиёбонлар, аҳоли дам олиш масканлари, кўнгилочар манзиллар меҳмонларни кутиб олишга шай. Байрам шукуҳи вилоятимиз бўйлаб кезиб юрибди.
Байрамингиз муборак бўлсин муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби
Энг "оғир" ҳудудларнинг томорқачилиги намунали ҳолга келтирилади
Бугун вилоятнинг ҳар бир ҳудуд ҳар бир маҳалласида катта комплексда ишлар бошланган. Шу мақсадда, ҳудудлардаги томорқачилик бўйича энг "оғир" маҳаллалар танлаб олиниб, намунали ҳолга келтириш чоралари кўрилаяпти. Масъуллар билан уйма-уй юриб, тарғибот тадбирлари ўтказилаяпти, аҳолига амалий ёрдамлар кўрсатилади.
Ана шундай маҳаллалардан бири Пискент тумани "Истиқлол" МФЙда вилоят, туман масъуллари, маҳалла "еттилик" лари иштирокида ўтказилган танқидий йиғилишда ҳам кўплаб вазифаларни белгилаб олдик.
Президентимиз таъкидлаганларидек, давлат идораларининг бор куч-имкониятлари қуйига йўналтирилган. Ҳар бир кўча, хонадонга олиб кирамиз. Масалан, маҳаллага бириктирилган банк маблағ бериш билан бирга одамларнинг дунёқарашини ҳам ўзгартиради. Мақсадимиз халқнинг даромадини ошириш, бой қилиш.
Яъни, ўз навбатида мутасаддилар "Сайхунобод тажрибаси"ни оммалаштиришга, томорқа эгаларига кўмаклашиб, маҳаллалар ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.
БАТАФСИЛ ВИДЕО You Tube👈
БАТАФСИЛ ВИДЕО Facebook👈
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐 YouTube | 📱 Facebook | 🕊 Telegram

БАТАФСИЛ ВИДЕО You Tube
БАТАФСИЛ ВИДЕО Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
https://www.youtube.com/live/iyAlbnL35Xo?si=-c6t2tyfFqwSLh3d
#шукуҳ
ОЛАМ НУРГА ТЎЛСИН СЕН БИЛАН, НАВРЎЗ!
Она диёримиз узра ўзининг файзли қадамлари билан халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрами – Наврўзи олам шукуҳи кезиб юрибди.
Бугун мана шундай фарахбахш байрамни вилоятимиз аҳли ва фаоллари билан жамулжам бўлиб, кундан кун чирой очиб бораётган навқирон шаҳримиз — Нурафшонда катта хурсандчилик билан тантана қилдик.
Наврўзи олам дуолар ижобат бўладиган муқаддас Рамазон ойида нишонланаётгани унинг файзи ва тароватига ўзгача мазмун бағишлаётгани шубҳасиз.
Бир-биримизга ўзаро меҳр ва оқибат кўрсатиб, саховат ва мурувват билан табаррук кексаларимизни йўқлаш, ногиронлиги бўлган шахслар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ўтказиб, юртимизни янада обод қилиш каби савобли ишларимиз Наврўзнинг файзига янада файз қўшмоқда.
Наврўзнинг бугунгидек халқ сайиллари тарзида нишонланишининг ҳам жуда теран маъноси, маърифати бор. Наврўз сайлида туман ва шаҳарларимиздан ташриф буюрган жамоалар миллий урф-одат ва анъаналаримиз, қадимий ҳудудларимизга хос осори-атиқларимиз, шунингдек, вилоятимизнинг бебаҳо табиати, диққатга сазовор жойлари, баҳорий тансиқ таомларини ўзида акс этган бадиий композицион дастурлар намойишига катта эътибор қаратганлари, ўйлайманки, барчамизга олам-олам завқ бағишлади.
Ҳазрат Мир Алишер Навоий бобомиз “Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг бўлсин Наврўз!” деб ёзганларида Наврўзнинг ободлик, тинчлик-тотувлик, аҳиллик, бағрикенглик рамзи, қалбларимизда яратувчанлик ва бунёдкорлик иштиёқини уйғотадиган энг гўзал ва жозибадор байрам эканини назарда тутган бўлсалар ажабмас.
Ана шу улуғ айём – шарқона янги йилнинг бошланиши билан бугунги сайил иштирокчиларини, улар тимсолида вилоятимиз аҳлини чин қалбдан, самимий қутладик.
Яна бир бора Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
Facebook

YouTube
Navro'z bayrami
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “Хива гиламлари” комбинатига ташриф буюрдилар.
—
Президент Шавкат Мирзиёев и Президент Касым-Жомарт Токаев посетили ковровый комбинат «Хива гиламлари».
#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #Xiva
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Шавкат Мирзиёев и Президент Касым-Жомарт Токаев посетили ковровый комбинат «Хива гиламлари».
#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #Xiva
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби
Умумтаълим мактаблари ўртасида «Телефонсиз мактаб» ташаббусини илгари сурган эдик. Ангрен шаҳридаги 17-мактаб биринчилардан бўлиб чақириққа жавоб қайтариб, бир қатор самарали кўрсаткичларни қайд этмоқда.
Хусусан, ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ижобий томонга кескин ўзгарган, мактабда маънавий муҳит ўзгарган.
Мактаб жамоасига 300 миллион сўм пул мукофотини топширдик. Бундай ўрганишлар ва рағбатлантириш бўйича ишларни яна давом эттирамиз.
Бугун мазкур таълим даргоҳида бўлиб ўтган «Оталар мажлиси»да қатнашиб, олдимизда турган муҳим масалалар юзасидан атрофлича суҳбатлашдик, маслаҳатлашдик.
БАТАФСИЛ ВИДЕО You Tube👈
БАТАФСИЛ ВИДЕО Facebook👈
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐 YouTube | 📱 Facebook | 🕊 Telegram
Умумтаълим мактаблари ўртасида «Телефонсиз мактаб» ташаббусини илгари сурган эдик. Ангрен шаҳридаги 17-мактаб биринчилардан бўлиб чақириққа жавоб қайтариб, бир қатор самарали кўрсаткичларни қайд этмоқда.
Хусусан, ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ижобий томонга кескин ўзгарган, мактабда маънавий муҳит ўзгарган.
Мактаб жамоасига 300 миллион сўм пул мукофотини топширдик. Бундай ўрганишлар ва рағбатлантириш бўйича ишларни яна давом эттирамиз.
Бугун мазкур таълим даргоҳида бўлиб ўтган «Оталар мажлиси»да қатнашиб, олдимизда турган муҳим масалалар юзасидан атрофлича суҳбатлашдик, маслаҳатлашдик.
БАТАФСИЛ ВИДЕО You Tube
БАТАФСИЛ ВИДЕО Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Hamkorlik
Eksport geografiyasi kengayadi
Bugun Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev O‘zbekistonning chet el mamlakatlaridagi 42 nafar favqulodda va muxtor elchilari bilan zoom orqali muloqot qildi. Muloqotda viloyat hokimi Toshkent viloyatining investitsion salohiyati, kiritilgan investitsiyalar hajmi va chet el kapitali ishtirokida faoliyat yuritayotgan korxonalar to‘g‘risida to‘xtalib o‘tdi.
Shuningdek, Koreya Respublikasi, Yaponiya, Xitoy, AQSHdagi elchixonalar bilan onlayn muloqotda Toshkent viloyatiga elektrotexnika sohasidagi ilg‘or kompaniyalarni jalb etilishiga ko‘maklashni soʻradi.
Ma’lumot o‘rnida, 2022-2023-yillar davomida Toshkent viloyatiga jami 1 milliard 510 million dollarlik to‘g‘ridan-to‘g‘ri xorijiy investitsiyalar o‘zlashtirilgan.
Zoyir Mirzayev Toshkent viloyatida investitsiya salohiyatini yuksaltirish, yirik investorlarni jalb qilish va viloyatda ishlab chiqarilayotgan mahsulotlar eksportining yuqori ko‘rsatkichlarga erishishida elchilarning hissasi ahamiyatli ekanini taʼkidlab, ularga o‘z minnatdorchiligini bildirdi.

Президентимиз бугун Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталида бўлиб, бир гуруҳ иккинчи жаҳон уруши фахрийлари билан мулоқот қилдилар, байрам билан муборакбод этдилар. Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи Муҳиддин ота Дўсанбоев бугун давлатимиз раҳбари билан кўришдилар. Отахоннинг орзуси амалга ошди. Набиралари олий таълим даргоҳига ўқишга қабул қилинди. Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов бу ҳақидаги сертификатни Муҳиддин отага ўз қўли билан топширди.
Айтиш жоизки, бугун вилоятимизда 16 нафар уруш фахрийлари истиқомат қилади. Давлатимиз раҳбарининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонларига асосан, уруш фахрийларига муҳтарам Юртбошимизнинг байрам табриги ва совғаларини топшириш тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бугун вилоят сектор раҳбарлари томонидан мазкур совғалар фахрийларга етказилди.
Хусусан, бугун Ангрен шаҳрида истиқомат қилаётган уруш фахрийлари – Николай Прокошкин, Мария Овасапова, Роза Жаназарова ва Элвира Якименконинг хонадонларида бўлиб, Юртбошимизнинг байрам табриклари ва совғаларини етказдим, самимий суҳбатлашдик.

#хотира_ва_қадр
Мухтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан қад ростлаётган – навқирон Нурафшон шаҳримизда бугун яна бир сўлим маскан юз очди.
Ўзбек аёлининг метиндек мустаҳкам бардошига қўйилган мажмуага бежизга “МАТОНАТ МАДҲИЯСИ” деб ном қўйилмади.
Сабаби, ватан ҳимояси йўлида қурбон бўлган беш нафар навқирон фарзандларидан ажралишига қарамасдан, бева қолган келинларини бошини қовуштириб, фарзандларидан қолган зурриёдларни тарбиялаб вояга етказган, хонадонидан бирор ножўя гап чиқармаган Зулфия ая ҳақиқий ўзбек аёлининг ёрқин тимсолидир.
Шубҳасиз, бу мажмуа янги ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшларимиз учун муқаддас маскан, талаба ва ўқувчилар учун маънавият ўчоғи, ҳар бир оила учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.
Фурсатдан фойдаланиб, ўз вақтларини аямасдан ташриф буюрган, фахрийларимизга, ҳурматли вазирларимиз, ректорларимиз ва олимларимизга, республика идоралари вакилларига, халқимизнинг ардоқли санъаткорларига, барча фаолларга бугунги тадбирдаги иштироклари учун чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Барчангизни яна бир бор бугунги байрам билан муборакбод этамиз.

.#Anons
Ertaga soat 14:00 da Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayevning Tatariston Respublikasi poytaxti Qozon shahrida mehnat migrantlari va talaba yoshlar bilan o‘tkazilgan uchrashuvga oid maxsus film facebook sahifamizda namoyish etiladi
——————————————————
#Анонс
Эртага соат 14:00 да Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида меҳнат мигрантлари ва талаба ёшлар билан ўтказилган учрашувга оид махсус фильм facebook саҳифамизда намойиш этилади.
P.S. Техник сабабларга кўра примьера вақти ўзгарди.