“Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди
“Тахтақорача” довонида тинимсиз қор ёғиши оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги боис 13 декабрь куни соат 14:00 дан довон орқали автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
Фақулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан олиб борилган зурурий тадбирлар натижасида 14 декабрь соат 08:20 да “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |

#Сайёр_қабул
"Тошаҳартрансхизмат" АЖ тасарруфидаги автобус саройларида сайёр қабуллар ўтказилади
✅ "Тошаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг Бошқарув раиси ўринбосарлари, бўлим ва хизмат бошлиқлари ҳамда автобус саройлари раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 09:00 дан 12:00 га қадар "2-Автобус саройи" да сайёр қабул ўтказилади.
🔘 Сайёр қабулда:
🔸 Яшнобод тумани;
🔸 Мирзо Улуғбек тумани;
🔸 Юнусобод тумани аҳолисининг мурожаат ва таклифлари тингланиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилади.
📍Сайёр қабул ўтказиладиган манзил: "2-Автобус саройи".

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимой работы по развитию сферы услуг и приоритетным задачам на перспективу.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимой работы по развитию сферы услуг и приоритетным задачам на перспективу.
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йил режалари муҳокама қилинади.
"Жорий йилда қабул қилинган Президент фармони ва қарори билан хизматлар соҳаси учун, барча ташкилий ва молиявий масалалар ҳал қилиб берилди.
Пандемия даврида умумий овқатланиш, савдо, туризм, транспорт соҳалари учун берилган имтиёзлар муддати узайтирилди.
Тадбиркорлар билан учрашувларда кўтарилган муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг ечими бўйича алоҳида дастур қабул қилинди.
Жорий йилда 18 триллион сўмлик 29 мингта лойиҳа амалга оширилиб, хизматлар соҳаси 20 фоизга ўсган. Лекин, 5 та туман ва шаҳарда 10 фоиздан ҳам кам ўсиш кузатилган. (Қувада 5 фоиз, Марғилон, Бешариқ, Тахиатошда 6 фоиз, Данғарада 7 фоиз.)
Умуман олганда, масъуллар масаланинг ичига кириб, “маҳаллабай” ишламагани оқибатида, аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси пастлигича қолмоқда", - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

"Бир нарсани аниқ тушуниш лозим - хизматлар соҳасини ривожлантириш учун ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарур" - Президент.
Бунда аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб ҳудудларда хизматларни 3 та йўналишда ривожлантирилиши таъкидланди.
Биринчи йўналишда:
- хизматлар 158 та қишлоқ туманларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб ривожлантирилади;
- йирик туристик объектлари мавжуд 45 та ҳамда 40 та тоғли ва тоғолди туманда “тайёр лойиҳа” асосида туризм хизматлари йўлга қўйилади;
- янги меҳмонхона, дам олиш масканлари уч йил давомида мол-мулк ва ер солиғини 2 баробар паст ставкада тўлайди;
- туризм соҳаси учун махсус солиқ режими жорий этилиб, уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқ 1 фоиз ставкада, мол-мулк ва ер солиқлари эса ҳисобланган суммадан 1 фоизи миқдорида белгиланади;
- оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида меҳмон уйларини ташкил этиш ва таъмирлаш учун ҳам имтиёзли кредит ажратилади;
- қишлоқларда янгидан ўрнатиладиган алоқа оператори станциялари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади. Базавий станциялардан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Йиғилишда магистрал йўл бўйи ва чегара олди ҳудудларида логистика хизматларини кенг йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.
"Ҳозирда Тошкент шаҳрига кунига 130 минг тонна юк катта ҳажмли машиналарда кириб чиқади. Бу пойтахтда тирбандлик, йўллар сифати ва ҳавонинг тозалигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, Қуйичирчиқ ва Тошкент туманларида юк тақсимловчи йирик улгуржи савдо логистика марказларини қуриш орқали бу масалани ҳал қилиш мумкин.
Ёки, Тошкент туманидаги “Ғишткўприк” божхона постини кенгайтириш, 11 километр йўл бўйини замонавий қиёфага келтириш, 400 гектар майдонда савдо ва логистика марказини ташкил этиш ҳисобига, кунига 5 мингта юк транспорти, 35 минг кишига хизмат қиладиган инфратузилма яратса бўлади", деди давлатимиз раҳбари ва мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берди.

Иккинчи йўналишда 29 та ўрта ва йирик шаҳарлар ҳамда аҳолиси 300 мингдан юқори 6 та туманда замонавий бозор хизматлари ривожлантирилади.
Шаҳарлар ва йирик туманларда хизматларни кўпайтириш учун таълим, тиббиёт, санъат, туризм, уй-жой ва транспорт имкониятларини ошириш кераклиги қайд этилди.
"Шаҳарлардаги аксарият давлат мактаблари 2 баробар кўп юклама билан ишлаётгани, боғча ўринлари етишмаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Шу боис, шаҳарларда хусусий таълим хизматлари қамровини кенгайтирамиз. Бунинг учун ҳам соҳага, ҳам аҳолига катта имконият ва енгилликлар яратаяпмиз", деди Президент.
Бир ой муддатда аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжини ўрганиб, 100 та қулай ер майдонларини белгилаб, мактаб ва боғча қуриш шарти билан аукцион орқали тадбиркорларга бериш топширилди.
Умуман, 29 та шаҳар ва 6 та йирик туманда хизмат кўрсатиш соҳасида 200 минг иш ўрни яратилади.

Йиғилишда йирик, замонавий савдо ва кўнгилочар масканлар ушбу шаҳарларнинг “ташриф қоғози”га айланиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Лекин, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида майдони 10 минг квадрат метрдан ошадиган атиги 4 та замонавий гипермаркет мавжуд бўлса, Наманган шаҳрида энди қурилмоқда.
Наманганда келгуси йилда майдони 200 минг квадрат метр бўлган 3 та, Самарқандда 400 минг квадрат метр бўлган 7 та йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш топшириғи берилди.
Яна бир масала – Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларда “Такс фри” тизимини жорий этиш, шаҳар ичида “Дюти фри” дўконларини ташкил этиш орқали чакана савдо ҳажмини 2-3 баробарга ошириш мумкин.
"Умуман, хорижий меҳмонларга харидлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизимини барча туристик шаҳарларда йўлга қўйиш лозим.
Ушбу 3 та шаҳар мисолида кўрсатиб берилган имкониятлар барча вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар учун тегишли", деди Президент.

Чобаҳор портидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди
Чобаҳор портидан фойдаланиш масалалари бўйича Ҳиндистон, Эрон ва Ўзбекистон учтомонлама ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Видеоконференц алоқа шаклида ташкил этилган учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, минтақавий ва халқаро транспорт - коммуникация инфратузилмасини шакллантириш масалалари муҳокама этилди.
Батафсил
Обсуждены возможности использования порта Чaбахaр
Состоялось очередное заседание трехсторонней рабочей группы Индии, Ирана и Узбекистана по вопросам использования порта Чaбахaр.
На встрече, организованной в форме видеоконференцсвязи, обсуждались вопросы развития сотрудничества в транспортной сфере, формирования региональной и международной транспортно - коммуникационной инфраструктуры.
Подробнее
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Чобаҳор портидан фойдаланиш масалалари бўйича Ҳиндистон, Эрон ва Ўзбекистон учтомонлама ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Видеоконференц алоқа шаклида ташкил этилган учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, минтақавий ва халқаро транспорт - коммуникация инфратузилмасини шакллантириш масалалари муҳокама этилди.
Батафсил
Обсуждены возможности использования порта Чaбахaр
Состоялось очередное заседание трехсторонней рабочей группы Индии, Ирана и Узбекистана по вопросам использования порта Чaбахaр.
На встрече, организованной в форме видеоконференцсвязи, обсуждались вопросы развития сотрудничества в транспортной сфере, формирования региональной и международной транспортно - коммуникационной инфраструктуры.
Подробнее
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Бу эртак эмас, ҳаётий ҳақиқат
Президентимизнинг 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида йиллар давомида ечимини кутиб турган иқтисодий, ижтимоий, маданий ва маиший соҳалардаги кўплаб муаммолар ўз ечимини топяпти.
Хусусан, туманда транспорт инфратузилмасини яхшилашга ҳам алоҳида аҳамият қаратиляпти. Жорий йилнинг 13 декабридан эътиборан Сўх туманига Фарғона шаҳридан мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди.
“Янги Ўзбекистон” газетасининг 2021 йил 14 декабрдаги сонида эълон қилинган мақолада туманда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўз боради.
Батафсил 👇
“Янги Ўзбекистон” газетасининг 2021 йил 14 декабрь № 251 (507) сонида

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Соҳани кенг ривожлантириш, фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бу борада ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарурлигини таъкидлади. Туман ва шаҳарларнинг аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, 3 та йўналиш белгиланди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимой работы по развитию сферы услуг и дальнейшим приоритетным задачам.
Обсуждены вопросы широкомасштабного развития сектора услуг и использования незадействованных возможностей.
Глава государства подчеркнул необходимость особого подхода к каждому региону. Исходя из численности населения, географии и экономического потенциала районов и городов выделены 3 направления развития сферы.
#Mirziyoyev #videoselektor #xizmatlar #bandlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Урганч шаҳрида ер ости автомобил йўли очилди
Бугун Урганч шаҳрининг қоқ марказида бунёд этилган замонавий ер ости автомобил йўли фойдаланишга топширилди. Мазкур туннелнинг узунлиги 500 метр, кенглиги 17 метрни ташкил этиб, лойиҳа бўйича соатига 3200 та автомобилни ўтказиш қувватига эга.
Янги иншоотнинг очилиш маросимида нуронийлар, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов барчани ер ости йўл ўтказгичи фойдаланишга топширилиши муносабати билан табриклади.
Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари шаҳардаги энг тирбанд йўллардан бўлиб, ал-Хоразмий кўчасида суткасига ўртача 18 минг, Ислом Каримов кўчасида 14 минг дона транспорт воситалари ҳаракатланади. Ер ости йўли қурилиши натижасида ушбу чорраҳадаги тирбандлик бартараф этилди, йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олиниб, пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди.