Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
17.2K photos
2.37K videos
14 files
7.08K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги “Вахдати миллат” боғига ташриф буюрди.
Давлат раҳбарлари боғда ташкил этилган Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Мева-сабзавотларни ўзаро етказиб бериш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кузатди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана посетили сад «Вахдати миллат» в Гафуровском районе Согдийской области.
Главы государств ознакомились с организованной здесь выставкой сельскохозяйственной продукции Таджикистана. Ответственным лицам двух стран даны указания касательно взаимных поставок плодоовощной продукции.
На этом официальный визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан завершился. Главу нашего государства проводил лидер Таджикистана Эмомали Рахмон.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #kurgazma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил официальный визит в Таджикистан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ҳуқуқий_тарғибот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5108-сонли қарори мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида жойларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай тарғибот тадбирларининг навбатдагиси Бухоро вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида йўналишсиз такси хизматини кўрсатувчи ҳайдовчилар иштирокида ўтказилди.

Тадбир давомида ҳайдовчиларга мазкур қарор билан 2021 йил 15 майдан 2022 йил сўнггига қадар эксперимент тариқасида ҳайдовчидан ташқари тўртта ўриндиқли енгил автотранспортда такси хизмати кўрсатиш якка тартибдаги тадбиркорлик фаолият турлари рўйхатига киритилганлиги, шунингдек, қарор билан белгиланган имтиёз ва талаблар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Назорат_тадбири

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Х.Н.Хасилов бошчилигида ишчи комиссиянинг йўловчи вагонларидаги камчиликларни зудлик билан бартараф қилиш юзасидан белгиланган чора тадбирларидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 11 июнь куни "O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" АЖ бош директори ва унинг ўринбосарлари барча йўналишлардаги йўловчи поездларида текширув сафарларини бошладилар.

🚂 Бош директор бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги 60/61-сонли йўловчи поездида назорат ишларини олиб борди. Тошкентдан Андижонгача барча вагонлардаги кондиционерларнинг ишлаши, вагон кузатувчиларининг фаолиятлари назорат қилиб борилди.

👩🏻‍⚕️Бундан ташқари шу куннинг ўзидан бошлаб йўл давомида йўловчиларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир йўловчи поездлар таркибига тиббиёт ходимлари бириктирилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Kарьера_куни

Транспорт университети битирувчиларига иш ўринлари тавсия этилди

Бугун, 11 июнь куни “Карьера кунлари” доирасида Автомобиль муҳандислиги ва йўллари соҳаси битирувчилари билан иш берувчи ташкилотлар вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Университет битирувчиларини ишга тақсимлаш, тавсия этиш ва жойлаштириш мақсадига қаратилган бугунги мулоқотларда Автомобиль йўллари қўмитаси, “Тошшаҳартрансхизмат”АЖ, “Ўзавтотранссервис” МЧЖ, “Ўзавтовокзал” ДУК масъуллари иштирок этишди.

Талабаларни ишга жойлашишига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида битирувчиларнинг потенциал имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Ҳар бир талаба билан уларнинг малакавий сифатлари ва касбий маҳоратларига оид савол-жавоблар қилинди.
       
Жорий 2020-2021 ўқув йилида университетнинг Автомобиль муҳандислиги ва йўллари соҳасида 8 та таълим йўналиши бўйича 548 нафар ҳамда 11 та магистратура мутахассислиги бўйича 77 нафар талабалар муваффақиятли тамомлаш арафасида турибди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати