Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
14.7K photos
2.13K videos
13 files
6.41K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Туризм соҳасида логистикани ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Транспорт вазирлигида Туризм ва спорт вазирлиги мутасаддилари ҳамда мамлакатимизда фаолият юритаётган туризм соҳаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда транспорт логистикасини ривожлантириш ҳамда туризм соҳасида транспорт хизматларини кўрсатишдаги мавжуд муаммолар муҳокама этилди.


Батафсил: https://bit.ly/3C9Q8tw

_ _ _

Обсуждены вопросы развития логистики в сфере туризма

В Министерстве транспорта состоялась встреча с участием должностных лиц Министерства туризма и спорта, а также представителей действующей в нашей стране туриндустрии. На мероприятии обсуждались текущие проблемы развития транспортной логистики и оказания транспортных услуг в сфере туризма.


Подробнее: https://bit.ly/3C5U2Up


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон ва Туркия халқаро юк ташувлари соҳасида «E-Permit» тизимини ишга туширади

Мазкур тизим юкларни ташиш учун рухсатномаларни рақамлаштиришга қаратилган

Ушбу электрон тизимни амалиётга жорий этишнинг дастлабки босқичи доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Туркия томони билан келишган ҳолда илк маротаба E-Permit тизимидан фойдаланиб синов автокарвонини ташкил этди.

Батафсил: https://bit.ly/30kGjfA

_ _ _

🇺🇿🇹🇷 Узбекистан и Турция запустят систему «E-Permit» в сфере международных грузовых перевозок

Данная система направлена на цифровое разрешение перевозки грузов

В рамках первого этапа внедрения данной электронной системы в практику Министерство транспорта Республики Узбекистан по согласованию с турецкой стороной впервые организовало испытательный автопробег с использованием системы E-Permit.

Подробнее: https://bit.ly/3D9cnB5


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Тошкент давлат транспорт университети Туркиянинг “Metag group” компанияси билан янги қўшма қурилиш компаниясини ташкил этиш бўйича меморандум имзолади


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун Истанбул шаҳрига келди.
Олий мартабали меҳмонни Туркиянинг расмий шахслари кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари 12 ноябрга мўлжалланган. Давлатимиз раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Стамбул для участия в мероприятиях очередного саммита Совета сотрудничества тюркоязычных государств.
Высокого гостя встретили официальные лица Турции.
Основные мероприятия саммита намечены на 12 ноября. Также запланировано проведение главой нашего государства ряда двусторонних встреч.

#Mirziyoyev #tashrif #sammit #TurkiyKengash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрига келгач, ўзига ажратилган қароргоҳда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди.
Ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Кенгашга аъзо давлатлар ўртасидаги конструктив мулоқот жадал ривожланаётгани ва амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

По прибытии в город Стамбул Президент Шавкат Мирзиёев в отведенной ему резиденции принял генерального секретаря Совета сотрудничества тюркоязычных государств Багдада Амреева.
Рассмотрены актуальные вопросы многостороннего сотрудничества в рамках организации.
С удовлетворением отмечено динамичное развитие конструктивного диалога и расширение практического взаимодействия между государствами-участниками Совета.

#Mirziyoyev #qabul #TurkiyKengash #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🚆Янги олиб келинган “Afrosiyob” замонавий поездларининг “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишида қатнови йўлга қўйилади!

Йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш, бундан ташқари ички туризмни ривожлантиришда қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2021 йил 13 ноябрдан бошлаб ҳафтанинг шанба, якшанба кунлари “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра шанба ва якшанба кунлари соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширадиган 770-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтиб, соат 12:47 да Бухоро 1 темир йўл вокзалига етиб боради.

769-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди ушбу кунларда соат 15:02 да Бухоро 1 темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб, соат 18:50 да Тошкент марказий темир йўл вокзалига кириб келади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида ўтаётган Туркий кенгаш саммити доирасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.
Давлат раҳбарларининг жорий йил март ойида Тошкентда ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в рамках саммита Тюркского совета в городе Стамбуле провел встречу с Президентом Кыргызской Республики Садыром Жапаровым.
Рассмотрены вопросы практической реализации договоренностей, достигнутых в ходе встречи лидеров наших стран в городе Ташкенте в марте этого года.
Состоялся также обмен мнениями по актуальным вопросам регионального сотрудничества, в том числе в рамках Совета сотрудничества тюркоязычных государств.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Касаба уюшмалари – ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя этувчи қалқон

Корхона ва ташкилотларда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамда ижтимоий кафолатларни таъминлаш касаба уюшмалари фаолиятининг асосини ташкил этади.

Бугун касаба уюшмалари фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи тузилма сифатида халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш, турмуш даражасини оширишда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда касаба уюшмалари ҳаракати ривожига муносиб ҳисса қўшаётган энг фаол, фидоий ва ташаббускор соҳа ходимлари меҳнати яна бир бор эътироф этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳудудий транспорт бошқармалари ва тизим ташкилотлари бошланғич касаба юшмалари ташкилотлари раислари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати