Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
14.9K photos
2.15K videos
13 files
6.48K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Тошкент – Хожикент йўналишидаги темир йўл капитал реконструкция қилинмоқда

Салар – Чирчиқ – Хўжакент темир йўл участкасида йўловчи поездларининг, шу жумладан шаҳарлараро йўналишда тезюрар ҳаракатни ташкиллаштириш бўйича темир йўлларни капитал таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Салар – Чирчиқ – Хожикент темир йўл участкасида темир йўл изларини мукаммал таъмирлаш (реабилитация) ишлари икки босқичдан иборат.

Биринчи босқич, Салар – Чирчиқ қисмида бўлиб ўтади. Ҳозирда, ушбу темир йўл қисмининг 11 километрлик участкасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Иккинчи босқичда, Чирчиқ – Хожикент участкаси қамраб олинади. Унда, 17 километрлик инвентар релсларни улоқсиз релсларга алмаштириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, тезюрар ҳаракатни ташкил этишда мавжуд ҳаракат таркиб (электричка)лар ҳам модернизация қилинмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Авазбек АҲМЕДОВ,
Транспорт вазирлиги Темир йўл транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи:

— 2021 – 2025 йилларда Бухоро – Урганч – Хива темир йўл участкасини электрлаштириш кўзда тутилган. 465,5 километрли ушбу йўналишда мазкур ишларнинг якунига етиши натижасида “Афросиёб” поездининг Хоразм вилоятига ҳаракатланиши имконияти яратилади...

Дониёр ЖУМАЕВ,
Транспорт вазирлиги Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи:

— Авиация соҳасини ривожлантириш доирасида кичик авиацияга ҳам эътибор қаратиляпти. Жорий йилда “Airbus” компаниясидан 4 та замонавий вертолёт олиб келиб, аҳолига янги форматдаги хизматларни таклиф этиш мақсад қилинган...


Батафсил 👇

“Янги Ўзбекистон” газетасининг 104-сонида


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Қашқадарё_вилояти

Техникаларнинг ғалла мавсумига шайлиги кўрикдан ўтказилмоқда

Қашқадарё вилоятида ғалла ўрим-йиғими бошланиш арафасида. Миришкорлар машаққатли меҳнати эвазига мўл ҳосил олишни мақсад қилган. Ўрим-йиғим жараёни сифатли амалга оширилиши бу ишга жалб қилинадиган техникаларнинг қай даражада шай эканига боғлиқ.

Тайёргарликни пухта ташкил этиш мақсадида жойларда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида кўриклар ўтказилмоқда. Комбайнлар ҳамда юк ташувчи машиналарнинг техник ҳолати кўздан кечирилмоқда.

Ана шундай тадбир Нишон туманида ҳам бўлиб ўтди. Махсус отрядлар ташкил қилиниб, уларга механизаторлар, ҳайдовчилар ва бошқа масъуллар бириктирилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Тошкент давлат транспорт университети Марказий Осиёнинг энг йирик учувчилар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Тошкент давлат транспорт университетида Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан биргаликда қўшма дастур асосида “Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси” таълим йўналиши бўйича учувчиларни тайёрлаш режалаштирилган. Айни дамда тингловчилар қабулини ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнлари бошлаб юборилган.

Шу муносабат билан университет ректори Одил Абдурахманов ва “Uzbekistan airways” АЖнинг “Ўқув-тренажёр маркази” МЧЖ директори Станислав Гурфинкель билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласи юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Музокаралар натижасида “Авиация ходимларини тайёрлаш” бўйича меморандум имзоланди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Тошкент – Хожикент – Тошкент шаҳарлараро йўловчи поездларининг 4 та рейси бир кунга бекор қилинади!

Жорий йилнинг 28 май куни соат 09:30 дан 16:30 гача “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УКга қарашли Қодиря – Оққовоқ станциялари оралиғидаги темир йўлнинг 15-16 километрида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шу боис, 28 май кунги ҳаракат жадвали бўйича соат

07:10 даги “Тошкент – Хожикент”
10:10 даги “Ходжикент – Тошкент”
14:06 даги “Тошкент – Хожикент”
16:42 даги “Хожикент – Тошкент” йўналишларида ҳаракатини амалга оширадиган 6429/6430 ҳамда 6435/6436-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлари қатнови бекор қилинади.

Шу куни соат 17:31 ҳамда соат 19:13 да ҳаракатланадиган “Тошкент –Хожикент” йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
✈️ "MNG Airlines" Ўзбекистонга мунтазам юк ташиш қатновларини амалга ошириш учун рухсатнома олди

🇺🇿 🇹🇷 Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Туркия Республикасининг "MNG Airlines" авиакомпаниясига 2021 йил 26 майда 98-К сонли Эксплуатацион рухсатнома берилди.

Ушбу рухсатномага мувофиқ "MNG Airlines" авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига Истанбул – Навоий – Истанбул йўналишида мунтазам юк ташиш парвозларни амалга оширади.

Авиакомпания юк ташиш парвозларини Airbus 300-600, Airbus 330-200 ва Airbus 330-300 ҳаво кемаларида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

Жорий йилнинг 25 май куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси Гулчеҳра Исроилова билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатимиз ички ва халқаро туризм соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Батафсил

Обсуждены перспективы дальнейшего развития туризма

25 мая текущего года министр транспорта Ильхом Махкамов провел встречу с председателем Ассоциации частных туристических организаций Гульчехрой Исраиловой.

На встрече были подробно обсуждены вопросы, связанные с расширением возможностей нашей страны в сфере внутреннего и международного туризма, повышением качества предоставляемых услуг, увеличением потока туристов, посещающих нашу страну.

Подробнее


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Напоминаем❗️ акция “NON STOP” от «АТТО» ПРОДОЛЖАЕТСЯ

🎉Участником которой автоматически становится каждый пассажир общественного транспорта Ташкента, пользующийся транспортной картой АТТО общего пользования (синего цвета) с подключенной услугой SMS-информирования.

📍Акция проводится в г. Ташкенте, с 10 мая 2021 года по 10 авгутса 2021 года. Победители данной акции будут определятся каждые 30 дней в офисе АТТО, по адресу г. Ташкент, улица Мирзо Улугбека, дом 101 А.

🎁 Призы получат 100-тысячный, 250-тысячный, 500-тысячный, 750-тысячный и миллионный пассажир месяца с картой ATTO! Наша умная система автоматически определит счастливчиков по транзакциям! В числе ценных подарков — смартфоны, фитнес-браслеты, пауэрбанки, наушники и 100 бесплатных поездок на общественном транспорте.

Подробнее: www.atto.uz

👉 https://t.iss.one/attouz


Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Транспорт вазири ўринбосари Раҳмонбек Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош, Хўжайли ва Амударё туманлари чекка ҳудудларида жойлашган ОФЙларда бўлиб, мазкур ҳудудларда аҳолига қулайлик яратиш, йўловчиларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида транспорт қатновларини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларни ўрганмоқда.

Ҳусусан, Тахиатош тумани марказидан анча олисда жойлашган “Кенегес” ОФЙ аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда, ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган транспорт қатнови, таъмирталаб автомобиль йўлларининг ҳолати билан боғлиқ муаммолар ҳамда уларнинг ечими юзасидан, аҳоли вакилларининг таклиф ва истаклари атрофлича ўрганиб чиқилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Халқаро автокарвон йўлга чиқди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Мисрнинг “Fly Egypt” авиакомпанияси ҳаво кемаси билан содир бўлган авиҳодиса юзасидан расмий изоҳ

Жорий йилнинг 26 май куни Тошкент – Қоҳира йўналиши бўйича FEG 1402 қатновини бажараётган “Fly Egypt” авиакомпаниясининг рўйхат рақами SU TMG бўлган, Boeing-737 русумли ҳаво кемаси экипажи “Тошкент” аэропортидан парвозни амалга ошириш жараёнида нотўғри манёврни амалга оширган.

Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиация ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш қоидалари”га мувофиқ авиаҳодиса текширувини ўтказиш юзасидан комиссия тузилди.

Комиссия томонидан ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати



mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | «MNG Airlines» Ўзбекистонга мунтазам юк ташиш қатновларини амалга ошириш учун рухсатнома олди



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 27 май куни “UAT” МЧЖ, “Uzbekistan airways” АЖга қарашли объектларда “Зилзила ва ёнғин оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш” мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |