Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.1K photos
2.16K videos
13 files
6.51K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифининг биринчи манзили янги ташкил этилган Кўкдала тумани бўлди.
Ташриф арафасида ушбу туманда тикувчилик корхонаси ишга туширилди. Давлатимиз раҳбари корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди, хотин-қизлар билан суҳбатлашди.
Туман маркази - Еттитом шаҳри инфратузилмасини яхшилаш лойиҳаси тақдимот қилинди. Аҳоли вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Первым пунктом в программе поездки Президента Шавката Мирзиёева в Кашкадарьинскую область стал новообразованный Кукдалинский район.
В преддверии визита в районе открылось швейное предприятие. Глава государства ознакомился с рабочим процессом на предприятии, побеседовал с женщинами.
Состоялась презентация проекта по улучшению инфраструктуры районного центра - города Еттитома. Прошла встреча с жителями района.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #Kukdala

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қашқадарё вилоятида биринчилардан бўлиб Китоб туманидаги 5-сон ва Қамашидаги 4-сон Меҳрибонлик уйлари ёпилди. У ерда тарбияланганларнинг бир қисми яқинлари бағрига қайтган бўлса, бир қисми оилавий болалар уйларига қабул қилинган.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун шундай меҳрибон инсонлар - Ҳусан Холлиев ва Гулбаҳор Хонимова, Шокир Суюнов ва Гулбаҳор Ҳамидова, Бахтиёр Тўраев ва Гулбаҳор Алланазарова оилалари билан учрашиб, уларга миннатдорлик билдирди.

В Кашкадарьинской области одними из первых по республике закрылись дома Мехрибонлик №5 в Китабском районе и №4 в Камашинском районе. Некоторые воспитанники вернулись к родным, другие были приняты в семейные детские дома.
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев встретился с принявшими к себе детей семьями - Хусаном Холлиевым и Гульбахор Ханимовой, Шокиром Суюновым и Гульбахор Хамидовой, Бахтиёром Тураевым и Гульбахор Алланазаровой, выразил им слова благодарности.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #insoniylik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Бухоро вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда вилоятда жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, "2022 – 2026 йилларда вилоят транспорт тизимини ривожлантириш дастури" га асосан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар томонидан жорий йилда 30 та микроавтобус сотиб олиниши режалаштирилган.

Ушбу дастур доирасида 2022 йилнинг апрель ойи ҳолатига 19 та янги микроавтобуслар олиб келинди. Натижада “Бухоро – Шофиркон”, “Бухоро-Қоровулбозор” йўналишли такси йўналишларидаги эскирган микроавтобуслар янгиларига алмаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Самарқанд_вилояти

Самарқанд вилояти транспорт бошқармасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан “Яшил шаҳарлар” дастури доирасида амалга оширилаётган “Самарқанд шаҳри учун электр автобуслар харид қилиш ҳамда улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш” лойиҳасининг навбатдаги муҳокама жараёни бўлиб ўтди.

Унда банк томонидан ёлланган хорижий "EGIS Enternational" консорциуми, маҳаллий консултант сифатида танлаб олинган "IKS" компанияси вакиллари ҳамда соҳага алоқадор ташкилот ва идоралар мутахассислари иштирок этишди.

Томонлар дастлаб, собиқ 2531-автожамланма ўрнида қурилиши режалаштирилган автосаройнинг хомаки лойиҳасини кўздан кечириб, авторпаркни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш масаласини муҳокама этишди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сохта чипталардан огоҳ бўлинг

Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан амалга оширилувчи парвозларга авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилинг.

Авиачипта сотиб олишда алданиб қолмаслик учун йўловчилардан қуйидаги ҳавола ва ишонч телефони орқали чипталарни текшириб олиш тавсия этилади.

👉 https://auxiliary.uzairways.com/uz/

☎️ Алоқа маркази рақами: 78 140 02 00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |