Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
14.9K photos
2.15K videos
13 files
6.46K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Бугун, 2 ноябрь куни транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “The Investor” нашри таҳририяти директори Леанардо Словински билан учрашди.

Учрашувда томонлар мамлакатимиз транспорт соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига хорижий инвесторларни жалб қилиш имкониятларини муҳокама этишди.

Хусусан, давлат-хусусий шериклик асосида Бухоро ва Урганч аэропортларини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Тошкент – Андижон, Тошкент – Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#PTV_Traffic_Suite

Тошкент давлат транспорт университетида PTV Traffic Suite дастурий маҳсулотлари фойдаланувчиларининг йиллик учрашуви бўлиб ўтмоқда

Тадбирда Транспорт инженерлари ассоциацияси вакиллари ҳамда 20 дан ортиқ хорижий давлатлардан мутахассислар иштирок этишмоқда.

2 ноябрь куни учрашув доирасида Транспортни режалаштириш ва моделлаштириш масалалари юзасидан илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирнинг биринчи кунида ташкил этилган конфереция билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.


https://ptv-traffic.com/media/ugm2022/


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми иштирокчиларига

To the participants of the II International Economic Forum of Uzbekistan

Участникам II Международного экономического форума Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
✈️ Новые регулярные рейсы Абу-Даби – Ташкент – Абу-Даби эмиратской авиакомпании «Wizz Air Abu Dhabi»

На основании Соглашения между Правительством Республики Узбекистан и Правительством Объединенных Арабских Эмиратов о воздушном сообщении Агентством «Узавиация» выдано эксплуатационное разрешение на выполнение регулярных полетов в Республику Узбекистан по маршруту Абу-Даби – Ташкент – Абу-Даби эмиратской авиакомпании «Wizz Air Abu Dhabi».

Авиакомпания «Wizz Air Abu Dhabi» - бюджетная авиакомпания ОАЭ, базирующаяся в Международном аэропорту г.Абу-Даби, зарегистрирована в ОАЭ и имеет сертификат эксплуатанта, выданный Авиационными властями ОАЭ.


Информационная служба Министерства транспорта Республики Узбекистан


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент – Кумушкон йўналишида ҳаракатланувчи микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди

🚌 Тошкент вилоятинниг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш ушбу йўналишда аҳолига қулай бўлган транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш мақсадида пойтахтни бевосита Паркент тумани Кумушкон қишлоғи билан боғловчи йўналишда микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Сайёҳларни тўғридан-тўғри пойтахтдан Кумушкон қишлоғига олиб борувчи микроавтобуслар буюртма асосида хизмат кўрсатади.

🚏 Микроавтобуслар ҳаркати Буюк ипак йўли метро бекати яқинидаги Муҳуммад Юсуф бекатидан бошланади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿 🇱🇻 Латвия – Ўзбекистон: транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

Бугун пойтахтимиздаги City Palace меҳмонхонасида Ўзбекистон – Латвия транспорт ва логистика соҳасидаги ишбилармонлар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда икки мамлакат ўртасида транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, автомобиль ва темир йўл ташувларида мавжуд имкониятлардан, хусусан, Латвия портлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Тадбирда Рига, Вентспиль эркин порти, Лиепая ЭИЗ, “Latvijas Auto” Автмомобилда ташувчилар уюшмаси, Латвия темир йўллари, Extron, Man – Tess, WT Terminal, Riga Bulk Terminal, KS Terminal, Ventall Termināls, VK Tranzīts, Quinto Logistics, LDZ Cargo каби 20 дан ортиқ компаниялар раҳбарлари иштирок этишди.

Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Uzbekistan Airways снова начала выполнять авиарейсы из Ташкента в Куала-Лумпур


Информационная служба Министерства транспорта Республики Узбекистан


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Самарқанд халқаро аэропортининг ёпилиши

Жорий йилнинг 8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь соат 00:01 гача техник сабабларга кўра Самарқанд аэропортининг ёпилиши муносабати билан “Uzbekistan Airways” АЖ ушбу кунларга режалаштирилган HY045/046 Тошкент – Самарқанд – Тошкент, HY9605/9606 Самарқанд – Москва – Самарқанд, HY639 Самарқанд – Санкт-Петербург, HY639/640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд, HY275/276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд авиқатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади.

Шунингдек, HY049/050 Андижон – Самарқанд – Андижон, HY047/048 Самарқанд – Наманган – Самарқанд ва HY072/071 Фарғона – Самарқанд – Фарғона авиақатновлари эса бекор қилинади.

Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳайдовчилар диққатига!

⚡️Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммити муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилади.

☑️ Вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилганлигини ва махсус флаерлар ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз.

❗️Ҳайдовчилар флаердаги QR код орқали йўлларда ҳаракатланишлари учун рухсат этилган айланма йўллардан мобил илова орқали ҳам кўришлари мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |