Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
14.7K photos
2.13K videos
13 files
6.42K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси, Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси ва Жалолиддин Мангуберди мажмуаси, Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси, Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчаси, Бўстонлиқ туманидаги экотуризм зонаси лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
Президентимиз лойиҳаларни такомиллаштириш ва сифатли қуриш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по строительству ряда объектов.
Представлена информация о проектах возведения комплекса Имама Бухари, квартала Аль-Хорезми и комплекса Джалолиддина Мангуберди в городе Ургенче, Военно-медицинской академии Вооруженных Сил, Олимпийского городка в Ташкенте, экотуристической зоны в Бостанлыкском районе.
Даны указания по доработке и качественной реализации проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Халқаро_ҳамкорлик

Латвия билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳоккама этилди

Бугун, 7 февраль куни транспорт масалалари бўйича Ўзбекистон-Латвия ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов ҳамда Латвия Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Улдис Рейманис раҳбарлигида бўлиб ўтган музокараларда мамлакатларимиз ўртасида транспортнинг барча турлари бўйича икки томонлама алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим масалалари муҳокама қилинди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Қарийиб 4 минг километр йўлни босиб ўтадиган поезднинг биринчи рейси амалга оширилди

Жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари 654/653 - сонли йўловчи поездлари “Қўнғирот – Наманган – Андижон – Қўнғирот” йўналишида биринчи рейсини амалга оширди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бундай узоқ масофага ҳаракатланадиган поездлар қатнови мамлакатимизда илк бора йўлга қўйилди.

Батафсил

Был совершен первый рейс поезда, который преодолел почти 4 тысячи километров

5-7 февраля текущего года пассажирские поезда № 654/653 совершили первый рейс по маршруту «Кунгират - Наманган - Андижан - Кунгират».

Следует особо отметить, что такое движение поездов дальнего следования впервые запущен в нашей стране.

Подробнее


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​#Бухоро_вилояти

Бухорода 10-сонли автобус йўналишида ҳаракат қайта тикланди

Коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда йўловчилар оқимининг кескин камайиб кетиши натижасида Бухоро шаҳридаги 10-сонли "5-кичик ноҳия – Карвон бозор" автобус йўналишининг ҳаракати ўз харажатларини қопламаганлиги натижасида вақтинчалик тўхтаб қолган эди.

Вилоят транспорт бошқармаси томонидан йўловчиларга сифатли транспорт хизмати кўрсатилишини таъминлаш мақсадида кўрилган зарурий чора-тадбирлар натижасида 7 февраль кунидан ушбу йўналишда автобуслар ҳаракати қайта тикланди.

Қолаверса, аҳолидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда мазкур автобус йўналиши Бухоро тумани “Зарманоқ” МФЙ ҳудудига қадар узайтирилди.

Натижада ушбу ҳудуд аҳолисининг Бухоро шаҳрига иш, ўқиш ва турли юмушлар билан келиб-кетиши осонлашиб, Бухоро шаҳар Дилкушо кўчаси аҳолсининг транспортга бўлган эҳтиёжи қондирилмоқда.

Йўналишда "Алихан транс сервис" масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлган 6 та ISUZU русумли автобусларда хизмат кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро начнется совещание при Президенте Шавкате Мирзиёеве по вопросам улучшения системы питьевого водоснабжения в регионах.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилда бу мақсадлар учун бюджетдан 2 триллион сўм ажратилиши, 245 миллион доллар жалб этилиши қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари асосий эътибор сув таъминоти ва сифати паст ҳудудларга қаратилишини таъкидлади. Хусусан, сув тармоғи йўқ 1 минг 545 та маҳаллани сув билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Дарёлар ва ерости сувларини асраш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось совещание по вопросам улучшения питьевого водоснабжения.
Отмечено, что в текущем году на эту цель будет направлено 2 триллиона сумов из бюджета и привлечено 245 миллионов долларов.
Глава государства подчеркнул, что основное внимание при этом будет уделено регионам с низким уровнем и качеством водоснабжения. В частности, поручено наладить обеспечение водой 1 тысячи 545 махаллей.
Особое внимание уделено охране рек и сохранению подземных водных ресурсов.

#Mirziyoyev #yigilish #ichimliksuvi #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди

Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда.

Мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилмоқда.

Бугун пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида буюк шоир таваллудининг 581 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз илм-фан намоёндалари, зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, адабиётшунос олимлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |