Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

Азиз ватандошлар! Устозлар ва пиру бадавлат нуронийлар, мунис опа-сингиллар ва ака-укаларим, дўсту қадрдонларим!

Сизларни Янги йили йил билан чин қалбимдан табриклайман. Эндиликда тарихга айланиб бораётган 2023 йил манзараларини кўз олдимга келтириб, барча-барчангизга чуқур миннатдорлик билдиришга ўзимни бурчли ҳисоблайман.

Муҳтарам Юртбошимиз бошлаб берган тарихий ислоҳотларни жорий этишда ҳамиша сизларга суяндим ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Сизларга соғлик-саломатлик, бахту саодат тилайман!

Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!

Ҳурмат билан,
Зойир Мирзаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

ШИФОХОНАЛАРГА ДОРИ-ДАРМОН ВОСИТАЛАРИ ҚАНДАЙ ЙЎЛЛАР БИЛАН ОЛИБ КЕЛИНАЁТГАНИ ҚАТТИҚ НАЗОРАТГА ОЛИНАДИ

Шифокорлар, соҳа мутасаддилари билан навбатдаги мулоқотимизда беморларга таклиф қилинаётган дори-дармон воситаларининг сифати, берилаётган шифокор рецепти қай даражада асосли, дангалроқ айтганда, инсонийлик тамойилига нақадар мос эканлиги хусусида сўз борди.

Очиғини айтганда, бугун бу соҳадаги энг оғриқли масала бу  – "офшор", "обнал"чи  фирмалар билан  шартномалар тузиш ҳолатлари ҳисобланади. Афсуски, бундай оғриқлик вазиятлар оз эмас. Шунингдек, битта касалликка 8-10 хил дори ёзиб бериб, беморларни жўрттага сарсон қилиш сингари иллатлар ҳам учраб турибди.

Аҳоли томонидан билдирилаётган эътирозларни инобатга олиб, тиббиёт муассасаларидаги вазиятни бир неча ой давомида ўргандик, соҳадаги кўплаб раҳбарларнинг фаолиятига холис баҳо беришга етарлича тайёргарлик кўрдик. Мажлисда уларнинг раҳбарлик фаолияти танқидий баҳо берилди.

Ўрганиш ва мулоқотларимиз изчил давом этади.

Youtube👈

Facebook👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ҳарбий хизматга бориш учун бугун йигитлар қандай қийинчиликка дуч келаяпти? Халқ орасида юрган турли гап-сўзлар қанчалар асосли?

Ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари сифатида, бугун мана шу масалалар юзасидан масъуллар билан фикр алмашдим. Амин бўлдимки, бу борада ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз керак. Ёшлар Ватанга хизмат қиламан, Ўзбекистон армияси сафида бўламан, деб орзу қилиб турганда, бу йўлга тўғаноқ бўлаётган ёқимсиз иллатларга қарши қатъий курашамиз.

Youtube👈

Facebook👈

https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir
#Расмий
#билдириш

Ҳарбий бўлишни ният қилган ёшларни мулоқотга таклиф қиламан!

Ҳурматли ёшлар! Сизнинг ҳарбий хизматчи бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ниятингизга кимлар ёки қандай омиллар тўсиқ бўлмоқда? Баъзида ҳарбий хизматга боришнинг қинғир йўллари, усуллари ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Шу масала ҳақида сизнинг дангал фикрингиз, аниқ таклифларингизни кутаман.

Мен Ватанимиз ҳимоячиси бўлишни ният қилган мард ва жасур йигитлар билан очиқ мулоқотга тайёрман. Ҳурматли ота-оналар, сиз фарзандингизни армияга юборишда қандай тўсиққа дуч келдингиз? Келинг, шу ҳақида очиқчасига гаплашамиз.

Бугун бўлиб ўтган ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида мазкур масалага оид дастлабки, хулоса ва фикрлар, шунингдек,  мутасаддиларнинг изоҳларини эшитдим. Асосий ишларимиз ҳали олдинда. Жорий йил 17 февраль куни шу масала бўйича ота-оналар ҳамда ёшлар билан учрашиш, мулоқот қилишни режалаштирдим.

Ҳарбий бўлишни орзу қилган, ноаниқ сабабларга кўра армияга боролмаётган Тошкент вилояти ёшларини, ота-оналарни бу учрашувга таклиф қиламан.  Мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади.

Мулоқотда қатнашинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


Рўйхатдан ўтиш учун телефонлар:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10

📱
Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Бугунги кунда Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган муҳтарама аёлларимиз турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилишмоқда. Жумладан, раҳбарлик лавозимида 3865 нафари, тадбиркорлик соҳасида 6510 нафари, прокуратура соҳасида 14 нафари, суд идораларида 51 нафари, ички ишлар тизимида 126 нафари, тиббиёт соҳасида 48 минг, қишлоқ хўжалиги соҳасида 22 минг, давлат идораларининг турли йўналишларида 27 минг, таълим соҳасида 30 мингдан зиёдроқ хотин-қизлар фаолият юритмоқда.

Чирчиқ шаҳридаги «Кимёгарлар» кошонасида вилоятнинг асосий байрам дастури бўлиб ўтди. Айни пайтда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида, қишлоқ ва маҳалларида тантанали маросим, байрам дастурлари давом этмоқда. Бугун марказий хиёбонлар, аҳоли дам олиш масканлари, кўнгилочар манзиллар меҳмонларни кутиб олишга шай. Байрам шукуҳи вилоятимиз бўйлаб кезиб юрибди.

Байрамингиз муборак бўлсин муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Энг "оғир" ҳудудларнинг томорқачилиги намунали ҳолга келтирилади

Бугун вилоятнинг ҳар бир ҳудуд ҳар бир маҳалласида катта комплексда ишлар бошланган. Шу мақсадда, ҳудудлардаги томорқачилик бўйича энг "оғир" маҳаллалар танлаб олиниб, намунали ҳолга келтириш чоралари кўрилаяпти. Масъуллар билан уйма-уй юриб, тарғибот тадбирлари ўтказилаяпти, аҳолига амалий ёрдамлар кўрсатилади.

Ана шундай маҳаллалардан бири Пискент тумани "Истиқлол" МФЙда вилоят, туман масъуллари, маҳалла "еттилик" лари иштирокида ўтказилган танқидий йиғилишда ҳам кўплаб вазифаларни белгилаб олдик.

Президентимиз таъкидлаганларидек, давлат идораларининг бор куч-имкониятлари қуйига йўналтирилган. Ҳар бир кўча, хонадонга олиб кирамиз. Масалан, маҳаллага бириктирилган банк маблағ бериш билан бирга одамларнинг дунёқарашини ҳам ўзгартиради. Мақсадимиз халқнинг даромадини ошириш, бой қилиш.

Яъни, ўз навбатида мутасаддилар "Сайхунобод тажрибаси"ни оммалаштиришга, томорқа эгаларига кўмаклашиб, маҳаллалар ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.

БАТАФСИЛ ВИДЕО You Tube 👈

БАТАФСИЛ ВИДЕО Facebook 👈

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
https://www.youtube.com/live/iyAlbnL35Xo?si=-c6t2tyfFqwSLh3d

#шукуҳ

ОЛАМ НУРГА ТЎЛСИН СЕН БИЛАН,  НАВРЎЗ!

Она диёримиз узра ўзининг файзли қадамлари билан халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрами – Наврўзи олам шукуҳи кезиб юрибди.

Бугун мана шундай фарахбахш байрамни вилоятимиз аҳли ва фаоллари билан жамулжам бўлиб,  кундан кун чирой очиб бораётган навқирон шаҳримиз — Нурафшонда катта хурсандчилик билан тантана қилдик.

Наврўзи олам дуолар ижобат бўладиган муқаддас Рамазон ойида нишонланаётгани унинг файзи ва тароватига ўзгача мазмун бағишлаётгани шубҳасиз.

Бир-биримизга ўзаро меҳр ва оқибат кўрсатиб, саховат ва мурувват билан табаррук кексаларимизни йўқлаш, ногиронлиги бўлган шахслар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ўтказиб, юртимизни янада обод қилиш каби савобли ишларимиз Наврўзнинг файзига янада файз қўшмоқда.

Наврўзнинг бугунгидек халқ сайиллари тарзида нишонланишининг ҳам жуда теран маъноси, маърифати бор. Наврўз сайлида туман ва шаҳарларимиздан ташриф буюрган жамоалар миллий урф-одат ва анъаналаримиз, қадимий ҳудудларимизга хос осори-атиқларимиз, шунингдек, вилоятимизнинг бебаҳо табиати, диққатга сазовор жойлари, баҳорий тансиқ таомларини ўзида акс этган бадиий композицион дастурлар намойишига катта эътибор қаратганлари, ўйлайманки, барчамизга олам-олам завқ бағишлади.

Ҳазрат Мир Алишер Навоий бобомиз “Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг бўлсин Наврўз!” деб ёзганларида Наврўзнинг ободлик, тинчлик-тотувлик, аҳиллик, бағрикенглик рамзи, қалбларимизда яратувчанлик ва бунёдкорлик иштиёқини уйғотадиган энг гўзал ва жозибадор байрам эканини назарда тутган бўлсалар ажабмас.

Ана шу улуғ айём – шарқона янги йилнинг бошланиши билан бугунги сайил иштирокчиларини, улар тимсолида вилоятимиз аҳлини чин қалбдан, самимий қутладик.

Яна бир бора Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Facebook

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube 📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “Хива гиламлари” комбинатига ташриф буюрдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев и Президент Касым-Жомарт Токаев посетили ковровый комбинат «Хива гиламлари».

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #Xiva

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X