Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
17K photos
2.35K videos
14 files
7.04K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти ва саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Бекобод шаҳрига келиб, Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с условиями жизни населения и работой объектов промышленности прибыл в город Бекабад, где были представлены новые проекты, реализуемые на Узбекском металлургическом комбинате.

#Mirziyoyev #safar #Bekobod #metallurgiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Халқаро_ҳамкорлик

🚌 Фарғонадан Самарқандга Тожикистон орқали автобус қатновини йўлга қўйиш имкониятлари ўрганилмоқда

🚏 Бугун эрта тонгда Фарғона автошоҳ бекатидан “Uzautotrans service” коронасига тегишли Yutong русумли автобус Фарғона – Самарқанд йўналишида илк техник қатновни амалга ошириш учун йўлга чиқди.

Транспорт вазирлиги Фарғона вилояти транспорт бошқармаси мутасаддилари ҳамда бир гуруҳ вилоят фаоллари ва нуронийлар ушбу қатновнинг илк йўловчилари сифатида манзилга етказилади.

🛣 Фарғона – Самарқанд йўналишида илк техник қатнов Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳри орқали транзит амалга оширилмоқда.

📍Фарғона – Самарқанд автобус йўналиши масофаси 618 км бўлиб, мазкур масофани босиб ўтиш учун 12 соат 50 дақиқа сарфланади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт вазирлигига ўтган олти ойда келиб тушган 8742 та мурожаатнинг 4299 таси қаноатлантирилган

Бу ҳақда АОКАга ўтказилган брифингда Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов маълум қилди.

📩 Мазкур мурожаатларнинг 6510 таси Президент виртуал қабулхонаси орқали, 632 таси оғзаки, 135 таси электрон ва 1220 таси ёзма шаклда, 245 та мурожаат эса вазирликнинг расмий веб-сайт орқали келиб тушган.

📍2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида келиб тушган мурожаатларнинг 4299 таси қаноатлантирилган. 3967 таси юзасидан тушунтириш берилган. 129 таси эса таалуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган. 316 та мурожаат кўриб чиқиш жараёнида бўлиб, 20 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 11 та мурожаат эса рад этилган.
〰️〰️〰️

📞 Фуқаролар Транспорт вазирлигига 71-202-22-55 ишонч телефони ёки 1167 қисқа рақамлари орқали мурожаатларини қолдиришлари мумкин.

✍️ Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни 15:00–17:00 га қадар Транспорт вазирининг шахсий қабул куни бўлади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from navruz bot
​​Мустақиллик байрами кунлари темир йўл чипталарига чегирмалар тақдим этилади


“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2022-йил 1– 4 сентабрь кунлари мамлакатимиз ички йўналишларида қатновчи йўловчи поездлари тариф қисмидан киритилган чегирмалар жорий этилмоқда:

- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;

- Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

- Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

- Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (йўриқнома асосида 4 нафар ва ундан ортиқ кишига) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

- "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан - 10%.

Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қашқадарё вилоятида ички хўжалик йўларини қуриш, қайта таъмирлаш жараёнлари


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллаларда маданий тадбирлар ташкил этилмоқда

Халқимизга яхши кайфият улашиш, аҳоли қалбида бугунги тинч ва осуда ҳаётимизга шукроналик туйғуларини янада ошириш, айниқса ёшларни юксак билимли ва маънавиятли қилиб вояга етказиш, жойларда фуқароларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вазирлик бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳафтанинг дам олиш кунлари пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани маҳаллаларида мунтазам равишда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Мирзо Улуғбек туманининг “Алпомиш” МФЙ аҳолиси вакиллари билан ўтказилган ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси кино ва театр актрисаси “Шуҳрат” медали соҳибаси Дилноза Кубаева иштирокида ташкил этилди.

“Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилган маданий-маърифий тадбир аҳолига ўзгача кайфият бағишлади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |