Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.2K subscribers
17.1K photos
2.36K videos
14 files
7.06K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
⚡️Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Қашқадарё ҳудудий филиали алоқа ва сигналлаштириш хўжалиги бўйича бош инспектори.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимларни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 11 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига бориб, Биринчи Президентимиз ҳайкалига гул қўйди.
Бу марҳум йўлбошчимиз хотирасига ҳурмат, халқларимиз ўртасидаги меҳр-оқибат ифодаси бўлди.
Тошкент халқаро аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедовни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов в сопровождении главы нашего государства Шавката Мирзиёева посетил Научно-просветительский комплекс имени Ислама Каримова и возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту.
На этом официальный визит Президента Туркменистана в нашу страну завершился.
В международном аэропорту Ташкента Гурбангулы Бердымухамедова проводил Президент Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5256-сон, 05.10.2021 й.) қабул қилинди

📋 Қарор билан Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг "Қуруқлик портлари" тўғрисидаги ҳукуматлараро битимига қўшилди.

🏢 Транспорт вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

📌 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Кексалари эъзозланган юрт!

Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси юртимизда “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.

Мазкур ҳафталик доирасида мамлакатимиз бўйлаб, турли маънавий – маърифий тадбирлар, кекса авлод вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ҳам “Кексалар ҳафталиги” доирасида нуронийлар кўнгли шод этилди. Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Шўртепа” МФЙ фахрийлари учун пойтахтимизда барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида иштирокчиларга бу ерда жойлашган мустақиллик монументи, музей ва ушбу боғ ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Чинакам байрам руҳида ўтган мазкур саёҳат тадбири нуронийларда катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz|Telegram| Facebook| Instagram|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Андижон шаҳрида жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
🆕 Э Ъ Л О Н !

ОЧИҚ ТЕНДЕР
Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш йўналишларида ишлаш ҳуқуқини олиш учун 2021 йил 10 ноябрь куни соат 10:00 да ОЧИҚ ТЕНДЕР ЎТКАЗИЛАДИ

ℹ️ Батафсил:
https://toshkent-mintrans.uz/site/news?id=147

📍Манзил: Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси,

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади

“Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (630-сон, 08.10.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2021-2022 йилларда қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган жами 310 та янги автобус йўналишлари (шундан шаҳар – 60 та, шаҳар атрофи – 193 та, шаҳарлараро (вилоят ичида) – 57 та) ташкил этилади.

🔘 Тижорат асосида йўловчилар ташиш хизматини кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахслар (ташувчилар) томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишида кўриладиган зарар миқдори 30 фоизгача (30 фоиз ҳам шу жумлага киради) бўлган йўналиш норентабель автобус йўналиши бўлиб ҳисобга олинади, Тошкент шаҳри бундан мустасно.

➡️ Ташувчиларга норентабель йўналишлар бўйича тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан субсидия ажратилади.

☑️ Қарорга кўра, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:

🔸 тижорат банкларининг Янгилаш парамертлари доирасида автобус ва микроавтобус хариди учун ажратиладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоиз ҳам шу жумлага киради), бироқ 8 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилади;

🔸 ташувчиларга ажратилган кредит фоиз ставкасининг 5 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
"Самарқанд" аэропорти вақтинча ёпилмоқда

Жорий йил 20 октябрдан 20 ноябргача "Самарқанд" халқаро аэропортида янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан парвозлар вақтинча тўхтатилади.

Барча қатновлар республиканинг бошқа халқаро аэропортлари "Навоий", "Бухоро", "Қарши"га йўналтирилади. Бу ердан йўловчилар учун Самарқандга ер усти трансфери ташкил этилади.

______

Аэропорт «Самарканд» временно закрывается

С 20 октября по 20 ноября 2021 года международный аэропорт «Самарканд» временно приостановит полеты в связи с подготовкой к вводу в эксплуатацию нового аэродромного комплекса.

Все авиарейсы будут перенаправлены в другие международные аэропорты республики – «Навои», «Бухара», «Карши», откуда для пассажиров будет организован наземный трансфер до Самарканда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |