https://youtu.be/chdjKPUHlCQ?t=14
#кун_тартиби
Куни кеча аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулни Ўрта Чирчиқ туманида ташкил этдик.
Қарийб 10 соат давом этган мулоқотда аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва таклифларга сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор вилоят мутасаддилари билан биргаликда ечим изладик.
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook | ✉️ Telegram

YouTube
Зойир Мирзаев Ўрта Чирчиқда навбатдаги сайёр қабулни ўтказди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#гурунг
Саттор ота билан саксон километр
Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, улар билан гурунг қилиб, руҳинг яйрайди, завқ-шавққа тўлиб кетасан киши. Оҳангарон-Ангрен-Лашкерак қишлоғи йўлидаги ҳамсуҳбат-ҳамроҳим Саттор ота Абдуллаев ана шундай табаррук инсонлардан. У киши бугунги кунда 96 яшар. Уларнинг аёли Ҳолбуви она бугун 94 ёшда. Эр-хотин турмуш қурганига 70 йил тўлди.
Отахон билан юзма-юз учрашишни кўпдан бери ният қилиб юрардим, куни кеча Оҳангарон туманида ўтказилган маросимда кўришдик. Расмий тадбирга кираётган эдик, вақт қисқа эди, суҳбатларига тўймадим, гурунглашгим келди, бораётган жойимизни айтганимизда: "Тоға юртим бўлади, раисимиз рухсат берса, ҳамроҳингиз бўлиб бораман", деб қолдилар отахон.
Шундай қилиб бу завқи баланд, ростгўй, умрида бирон марта шифохона кўрмаган, чапани инсон билан йўл-йўлакай суҳбатлашиб кетдик. Мен мана шундай юртдошим, жонажон Ватанимизнинг яна бир дилбар фарзанди билан танишганим, дўстлашганимдан фахрландим.

#Қадр
САТТОР ОТАНИНГ ҲАЙРАТИ
100 ёшни қаршилай деб турган, бироқ умрида Тошкентни кўрмаган, қишлоғида аёли билан 70 йилдирки тинч-тотув яшаб келаётган Саттор ота бу гал саёҳатга чиқдилар.
У киши билан суҳбатимизда жонажон пойтахтимизни бир айланиб, кўриб дам олиб қайтишларини маслаҳат қилган эдик. Отахон рози бўлгандилар. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида бу ниятимиз амалга ошиб, Сатор ота гўзал пойтахтимизга сафар қилдилар.
Бир умр қишлоқда от чоптириб, қирда кетмон чопиб, кўпкарида соврин айириб яшаб келаётган, завқи баланд бу инсоннинг ҳайратлари, таассуротлари ўзи каби самимий, дангал. Бор бўлинг, омон бўлинг, Саттор ота. Сиз ва 70 йиллик жуфти ҳалолингиз – Холбуви онамиз ҳамиша ҳурматга лойиқ.
Сиз Ўзбекистонни, унинг муҳташам пойтахтини бугун кўриб, чин дилдан ҳайратга чулғанган бўлсангиз, юз, минг карра ҳақсиз. Чиндан ҳам юртимизда бугун ҳайратга лойиқ буюк ишлар бўлмоқда.
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐 YouTube | 📱 Facebook | ✉️ Telegram

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий
ҚИБРАЙДА РАҲБАР КАДРЛАР ТАРКИБИНИ ТЎЛИҚ ЯНГИЛАШ ЯКУНИГА ЕТКАЗИЛДИ
Хабарингиз бор, Қибрай тумани ҳокимлигидаги маънавий муҳитни яхшилаш, ижро аппарати фаолиятини тубдан яхшилаш мақсадида, кадрлар билан ишлашнинг “Қибрай тажрибаси” жорий қилинган эди.
Шунга кўра, депутатлар, қибрайлик нуронийлар, фаоллардан иборат махсус ишчи гуруҳ Қибрай туманида 20 кун мобайнида ҳокимлик ҳамда бўлим ва ташкилотлардаги раҳбар ҳодимларнинг фаолиятини тўлиқ ўрганиб, лавозимига нолойиқ деб топилган кадрларни алмаштириш тўғрисида вилоят ҳокимлигига тавсия киритди.
📖 МАТННИ БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🌐 ВИДЕОНИ БАТАФСИЛ КЎРИШ
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐 YouTube | 📱 Facebook | ✉ Telegram

#ИнсонҚадри
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу видео эр-хотин ўртасидаги ажримлар ва оилавий низоларнинг олдини олиш ➖ қанчалар муқаддас вазифа эканлигига эътибор қаратади.
Бугун пахта ҳосилини йиғим-терими мавсуми авжида. Замира опа ҳам шу инсонлар қаторида Ўрта Чирчиқ туманига келиб, теримда иштирок этаётган эканлар.
Видеони кўриб, сизнинг юрагингиздан қандай туғёнлар кечган бўлса, мен ҳам шундай қаттиқ таъсирландим. Излаб кўрсак, Ўрта Чирчиққа Сурхондарёдан келиб, теримда фаол қатнашаётган Замира опа Шайманова эканлар.
Афсуски, Замира опанинг оиласи уч йил бурун дарз кетган. Эри уйдан чиқиб кетгани бўйича қайтмаган. Йилда бир-икки марта қишлоққа келиб, кўчада ўғилларини кўриб, қайтиб кетар, бундан қизининг дили қаттиқ оғрир экан. Яқинда тўй. Қизнинг кўзлари эса отасининг йўлига муштоқ.
Умид қиламанки, бу воқеа ўша инсонга ҳам сабоқ бўлади ва оиласи бағрига қайтади. Биз бу ҳолатни назоратга олдик, хотин-қизлар ва оила институтлари орқали қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.
Энг катта ниятим, эр-хотин биргаликда қиз узатиб, элга тўй беришганида биз ҳам хизмат қилиб, уйларида меҳмон бўлиб ёшларга бахт тилашимиз насиб қилсин. Ишонаманки, худди шундай бўлади, биз шунга ҳаракат қиламиз.
Инсонни қадрлаш, унга ҳурмат-иззат кўрсатиш, қийналган пайтларида ёнида туриб, ёрдам кўрсатиш бугун давлат сиёсатидир. Биз халқимиз кутган мана шу буюк сиёсатнинг оддий бир ижрочисимиз, холос.
Тўйда кўришгунча, Замира опа! Доим кулиб юринг! Яхши кунлар ҳали олдинда!

#ОбодМаҳалла #ОбодХонадон
ЧИРОЙ ОЧАЁТГАН "СУВТИ" МАҲАЛЛАСИ
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, ҳудудларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” меъзонларини жорий этиш бўйича бугун жойларда амалий ишлар бажарилмоқда.
Пискент туманининг “Сувти” маҳалласида бошланган ишлар бугун натижа бера бошлади, маҳалла, кўча, хонадон обод бўлиб бораяпти.
Очиғини айтганда, сувнинг бошида, серунум тупроқда истиқомат қилаётган айрим фуқаролар ердан самарасиз фойдаланаётгани, маҳалла қаровсиз ҳолатга келиб қолгани ачинарли.
Бу борадаги ишларимиз ҳали давом этади, халқимиз турмуш даражасини яхшилаш борасидаги барча ишларга камарбаста бўламиз. Муҳтарам Президентимизнинг бугунги сиёсати, энг биринчи навбатдаги вазифамиз ҳам айнан мана шу.

#Яшил_макон_2023
МАҲАЛЛИЙ ДАРАХТ ВА БУТАЛАР КЎЧАТЛАРИНИ ЭКИШГА УРҒУ ҚАРАТИЛАДИ
Ижтимоий тармоқларда фалон ерга экилган арча ёки бошқа кўчатлар қуриб қолибди, деган мазмундаги хабарни ўқисам, музтар бўламан, бу кўчатларни қутқариб қололмаганимиздан олдингизда андиша қиламан. Албатта ҳар бир ҳодисанинг ортида кўп-кўп сабаблар бўлади, хусусан, эътиборсизлик, аниқ эгаси бўлмагани, иқлимнинг ҳаддан зиёд совуқ келиши ва кўчатнинг табиий шароитга мослашмаганлиги.
Бу йил "Яшил макон-2023" лойиҳасининг кузги мавсумида кўпроқ маҳаллий навларга кирадиган мевали ва манзарали кўчатларни экишга урғу қаратилади. Юртбошимиз бошчилигида ўтказилган мажлисда бу ҳолатларга батафсил тўхталинди, аниқ ечимлар берилди.
Эндиликда ҳар бир маҳаллада, бўш турган майдонларда экилган кўчатларнинг аниқ эгаси бўлади, ер боғ яратаман деган тадбиркорларга 10 йил муддатга ажратиб берилади. Шарти битта, кўчатни яхши парваришлаш, етилганда ҳам бирданига кесмасдан, яшил табиатни асраш. Асосийси, ажратиб бериладиган ерларни маҳалла аҳли ва кайвонилар билан маслаҳатлашилади, ҳеч ким ўзича бирон ерни шартта "Бу менинг боғим", деб эълон қилолмайди.
Ангрен, Оҳангарон шаҳри ва тумани, Янгийўл ҳамда Зангиота туманларида старт берилган кўчат экиш жараёнида қатнашдик, одамлар билан суҳбатлашиб, янги тартиб, унинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маслаҳатлашдик.
Кўчат экинг, боғ яратинг! Она табиатни авайлашга ҳисса қўшинг!

#Натижа
Мурожаат жойига бориб ўрганилди
Бўка тумани "Янгибоғ" маҳалласида истиқомат қилувчи Исроил Боиров ижтимоий тармоқ орқали мурожаат йўллаган. Унинг мурожаатини шахсан жойига бориб ўргандик.
Фуқаро маҳаллада ПҚ-408-сонли қарор бўйича ишлар якунига етказилмаганини билдирган эди. Ҳолат жойига бориб ўрганилганда, ҳақиқатданам ушбу мурожаат асосли экани маълум бўлди.
Маҳалла аҳли, тегишли мутасаддилар иштирокида вазият таҳлил қилинди. Энг биринчи навбатда, бугундан бошлаб кўчадаги 145 та хонадонда яшовчи 400 дан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланиши белгиланди.
Маҳаллага сув иншооти ўрнатилиб, қувурлар тортилган, бироқ, айрим техник ишлар якунига етказилмай қолгани маълум бўлди. Бу ҳолатга биз ниҳоятда муросасиз бўламиз ва шу муносабат билан, Бўка тумани мутасаддиларига тегишли тартибда огоҳлантиришлар берилди.

#Олмалиқ
Юртимизда ҳар бир мавсумни кутиб олиш ва унга тайёргарлик кўриш анъана даражасида қаршиланади. Жумладан, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари Тошкент вилоятининг барча ҳудудлари қаторида Олмалиқ шаҳрида ҳам бошланиб кетган.
Унинг доирасида ташкил этилган вилоят ишчи гуруҳ вакиллари шаҳарда ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.
Мазкур тадбир жараёнида “Яшил макон” умуммилий ҳаракати доирасида экилган кўчатлар кўздан кечирилиб, янги ниҳолларни экиш акцияси Олмалиқнинг Ислом Каримов МФЙ ҳудудига нуронийлар ва ёшлар билан биргаликда ўтказилди.
Мазмунли ўтказилган ҳашарнинг якуний қисми, маҳалла аҳли учун консерт дастури билан тугалланди.
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook | ✉ Telegram

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
https://youtu.be/n3KTMZa73QA?t=4402
#Farmatsevtika #Ochiq_muloqot
TOSHKENT VILOYATIDA FARMATSEVTIKA SOHASINI RIVOJLANTIRISH MASALALARIGA BAG'ISHLANGAN UCHRASHUV O'TKAZILDI
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
#Farmatsevtika #Ochiq_muloqot
TOSHKENT VILOYATIDA FARMATSEVTIKA SOHASINI RIVOJLANTIRISH MASALALARIGA BAG'ISHLANGAN UCHRASHUV O'TKAZILDI
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
YouTube
ДОРИ-ДАРМОН СОҲАСИДА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА?