Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.1K photos
2.16K videos
13 files
6.5K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Шу борадаги 8 та асосий йўналиш кўрсатиб ўтилди.
Бюджет тушуми ва харажатларини оптималлаштириш, ташқи қарз олишда белгиланган чекловдан ошмаслик бўйича кўрсатма берилди.
Камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идоралар бириктирилиши белгиланди.
Хусусий мулкчиликни ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения стабильности экономики. Определены 8 ключевых направлений действий.
Даны указания по оптимизации доходов и расходов бюджета, соблюдению установленного ограничения внешних заимствований.
Отмечено, что за селами с высоким уровнем бедности будут закреплены министерства и ведомства.
Подчеркнута необходимость реформирования судебно-правовой системы в части защиты частной собственности.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 9 июндан Самарқанд шаҳрида йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун жамоат транспорти автобуслар ҳаракатига рухсат берилди.

Бугун шаҳардаги йўналишларда автобусларнинг 30 фоизи қатновни бошлади. 10 июндан 50 фоизи йўналишларга чиқади ва шу тарзда босқичма-босқич қатнов тўлиқ тикланади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 8 июнь кунидан бошлаб “сариқ” 🟡 ва “яшил” 🟢 тоифасига кирувчи ҳудудларда автобус йўналишлари фаолияти қайта тикланди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги 8 июнь ҳолатига туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифалари рўйхатини янгилади. Ушбу рўйхатга кўра Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани 🔴 «қизил» ҳудуд, Термиз шаҳри 🟡 «сариқ» ҳудуд,

Қизириқ, Музробод, Узун, Бандихон, Термиз, Ангор, Денов, Олтинсой, Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шеробод ва Шўрчи туманлари эса 🟢 «яшил» ҳудуд сифатида белгиланди.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси томонидан 🟡 «сариқ» ва 🟢 «яшил» ҳудудларда шаҳар атрофи ва шаҳар йўналишларида автобуслар ҳаракати қайта тикланди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Times.uz
❗️Ҳайдовчилар ва аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди

📈
9 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4520 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари — Карантин муассасаларида, 13 нафари — халқаро юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчилари ва 17 нафари — аҳоли орасида қайд этилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармасида электрон китоб жавони ишга тушди.

Ушбу мослама бошқарма биносига киришда ўрнатилди. Мазкур «QR-book» китоб жавони фойдаланиш учун қулай бўлиб, жаҳон ва ўзбек адабиётининг 150 дан зиёд дурдона асари 📚 электрон ва аудио шаклини ўзида жамлаган.

Фойдаланувчи ўзи танлаган китобнинг электрон ё аудио нусхасини «QR-kod» орқали смартфонига юклаб олиши кифоя.

Нафақат бошқарма ходимлари, балки бу ерга келувчилар ҳам электрон китоб жавонидан фойдаланиш имконига эга.

Ушбу янгиликни қўллашдан мақсад китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш, бунинг учун шароит яратишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Қашқадарё вилоятида йўналишсиз таксилар белгиланган карантин талаблари асосида фаолият юритиши назорат қилинмоқда.

Қарши шаҳрида йўналишсиз таксилар қатновга чиқишдан аввал дезинфекция қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳайдовчилар ва уюшмаларнинг белгиланган карантин талаб - қоидаларига амал қилиши юзасидан Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида шаҳар бўйлаб муайян жойларда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилиш нуқталари ташкил этилган бўлиб, йўналишсиз таксилар ҳар 4 соатда мунтазам дезинфекция қилинмоқда. Бу ерда кўрсатилаётган хизматлар эса мутлақо бепул амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармасининг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан йўналишсиз таксилар ва автобусларнинг карантин талаб- қоидалари асосида фаолият олиб бориши назорат қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўналишсиз таксилар белгиланган карантин талаблари асосида фаолият юртиши назорат қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 2020 йили 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ “яшил” 🟢 ва “сариқ” 🟡 тоифага кирувчи ҳудудларда 8 майдан бошлаб йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташишга рухсат берилди.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан йўналишсиз таксиларга қўйилган талаблар ижроси бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад аҳоли саломатлигини асраш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан 2020 йил июнь ойи "Ёшлар ойлиги" деб эълон қилинганлиги муносабати билан Қўнғирот МТУ Локомотив депосининг машинист ёрдамчилари билан "Прокурор ва ёшлар" мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда ёшларимизнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш каби масалалар ҳақида сўз борди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти билан видеоалоқа орқали музокара ўтказди.
Давлатимиз раҳбари ЕТТБ билан муносабатларда юксак даражага эришилгани ва самарали ўзаро ҳамкорлик амалга оширилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Сума Чакрабарти Сирдарё вилоятидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва мамлакатимизда пандемия кенг ёйилишининг олдини олиш бўйича кўрилган комплекс чора-тадбирларни юксак баҳолади.

Президент Шавкат Мирзиёев провел по видеоконференцсвязи переговоры с президентом ЕБРР Сумой Чакрабарти.
Глава нашего государства с глубоким удовлетворением отметил достигнутый высокий уровень взаимоотношений и плодотворное сотрудничество.
Сума Чакрабарти высоко оценил принятые в стране комплексные меры по ликвидации последствий чрезвычайного происшествия в Сырдарьинской области и недопущению распространения пандемии в республике.

#Mirziyoyev #muloqot #ETTB #SChakrabarti

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter