Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.2K photos
2.16K videos
13 files
6.53K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Президент бугуннинг ўзида Мирзаобод туманида бўлиб, талафот кўрган жойларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
“Навбаҳор” маҳалласи ҳудудида 360 квартирали 9 та кўп қаватли уй барпо этилади. Шунингдек, “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” ва “Янгиовул” маҳаллаларида жами 616 та коттеж таъмирланади.
Жабрдийдаларга сертификатлар ва маблағли банк карточкалари тарқатилди. Қурилиши режалаштирилган турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Мирзаабадский район и ознакомился с работой, проводимой в зонах, пострадавших от чрезвычайной ситуации.
На территории махалли "Навбахор" запланировано построить 9 многоэтажных домов на 360 квартир. Кроме того, в махаллях "Навбахор", "Хакикат" и "Янгиовул" будет отремонтировано 616 коттеджей.
Пострадавшим жителям вручены сертификаты и банковские карточки с денежными средствами. Заложена капсула в фундамент новых домов.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #tiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
‼️ Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларида йўловчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:

🦠 Рейсларга чиқиш истагида бўлган йўловчилар коронавирус инфекциясига тест топшириши лозим.

Бунда Санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази томонидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси “манфий” эканлиги ҳақидаги маълумотномага эга бўлган йўловчилар рейсларга қўйилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

🌡 Барча йўловчилар аэропорт ва темир йўл вокзаллари ҳудудига киришдан олдин тана ҳарорати ўлчанади.

😷 Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлмаган йўловчилар дезинфектор ёрдамида зарарсизлантирилади ҳамда ҳаво ва темир йўл транспортларига бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларда киритилади.

Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга авиа ва темир йўл хизматларидан фойдаланишга рухсат берилмайди.

💰Бундай ҳолатларда йўловчига чипта пули белгиланган тартибда қайтариб берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

🚧 Йўловчилар аэропорт ва темир йўл вокзалларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт.

🚫 Аэропорт ва темир йўл вокзалларида умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо шаҳобчаларининг фаолият юритишига йўл қўйилмайди. Йўловчилар савдо автоматларидан фойдаланишлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

🔗 Йўловчилар ҳаво кемаларига ва темир йўл вагонларига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

🌐 Авиа ва темир йўл қатновларига электрон чипталар онлайн тарзда сотилади.

___________
Манба 👉 https://t.iss.one/aoka_uz/1810

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Самолёт ва поездда ҳаракатланувчи йўловчилар мазкур тартиб-қоидаларига риоя этишлари талаб этилади:

✈️ Йўловчиларнинг парвоз вақтида ҳаво кемаси салонида ҳаракатланишлари тақиқланади; (ҳожатхонадан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно)

🛩 Парвоз вақтида озиқ-овқат маҳсулотлари, турли хил журнал ва газеталар тарқатилмайди; (авария ҳолатидаги ҳаракат йўриқномаси бундан мустасно).

💦 Парвоз вақтида йўловчиларга фақатгина 250 мл ҳажмдаги қадоқланган ичимлик сувлари берилади.

🚝 Йўловчиларга поезд вагонларида ўзларига тақдим этилган бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларини ечишларига рухсат берилмайди; (йўловчиларнинг сув ичиш ҳолатлари бундан мустасно).

🚃 Йўловчиларнинг вагонлар бўйлаб ҳаракатланишлари тақиқланади; (ҳожатхонадан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно).

🚉 Вагонларнинг ҳожатхона ҳамда тамбурларида йўловчиларнинг тўпланишларига йўл қўйилмайди.

🚞 Йўловчилар учун ҳожатхоналар санитария ва гигиена тозаловчи воситалари, антисептик воситалари билан тўлиқ таъминланади.

❗️Мазкур Вақтинчалик тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Манба: @aoka_uz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёев сув тошқинидан талафот кўрган Оқолтин туманида ҳам бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди.
Тумандаги “Ҳақиқат” маҳалласида 800 хонадондан иборат 20 та кўп қаватли уй барпо этилиши таъкидланди.
Сув тошқинидан азият чеккан оқолтинликларга ҳам сертификат ва пул маблағли банк карточкалари топширилди.
Давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил пострадавший от наводнения Акалтынский район и встретился с местными жителями.
Отмечалось, что в махалле "Хакикат" данного района будет построено 20 многоэтажных домов на 800 квартир.
Сертификаты и банковские карты с зачисленными на них денежными средствами вручены и акалтынцам, пострадавшим от наводнения.
Глава государства вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #tiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter