Forwarded from navruz bot
Наврўз байрами арафасида Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча “Афросиёб “ замонавий поездининг қатнови йўлга қўйилади
Яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан, йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, жорий йил 19–26-март кунлари Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча “Афросиёб” замонавий поездининг қатнови йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-35-сонли Фармонига мувофиқ мамлакатимизда ички йўналишлардаги йўловчи поездлари 2021 йилнинг 31 декабрь - 2022 йил 4 январь, 2022 йил 21-23 март ва 2022 йил 1-2 сентябрь кунларида қуйидаги тариф қисмидан киритилган байрам чегирмалар мавжуд:
- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;
- Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
- Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
- Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
- "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан - 10%.
ИЗОҲ: Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланади
2022 йил 16 мартдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама мунтазам халқаро автобус йўналишларида қатновлар қайта тикланади.
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси орқали Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасига транзит автобус ташувларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автобус қатновлари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил 16 март куни тўхтатилган эди.
2022 йил 16 мартдан ташувчилар томонидан Тошкент – Нурсултон, Тошкент – Олмаота, Тошкент – Қизилўрда, Тошкент – Туркистон, Тошкент – Иргели, Чирчиқ – Чимкент, Чирчиқ – Олмаота йўналишларида қатновларни амалга ошириш режалаштирилган.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!
Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.
Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.
🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент раислигида иқтисодиётни барқарор ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Замон талабига жавоб бермайдиган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиётидан бутунлай воз кечиш кераклиги айтилди.
Транзит йўловчилар оқимини ошириш, авиачипталар нархининг ошишига йўл қўймаслик чоралари белгиланди.
Вилоят ҳокимлари озиқ-овқат хавфсизлигини ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича ахборот берди.
—
Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по вопросам устойчивого развития экономики.
Указано на необходимость полного отказа от практики поддержки государством предприятий, не соответствующих современным требованиям.
Определены меры по увеличению потока транзитных пассажиров, недопущению роста цен на авиабилеты.
Хокимы областей доложили об обеспечении продовольственной безопасности и стабильности цен на рынках.
#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 «Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» шиори остида ТАНЛОВ эълон қилинди!
〰️〰️〰️
❓Ташкилотчилар?
● Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
● Ёшлар ишлари агентлиги
● Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси
〰️〰️〰️
❓Танлов номинациялари?
● «Энг яхши ижтимоий ролик»
● «Энг яхши шеър ижроси» (видео материал шаклида)
● «Энг яхши фотосуратлар»
〰️〰️〰️
❓Кимлар қатанашиши мумкин?
● 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари
〰️〰️〰️
❓Талаблар?
● ижтимоий ролик ва шеър ижролари 3-5 дақиқадан ошмаслиги, FullHD (1920х1080) форматида бўлиши
● фотосуратлар 5 тадан кам бўлмаслиги, 4Мп (2272х1704) дан катта бўлиши керак
〰️〰️〰️
❓Ижодий ишларни қаерга ва қачонгача жўнатиш керак?
Тақдим этиладиган ишлар @Navruz2022_tanlov_bot телеграм-боти орқали 2022 йил 25 мартгача қабул қилинади.
〰️〰️〰️
❓Ижодий ишлар қандай мезонлар асосида баҳоланади? Пул мукофотларининг миқдори қанча?
✅ БАТАФСИЛ
_________________
https://t.iss.one/aoka_uz

#Бухоро_вилояти
"Маданият" охирги тўхташ бекатида қурилиш ишлари давом этмоқда
Бухоро вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, вилоятда замонавий транспорт инфратузилма объектларини баро этиш бўйича белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ Бухоро шаҳрида йўналишли автотранспорт воситаларининг охирги тўхташ бекатини қуриш бўйича ишлар давом этмоқда.
Айни дамда қурилиш ишлари давом этаётган “Маданият” охирги тўхташ бекатининг ишга туширилиши билан Бухоро туманини Бухоро шаҳри билан боғловчи йўналишларидаги автобуслар ва йўналишли таксиларнинг шу ердан белгиланган жадвал асосида ҳаркатланиши йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
"Маданият" охирги тўхташ бекатида қурилиш ишлари давом этмоқда
Бухоро вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, вилоятда замонавий транспорт инфратузилма объектларини баро этиш бўйича белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ Бухоро шаҳрида йўналишли автотранспорт воситаларининг охирги тўхташ бекатини қуриш бўйича ишлар давом этмоқда.
Айни дамда қурилиш ишлари давом этаётган “Маданият” охирги тўхташ бекатининг ишга туширилиши билан Бухоро туманини Бухоро шаҳри билан боғловчи йўналишларидаги автобуслар ва йўналишли таксиларнинг шу ердан белгиланган жадвал асосида ҳаркатланиши йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Тошкентдан Франкфуртга авиақатновлар сони кўпайтирилмоқда
✈️ Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2022 йил 2 апрелдан Тошкент – Франкфурт – Тошкент йўналиши бўйича қатновлар сони оширилаётгани ҳақида хабар берди.
Мазкур йўналишда мунтазам авиақатновлар ҳафтанинг душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.
☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Бундай тадбир мамлакатимиз тарихида илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда соҳани янада ривожлантириш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тиббиёт ходимларининг таклифлари эшитилади.
Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Улар таҳлил қилиниб, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 10 минг нафардан зиёд ходим иштирок этиши кутилмоқда.
Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Улар таҳлил қилиниб, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 10 минг нафардан зиёд ходим иштирок этиши кутилмоқда.
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Республика махсус комиссияси томонидан бир қатор талаблар бекор қилинади
2022 йилнинг 16 мартидан бошлаб, Ўзбекистонда бир қатор чекловлар бекор қилинмоқда. Бу ҳақда бугун, 15 март куни Бош вазир А.Арипов раҳбарлигида Республика махсус комиссиясининг Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда коронавируснинг Ўзбекистонда тарқалиш даражаси бугунги кунда 0,4 кўрсаткични ташкил этаётгани, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари хулосасига кўра, бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса, вазият барқарорлигини англатиши яна бир бор қайд этилди.
Маълумки, хорижий аксарият мамлакатлар коронавирус инфекциясини эндемик касаллик сифатида тан олиб, асосий чекловларни, ҳатто ниқоб тақиш тартиби ва COVID-19 паспортларини бекор қилиш ниятида экани маълум бўлмоқда. Жумладан, Саудия Арибистон, Ирландия, Венгрия, Руминия Мексика, ва бошқа давлатлар томонидан ПЦР тестлар ва сертификатлар талаб этилмаётган бўлса, Италия, Германия, Бирлашган Араб Амирлиги ва бошқа бир қатор давлатларда чекловлар кескин камайтирилмоқда.
〰️〰️〰️
🚧 Шу боисдан Ўзбекистонда ҳам бир қатор талаблар бекор қилинади. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикаси билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади.
🧪 ❌ Шунингдек, Ўзбекистонга кириб келувчилар республикага ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЦР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши талаби ҳам бекор қилинмоқда.
📄 Эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларга тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган тақдирда, улардан ПЦР тест натижаси ҳамда коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши талаби қўйилмайди.
✔️ Бунинг ўрнига, ташриф буюрувчилар тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлмаган тақдирда республикага ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЦР тест натижаси ёки чегара ўтиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши бўйича манфий натижали маълумотномага (электрон QR code) эга бўлиши шарт қилиб белгиланди.
Йиғилишда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро йўловчи поездлар қатновларини ҳамда автобус йўналишларида парритет асосида йўловчи ташиш фаолиятини карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда қайта тикланиши маълум қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (E-VISA) фаолияти қайта тикланиб, тез кунда ишга туширилади ҳамда хорижий давлатлардан келаётган сайёҳларга тезкор ва сифатли маълумот алмашинуви бўйича хизматларни кўрсатиш бўйича Call маркази фаолияти йўлга қўйиладиган бўлди.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳодисаларнинг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
—
Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с Президентом Казахстана Касым-Жомартом Токаевым.
Лидеры двух стран обстоятельно обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки и регионального взаимодействия в Центральной Азии.
Особое внимание уделено продолжению тесного сотрудничества и эффективной координации усилий в целях минимизации негативных последствий кризисных явлений
в мировой экономике.
#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро автобус йўналишларида йўловчи ташиш фаолиятини карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда қайта тиклаш жараёни бошланди.
Бугун Олмаота – Тошкент йўналишида илк техник қатнов амалга оширилди. Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан йўлга чиққан автобус соат 14:00 да “Тошкент” автовокзалига етиб келди.
Шунингдек, ўзбекистонлик ташувчилар томонидан бугун Тошкент – Олмаота йўналишда дастлабки техник қатнов амалга оширилиши режалаштирилган.
Техник қатновлар натижасидан келиб чиқиб, оммавий чипталарни сотиш куни ва йўл кира тарифлари қўшимча равишда эълон қилинади.
Дастлабки, босқичда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида Тошкент – Нурсултон, Тошкент – Олмаота, Тошкент – Қизилўрда, Тошкент – Туркистон, Тошкент – Иргели, Чирчиқ – Чимкент, Чирчиқ – Олмаота йўналишларида қатновларни амалга ошириш режалаштирилган.

Тошкентда олти давлат темир йўллари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда
Бугун олти давлат – Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркия темир йўллари раҳбарларининг икки кунлик учрашуви ўз ишини бошлади.
Тадбир доирасида “Осиё-Тинч океани минтақаси – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа” халқаро мультимодал йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, халқаро мультимодал йўналиш бўйича юкларни узлуксиз ташишни ташкил этиш, қўшимча юк ҳажмларини жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, фиттинг платформаларини ўз вақтида етказиб бериш ва тариф ставкаларини белгилаш масалаларини ҳал этиш режалаштирилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Логистика
Махсус репортаж | Бухоро логистика маркази модернизация қилинмоқда