Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
14.9K photos
2.15K videos
13 files
6.46K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇰🇿 ЎзбекистонҚозоғистон: Юк ташиш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун, 27 июль куни "Қазақстан темір жолы МК" АЖ бошқаруви раиси Н. Сауранбаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Маҳкамов ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б. Х. Хасилов ўртасида темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Музокарада икки мамлакат ҳукуматларининг темир йўл транспортини ривожлантириш бўйича қўшма ташаббусларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланиб, ташиш ҳажмини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇨🇦Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Канаданинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Элисон Мери Леклер билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Элисон Мери Леклер мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳамкорлик нуқталари жуда кўп эканлигини, фуқаро авиацияси соҳаси ушбу йўналишлардан бири эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида сўнгги йилларда мамалкатимиз авиация соҳасини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида муносабатларнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
⚠️ "Қўқон – Наманган – Қўқон" жанубий йўналишдаги шаҳарлараро йўловчи поездлари қатнови бир кунга бекор қилинади!

🛤 Поп 1- Бувайда станциялар оралиғидаги темир йўлнинг 33 километрида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2021 йил 28 июль куни "Қўқон – Наманган – Қўқон" жанубий йўналишдаги 6381/6382 сонли шаҳарлараро йўловчи поездлари қатнови бир кунга бекор қилинади!

"Ўзбекистон темир йўллари"АЖ раҳбарияти ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, шароитлар билан танишади.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит дом Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте.
Также, под председательством главы государства состоится видеоселекторное совещание по вопросам внедрения новой системы государственной поддержки детей с инвалидностью, детей-сирот и детей, оставшихся без попечения родителей.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Тонировка”га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат my.gov.uz орқали кўрсатилади

“Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (465-сон, 28.07.2021 й.) қабул қилинди.

🖥 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

☑️ Қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.

🗓 Рухсатнома 1 йил муддатга берилади.

💰 Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.

⚠️ Рухсатнома аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатигача қайта расмийлаштирилади.

🚫 ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйида яратилган шароитлар билан танишди.
Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни фан, санъат ва спорт ташкилотлари билан боғлаб, тарбияланувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с условиями в доме Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте.
Подчеркнута важность развития способностей детей путем взаимодействия детских домов и специальных школ-интернатов с научными, художественными и спортивными организациями.
Ответственным лицам даны соответствующие указания.

#Mirziyoyev #tanishuv #Меhribonlik #bolalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter