Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
16.3K photos
2.31K videos
14 files
6.84K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Forwarded from navruz bot
​​Давлатлараро авиация қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

Бугун, 2 ноябрь куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Давлатлараро авиация қўмитаси Раиси ўринбосари Константин Клещев билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Давлатлараро авиация қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси авиация соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, рақамли алоқа технологияларидан фойдаланиш, сунъий йўлдош навигацияси нуқтаи назаридан ҳаво ҳаракатини бошқариш миллий тизимини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари парвозларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари, уларни жорий этишнинг қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий асослари билан боғлиқ масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
“Янги Ўзбекистон” массивлари қуриш бўйича ташкилий, молиявий вазифалар белгиланди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения населения жильем и расширения зеленых зон.
Определены организационные и финансовые меры по строительству массивов «Янги Узбекистон».
Обсуждены также вопросы реализации общенационального проекта «Яшил макон», в рамках которого планируется высаживать 200 миллионов саженцев деревьев и кустарников ежегодно.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аэрофлот» компанияси Наманганга илк авиапарвозни амалга оширди

Бугун «Наманган» халқаро аэропорти тарихида илк бор Санкт-Петербургдан «Аэрофлот» авиакомпаниясининг рейсини қабул қилди.

Авиакомпания томонидан Санкт-Петербург – Наманган – Санкт-Петербург йўналиши бўйлаб парвоз ҳафтасига икки марта, сешанба ва жума кунлари чартер асосида амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

🚧 Йўл таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан
3 ноябрь куни соат 00:00 дан – 4 ноябрь куни соат 11:00 га қадар Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Амир Темур шох кўчаси кесишмасигача булган қисми транспорт ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилади.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қиламиз ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
⚡️⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН ⚡️⚡️

🚌 Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Амир Темур шох кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, 2021 йилнинг 3 ноябрь кунидан - 4 ноябрь куни соат 11:00 га қадар транспорт ҳаракати учун ёпилади. Шу муносабат билан, 1, 13, 19, 21, 22, 30, 37, 51, 67, 85-сонли автобус йўналишлари суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиришини маълум қиламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
__

⚡️⚡️ ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ ⚡️⚡️

🚌В связи с проведением дорожно-ремонтных работ на участке улицы Ислама Каримова от пересечения с улицей Шарафа Рашидова до пересечения с улицей Амира Темура города Ташкента с 3 ноября 2021 года по 4 ноября до 11:00 будет закрыта для движения. По этой причине следующие автобусные маршруты1, 13, 19, 21, 22, 30, 37, 51, 67, 85 будут продолжать движение с улиц, изоброженных на картинке.

Приносим извинения за доставленные неудобства!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Россиядаги консуллик муассасалари орқали янгисига алмаштириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (667-сон, 02.11.2021 й.) билан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди.

➡️ Низомга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.

📝 Талабгор эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан шахсан мурожаат қилади.

Консуллик муассасаси талабгор номидан сўровномани тўлдириб, 1 иш кунида ИИВ ЙҲХББга юборади.

☑️ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тақдим этилган маълумотномани кўриб чиқиб, 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда уни Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (ТИВ КҲД) юборади.

📂 Шунга кўра, ТИВ КҲД ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига дипломатик почта орқали тақдим этади.

⚠️ Консуллик муассасаси 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини эгасига беради ёки асосланган сабабларга кўра уни рад этади.

🔰 Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун қуйидагилар ундирилади:
БҲМнинг 70 фоизи миқдорида тўлов;
20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;
20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Uzbekistan_Airways

Расмий маълумот

Бугун, 3 ноябрь куни маҳаллий туристик компаниядан авичипта харид қилиб, Тошкентдан Истанбулга учиб кетолмаган йўловчилар учун Uzbekistan Airways томонидан янги рейс ташкил этилиб, 227 нафар йўловчи Тошкент – Истанбул йўналиши бўйича ҳозирда аэропортда рўйхатдан ўтишни якунладилар.

Истамбулга учиш вақти бугун 20:30 га белгиланган.

____

Официальная информация

Сегодня, 3 ноября пассажиры, которые приобрели авиабилет у местной туристической компании не смогли улететь в Стамбул согласно расписанию. Uzbekistan Airways организовал новый рейс и на данный момент 227 пассажиров прошли регистрацию на рейс по направлению Ташкент-Стамбул.

Время вылета запланировано сегодня на 20:30.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
🚌 9 ойда 696 дона автобус ишлаб чиқарилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 696 дона автобус ишлаб чиқарилган.

📈Автобус ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34,1 % га ошган.

📊Ишлаб чиқарилган автобуслар сони (январь-сентябрь ойларида):

🚌 2019 йил – 1 339 та
🚌 2020 йил – 519 та
🚌2021 йил – 696 та

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Пойтахтимизда саноатнинг тўртта ихтисослашган йўналиши бўйича халқаро кўргазмалар бўлиб ўтмоқда

“Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси томонидан ташкил этилган “Саноат учун инновациялар” деб номланган тадбирда дунёнинг 14 та давлатидан 100 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этмоқда.

Ушбу тадбир доирасида “Транспорт ва Логистика – Translogistiсa Uzbekistan 2021” халқаро кўргазмаси ҳам бўлиб ўтмоқда.

Мазкур халқаро кўргазма мамлакатимизга чет эл инвестицияси кириб келишини рағбатлантириш, маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида ҳамкорлик муносабатларини янада такомиллаштириш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

“Транспорт ва Логистика – Translogistiсa Uzbekistan” халқаро кўргазмаси 5 ноябрга қадар давом этади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
“Кексалар туризм ойлиги” муносабати билан чегирмалар жорий қилинди

Мамлакатимизда ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан “Uzbekistan Airways” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан қуйидаги ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.

✈️ “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 1 - 30 ноябрь кунлари Республика ичидаги авиақатновларда 60 ёшдан юқори эркаклар ва 55 ёшдан юқори бўлган аёллар учун эконом ва бизнес тоифаларининг (LPR3M, UPR3M, SPR3M, OPR3M ташқари) жорий нархларга 25 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар жорий этилган.

🚆“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан мамлакат ичидаги амалдаги тарифларга 10 фоиз миқдорда.

🚌 “Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан маҳаллий йўналишларда қатновчи автобус чипта нархларига 10 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар амал қилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |