Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
15K photos
2.16K videos
13 files
6.5K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Ўзбекистон ҳамда Покистон Ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим тасдиқланди

Хужжат “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарорга мувофиқ тасдиқланди.

➡️ Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Покистон Ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим (2021 йил 15 июлда Тошкент шаҳрида имзоланган) тасдиқланди.

🏢 Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.

⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, Туркиянинг дўст халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Мулоқотда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Халқаро сиёсат ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Турции.
В начале беседы глава нашего государства тепло поздравил лидера Турции с днем рождения, искренне пожелав ему доброго здоровья, благополучия и больших успехов, а также мира и процветания дружественному турецкому народу.
Рассмотрены актуальные вопросы двусторонней повестки дня. Состоялся также обмен мнениями по вопросам международной политики и взаимодействия в рамках региональных структур.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахбороти

Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Украина олий ўқув юртларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари ертўлаларда қолишга мажбур бўлаётгани, уларга биринчи зарур маҳсулотлар етишмай қолгани тўғрисида маълумотлар тарқалаётгани юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси вазият қай даражада мураккаб бўлишидан қатъи назар, ушбу мамлакатда бўлиб турган ватандошларимизни эвакуация қилишни ташкил этиш бўйича кучайтирилган тартибда ишламоқда.

Дипломатик миссия вакиллари юртдошларимиз билан доимий алоқа ўрнатиб, юзага келаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиб келмоқда. Харьковда бўлиб турган Элчихона масъул ходими ўзбекистонлик талабалар билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг барча масалаларини ҳал этмоқда.

Элчихона ҳамда Украинадаги диаспорамиз вакиллари кўмагида Харьков ва Запорожье шаҳарларида бўлиб турган ўзбекистонлик талабалар уч маҳал овқат билан таъминланмоқда. Шу билан бирга, Запорожье миллий университети раҳбарияти ҳам талабаларга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, Херсон, Хмельницкий, Днепр ва Одесса шаҳарларида таҳсил олаётган талабалар масалалари диаспора кўмагида ҳал этилмоқда.

Айни пайтда Украина шаҳарлари ўртасидаги автомобиль ва темир йўл алоқалари бутунлай фаолиятини тўхтатган. Бундай шароитда Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидан ватандошларни Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни ташкил этишнинг вақтинча иложи бўлмаяпти.

Аммо мана шу каби жиддий хавф-хатарлар бўлишига қарамай, бир гуруҳ талабалар уларни зудлик билан эвакуация қилишни талаб этмоқда.

Шу муносабат билан Украинадаги ватандошларимизга ваҳимага тушмаслик, ёлғон маълумотларни тарқатмаслик ва Элчихонанинг хавфсизлик бўйича умумий кўрсатмаларига амал қилишларини қатъий тавсия этамиз.

Шу билан бирга, Элчихона яқин кунларда Ўзбекистон фуқароларини Украинадан хавфсиз олиб чиқиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Радио

“Ўзбекистон 24” радиоканали “Радио мулоқот” эшиттириши

“Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси доирасида тизимда амалга ошириладиган ўзгариш ва янгиликлар


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

🚌 Замонавий автобуслар йўловчилар хизматида

Андижон вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Хўжаобод туманида барпо этилган янги “Мустақилликнинг 30 йиллиги” массиви аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида 394 – сонли автобус йўналишга ўзгартириш киритилди.

Эндиликда 394 – сонли автобус йўналиши “Андижон қишлоқ хўжалиги олийгохи – Мустақилликнинг 30 йиллиги” массивига ўзгартирилди.

Йўналишдаги автобус воситалари 20 та етказилиб, уларнинг оралиқ интервал вақти 10 дақиқа этиб белгиланди.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​РАСМИЙ ИЗОҲ

Бугун You tube даги “XORAZM ONLINE” каналида Урганч халқаро аэропортидан йўловчиларнинг Санкт-Петербург шаҳрига учиб кета олмаганлиги тўғрисида маълумотлар тарқатилди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 21:00 да “ИрАэро” авиакомпаниясининг режалаштирилган парвоз рақами IAE7266 Урганч – Санкт-Петербург йўналиши бўйича парвоз амалга оширилмаган.

Парвоз амалга оширилмаганлигига сабаб эса мазкур авиакомпания ушбу чартер қатновини амалга оширишга рухсатнома олиш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда “Ўзавиация” агентлигига ўз вақтида сўровнома тақдим қилмаган.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик парвозни амалга ошириш учун сўровномалар хорижий давлатлар фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантлари томонидан “Ўзавиация” агентлигига бир марталик парвозни амалга оширишдан камида уч кун олдин тақдим этилиши лозим.

Йўловчиларнинг ҳуқуқлари ва ташувчининг мажбуриятларига риоя этишни таъминлаш мақсадида "Ўзавиация" агентлиги томонидан 2020 йилнинг октябрь ойида авиакомпанияларга Ўзбекистон аэропортларига чартер рейсларини амалга ошириш учун ваколатли орган “Ўзавиация” агентлигидан тегишли рухсатнома олмасдан туриб авиачипталарни сотиш амалиётини тугатиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган.

Бироқ шунга қарамасдан, “ИрАэро” авиакомпанияси Урганч – Санкт-Петербург йўналишида чартер парвоз учун авиачипталар сотувини ташкил этган. Натижада авиачиптада кўрсатилган вақтда йўловчилар аэровокзалга келишган. Аммо ваколатли органнинг тегишли рухсатномаси бўлмаганлиги сабабли парвоз бажарилмаган.

Ушбу рейсда парвоз қилиши лозим бўлган барча йўловчиларнинг чипта пуллари ҳамда ПЗР тест таҳлили натижалари учун сарфлаган харажатлари мазкур чартер қатнови ташкилотчилари томонидан тўлиқ қоплаб берилган.

Шу ўринда йўловчилар ва авиакассалар мутасаддиларидан авиачипталарни сотиб олиш ёки сотишдан олдин "Ўзавиация" агентлиги веб-сайтининг бош саҳифасидаги "Ахборот жадвали" бўлимида режалаштирилган чартер парвозларининг ҳолати билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати



mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси хабарига кўра, Тошкент вақти билан соат 20:30да 90 дан зиёд Ўзбекистон фуқаросидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львовдан «Краковец» назорат-ўтказиш пункти йўналиши бўйлаб йўлга чиқди.

Чегарани кесиб ўтиш
Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.

📹 Ушбу видеолавҳалар Украина-Польша чегараси томон йўл олган Ўзбекистон фуқаролари томонидан тақдим этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахбороти

Бугун Украинанинг Львов шаҳридан Ўзбекистон фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Украина-Польша чегарасидаги «Краковец-Карчова» назорат-ўтказиш пункти сари йўлга чиқдилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, шу вақтгача 600дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Польша чегарасига етказилди.

"Шундай кунларда бизга ёрдам қилаётган Юртбошимиз соғ бўлсинлар" дейди Украинадаги ватандошларимиздан бири.

Элчихона вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари изчил давом этмоқда.

P/S: Ушбу видеолавҳалар Украина-Польша чегараси томон йўл олган Ўзбекистон фуқаролари томонидан тақдим этилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахбороти

2022 йил 28 февраль Тошкент вақти билан 17:15 да Польшанинг Катовице шаҳридан "Uzbekistan Airways " АЖ махсус самолёти Украинадан эвакуация қилинган фуқароларимиз билан учиб кетди.

Махсус рейс билан олиб келинаётганлар орасида аёллар, болалар, талабалар ва турли соҳа ходимлари бор.

Айни пайтда "Карчова" назорат-ўтиш пунктида Украинанинг Львов шаҳридан келган Ўзбекистон фуқаролари учун тўпланиш нуқтаси ташкил этилди. Шу муносабат билан, бугун кун давомида юртдошларимизни олиб кетиш учун яна бир махсус самолёт ташкил этилади.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги расмий ахбороти

Айрим ижтимоий тармоқларда Украинадан эвакуация қилинаётган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатимизга олиб келиш учун ташкил этилаётган махсус авиарейслар учун чипталар сотилаётганлиги тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда.

Фуқаролардан шу каби хабарларга ишонмасликларини, махсус авиарейслар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан бепул ташкил этилаётганлигини маълум қиламиз.

Ҳозирда Польшанинг Катовице шаҳридан "Uzbekistan Airways" АЖ томонидан бажарилаётган махсус авиақатновлар орқали Ўзбекистонга олиб келинаётган фуқаролардан авиачипта учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ҳамда махсус авиарейслар орқали мамлакатимизга жўнатиш ишлари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг илк гуруҳи Тошкентга етиб келди

Украинадан Польшага эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқароларини олиб учган Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти 28 февраль соат 22:49 да “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнди.

Ушбу махсус рейс билан 251 нафар Ўзбекистон фуқароси Польшанинг Катовице шаҳридан олиб келинди. Олиб келинганларнинг 37 нафари болалар ва 10 нафари чақалоқлар (гўдаклар).

Бугун 1 март куни навбатдаги махсус рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Махсус авиарейслар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан бепул ташкил этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ҳамда махсус авиарейслар орқали мамлакатимизга жўнатиш ишлари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Очередной рейс с узбекистанцами прибыл из Украины

1 марта в 9:15 в Ташкент из польского города Катовице прибыл второй специальный самолёт Uzbekistan Airways с 258 гражданами Узбекистана, эвакуированными из Украины.

К настоящему моменту совместными усилиями дипломатических миссий и соответствующих ведомств из Украины возвращено 509 граждан Узбекистана.


Информационная служба Министерства транспорта Республики Узбекистан


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​Украинадан эвакуация қилинган фуқароларимизни Ўзбекистонга олиб келиш узлуксиз равишда давом этмоқда

Украинада юзага келган вазият туфайли Ўзбекистон фуқароларини мамлакат ҳудудидан эвакуация қилиш ҳамда уларни ватанга олиб келиш бўйича давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, айни дамда Польша ҳудудига эвакуация қилинган фуқароларимиз ҳаво қатнови орқали мамлакатимизга олиб келинмоқда. Тошкент – Катовице – Тошкент йўналишида кунига иккитадан махсус авиақатновлар ташкил этилмоқда.

Махсус авиарейслар “Uzbekistan Airways” АЖнинг Boeing 767 русумидаги самолётларида бажарилмоқда. Ушбу махсус авиақатновларнинг бажарилиш вақтлари эса мамлакатимиз фуқароларини Польша ҳудудига олиб ўтиш ва тўплаш билан боғлиқ вазиятдан келиб чиққан ҳолда белгиланмоқда.

Жорий йилнинг 28 февраль ҳамда 1 март кунлари амалга оширилган иккита махсус рейслар орқали жами 509 нафар мамлакатимиз фуқаролари Ўзбекистонга олиб келинди.

Айни дамда учинчи махсус авиарейс билан яна 253 нафар фуқароларимиз Польшадан олиб келинмоқда .


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украинадан эвакуация қилинган фуқароларимизнинг навбатдаги гуруҳи мамлакатимизга олиб келинди.

1 март куни Тошкент вақти билан соат 15:05 да Польшанинг Катовице шаҳридан парвоз этган самолёт 20:40 да пойтахтимизга келиб қўнди.

“Uzbekistan Airways” АЖнинг Boeing 767 ҳаво кемасида амалга оширилган учинчи махсус рейс билан 253 нафар фуқароларимиз ватанга олиб келинди.

Олиб келинганларнинг 54 нафари болалар ва 12 нафари чақалоқлар (гўдаклар).

Ҳозирга қадар Польшанинг Катовице шаҳридан амалга оширилган махсус рейслар орқали жами 762 нафар фуқароларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 март куни Украинадан эвакуация қилинган фуқароларимизнинг навбатдаги гуруҳи мамлакатимизга олиб келинди.

Польшанинг Катовице шаҳридан парвоз этган самолётлар Тошкент вақти билан соат 04:21 ва 06:19 да пойтахтимизга келиб қўнди.

“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан амалга оширилган ушбу махсус рейслар билан 424 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга олиб келинди.

2 март ҳолатига кўра, умумий ҳисобда Польшадан амалга оширилган бешта махсус авиарейс билан 1 186 нафар ватандошимиз олиб келинди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганч – Хива – Урганч йўналишида троллейбус қатнови қайта тикланди

Ушбу йўналишда троллейбуслар қатнови электр энергиясидан вужудга келган қарздорлик сабабли 2021 йилнинг 1 ноябрь санасидан тўхтаб қолган эди.

2022 йилнинг 1 март кунидан бошлаб Урганч – Хива – Урганч йўналишда троллейбус ҳаракати қайта тикланди.

Электр энергияси бўйича юзага келган муаммолар Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан бартараф этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |