Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади
Давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар самарадорлигини ошириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва “мобиль бошқарув аппарати”ни яратиш мақсадида 2022–2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида қуйидагилар устувор йўналиш ҳисобланади:
👉 давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш;
👉 такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш;
👉 раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш;
👉 вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш;
👉 бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш;
👉 “Очиқ идора” лойиҳасини амалга ошириш;
👉 давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва фуқароларнинг сансалорлигига барҳам бериш;
👉 вазирлик ва идораларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш;
👉 тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш орқали аҳолига “Ягона дарча” тизими асосида хизмат кўрсатиш;
👉 кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш;
👉 ўз устида ишламайдиган ва масъулияти бўлмаган кадрларга нисбатан “жамоавий таъсир”ни амалга ошириш;
👉 вазирлик ва идораларда ягона кадрлар рейтингини юритиш;
👉 давлат хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш;
👉 тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини такомиллаштириш;
👉 халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш;
👉 маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш;
👉 ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилаш.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from navruz bot
1 декабрдан Тошкент метрополитенида жетонларни қабул қилиш тўхтатилади
Тошкент шаҳар жамоат транспорти автобус ва метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш ишлари доирасида йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали йўл ҳақи тўловларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, автоматлаштирилган тизимнинг тўлақонли ишлаб кетиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида 2020 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Тошкент метрополитенида жетонлар сотуви тўхтатилган эди.
Ўтган бир йил мобайнида аҳолидаги мавжуд жетонлар йўл ҳақи тўлови учун қабул қилинди. Жорий йилнинг 1 декабрь санасидан бошлаб эса Тошкент метрополитенида йўл ҳақини тўлаш учун жетонларни қабул қилиш тўхтатилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, тўлов тизимида қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитенининг барча бекатлари QR кодли чипта, транспорт ва банк карталари ҳамда NFC функциялари орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи стационар валидаторлар билан жиҳозланган.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
🚆 2022 йилда поездлар ҳаракатланишини фуқаролар томонидан онлайн кузатиш имконини берувчи ахборот тизими ишга туширилади
Бу ҳақда бугун АОКАда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош бошқарма бошлиғи Умидулла Ибрагимов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:
〰️〰️〰️
✔️ Электрон чипталар улуши 40% га етди. Бунинг сабаблари — бюрократик тўсиқлар йўқлиги, электрон чипта қоғоз шаклидаги чиптадан арзонроқлиги, халқаро электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш имконияти (Master Card, Visa, PayPal). Сентябрдан ишлатилмаган электрон чипта тизимга онлайн қайтарилганида мижозларга 100% маблағи пластик картасига қайтарилиши йўлга қўйилди.
〰️〰️〰️
❓«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолиятида қандай ахборот тизимлари жорий этилган? Расмий веб-сайтда қандай интерактив хизматлар мавжуд? Ташкилотда жараёнларни рақамлаштириш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?
▪️Батафсил
_______________
Расмий хабарлар | Медиабанк

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
—
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева началось видеоселекторное совещание по приоритетным задачам предоставления в аренду сельскохозяйственных земель, дальнейшего развития плодоовощных кластеров и подсобных хозяйств.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Валини қабул қилди.
Учрашувда глобал ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хавф ва хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Минтақадаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш ва ушбу мамлакатга амалий ёрдам кўрсатиш муҳим экани таъкидланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял заместителя Генерального секретаря ООН, исполнительного директора Управления по наркотикам и преступности Гаду Вали.
Рассмотрены актуальные вопросы взаимодействия
в сфере борьбы с современными вызовами и угрозами глобальной и региональной безопасности.
Особое внимание было уделено развитию ситуации
в регионе, важности предотвращения гуманитарного кризиса в Афганистане и оказания практической помощи этой стране.
#Mirziyoyev #qabul #BMT #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Мева-сабзавотчилик ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бу соҳани молиялаштириш, агрохизматлар кўламини кенгайтириш бўйича янги тизим жорий этилиши белгиланди.
Келгуси йили пахта ва ғалладан қисқартириладиган 80 минг гектар ер аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилиши айтилди. Томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по мерам развития плодоовощеводства и дехканских хозяйств.
Будет внедрена новая система финансирования отрасли, расширения оказания агроуслуг.
Определены меры по предоставлению в следующем году 80 тысяч гектаров земель, высовобождаемых от хлопчатника и зерновых культур, на создание дехканских хозяйств. Затронуты и вопросы эффективного использования подсобных хозяйств.
#Mirziyoyev #videoselektor #mevasabzavotchilik #tomorqa

#ЭЪЛОН_ТЕНДЕР
Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш йўналишларида ишлаш ҳуқуқини олиш учун очиқ тендер ўтказилади
Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини очиқ тендерларда жойлаштириш бўйича тендер комиссияси 2021 йил 24 декабрь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш транспортида хизмат кўрсатиш учун шартнома(лар) тузиш ҳуқуқи учун Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Глинка кўчаси, 25 уй манзилда очиқ тендер ўтказади.
Очиқ тендерда мулкчилик шаклларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, шаҳарда йўловчилар ташиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензия)га эга бўлган ҳар қандай юридик шахс қатнашиши мумкин.
Батафсил: https://bit.ly/3FMDC5C
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |

Туркманистон билан автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун "Хўжайли" ва "Шовот" чегара ўтказиш пунктларида контактсиз юк ташувлари йўлга қўйилади
Бу билан, бугунги кунда халқаро юк ташувлари учун фаолият юритаётган "Олот" чегара ўтказиш пунктига қўшимча равишда яна 2 та чегара ўтказиш пункти фаолияти қайта тикланади.
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни транспорт ва логистика масалалари бўйича ўзбек туркман ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Видеоконференция алоқа шаклида бўлиб ўтган мазкур учрашув давомида келишилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун “Хўжайли – Куня-Ургенч” ҳамда “Шовот – Дашогуз” чегара ўтказиш пунктлари иш фаолияти халқаро юк ташишлар учун нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли орқали ташкил этиш бўйича синов ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур чегара ўтказиш пунктлари коронавирус пандемияси сабаб амалиётга жорий этилган чеклов чоралари натижасида 2020 йилда ёпилган эди.
Ҳозирда Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда ДХХ чегара қўшинлари “Хўжайли – Куня-Ургенч”, “Шовот – Дашогуз” ўтказиш пунктлари иш фаолиятини жорий йил 26 ноябрдан санитария-эпидемиология тадбирларига қатъий риоя этган ҳолда нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли билан қайта тиклаш юзасидан Туркманистоннниг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликдаги сайъи-ҳаракатларни давом эттирмоқда.