Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
17.2K photos
2.37K videos
14 files
7.08K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
🚆“Андижон-Тошкент” йўловчи поездининг ҳаракат жадвали ўзгаради!

Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида, 2021 йил 18 августдан бошлаб, ҳафтанинг чоршанба кунлари қатновини амалга оширадиган 93-сонли “Андижон-Тошкент” йўловчи поездининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ маълум қилди.

🚉 Унга кўра ушбу поезд 18 август куни соат 22:40 Андижондан жўнайди ва 19 август куни соат 05:10 да Тошкет Марказий вокзалига кириб келади.

☎️ Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ОММАВИЙ ТАБДИРЛАР ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 23 июль куни бўлиб ўтган мажлисида 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилиб, сайлов кампанияси бошланиши расман эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали ташвиқот олиб бориш ҳуқуқи таъминланади. Сайловчилар билан учрашувлар номзодлар ва сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида сиёсий партияларнинг сайловолди жараёнларда фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароит яратиш, ушбу муҳим сиёсий жараёнда сиёсий партияларнинг қонун билан кафолатланган сайловолди тадбирларини амалга оширишларини таъминлаш билан боғлиқ айрим масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Комиссиянинг қарори билан Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатувчи сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини юқори савияда халқаро стандартларга мос равишда ўтказиш мақсадида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Бунда сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланишга риоя этиш каби санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этишга ҳамда учрашувларга таклиф этилаётган фуқароларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигига эътибор қаратиш тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️ 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармойишига асосан, 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди.

🔘 “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” остида ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу хайрли ташаббус доирасида:

▫️ маҳаллалар;
▫️ аҳоли яшаш хонадонлари;
▫️ кўп қаватли уй атрофлари;
▫️ гузар ва хиёбонлар;
▫️ зиёратгоҳ ва қабристонлар;
▫️кўча ва болалар майдончаларида
кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.

✔️ Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронли мавжуд юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашилади.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Афғонистондан чет эл фуқаролари транзит орқали Германияга эвакуация қилинмоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Автобусда халқаро ёки шаҳарлараро йўловчиларни ташишда қандай талаблар мавжуд?

📼 Тахограф нима ва ундан қандай мақсадда фойдаланилади?

📰 Ҳайдовчи карточкаси нима учун керак?

🚌 Қайси ҳолатларда автобусда захира ҳайдовчи бўлиши керак?

Батафсил видеода👆📹

©️ @yhxbb_uz


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Иностранные граждане из Афганистана эвакуируются через транзит в Германию


Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Хабарлар

“Андижон-Термиз-Андижон” йўналишида янги йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади

🚆
Юртдошларимизга мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилишлари ҳамда уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида, 2021 йил 22 августдан бошлаб, “Андижон-Термиз-Андижон” йўналишида 660/659-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.

🚉 Ҳафтанинг якшанба кунлари соат 14:34 да Андижондан ҳаракатини амалга оширадиган 660-сонли йўловчи поезди Марғилон, Қўқон, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қарши каби йирик шаҳарлардан ўтиб, Термиз шаҳрига етиб боради.

Шунингдек, 659-сонли йўловчи поезди 23 августдан бошлаб, ҳар ҳафтанинг душанба кунлари соат 15:25 да Термиз темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

☎️ Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Автомобилда юк ташувчилар қўллаб-қувватланади

“Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5225-сон, 19.08.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортларни 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи, утилизация йиғими ва автотранспортларни сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади:

👉 “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспортлар (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари);
👉 тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39).

☑️ Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортлар 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинади:

“Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспортлар;
автомобилда юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар.


👉 @huquqiyaxborot


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев 19 август куни «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида» фармойиш қабул қилди.

Бугун, очиқ мулоқот арафасида ушбу миннатдорчилик мактублари ўз эгаларига топширилди.
__

Президент Шавкат Мирзиёев 19 августа подписал распоряжение об объявлении благодарности группе предпринимателей, вносящих достойный вклад в развитие деловой среды в стране.

Сегодня, в преддверии открытого диалога, состоялось вручение благодарственных писем.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланади.
Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилади.
__

Скоро начнется открытый диалог Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями страны.
На встрече будут обсуждены меры по поддержке бизнеса, решению системных проблем в сфере, рассмотрены предложения предпринимателей.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.

– Кейинги йилларда сизлар иқтисодиётимиз ва ислоҳотларимиз таянчига ҳамда локомотивига айландингиз, деб айтишга барча асосларимиз бор. Сиз каби ишнинг кўзини биладиган, ишбилармон юртдошларимиз тимсолида биз чин маънодаги Янги Ўзбекистон бунёдкорларини кўрамиз.

Мамлакатимизда ҳар йили яратилаётган иш ўринларининг 90 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларда ҳозирги кунда 5 миллиондан зиёд аҳоли, айниқса, ёшларимиз меҳнат қилмоқдалар. Агар биз иқтисодиётимизни янада юксалтирамиз десак, тадбиркорликни ривожлантириш учун барча имконият ва шароитларни яратиб беришимиз зарур.

Facebook|Instagram|Twitter