Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
17.2K photos
2.37K videos
14 files
7.08K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили Давлат дастури тасдиқланди

📝 Президент Фармони билан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

📋 Фармон билан Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари бўйича амалга ошириладиган вазифалар, жорий этиладиган тартиб ва амалиётлар белгиланди.

📂 Давлат дастури 274 банддан иборат бўлиб, унда белгиланган тадбирларни амалга оширишнинг жами харажатлари 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн еврони ташкил этади (мазкур миқдор 2020 йилда 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент фармонига шарҳ


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Россиянинг “SIMETRA” компанияси Самарқанд шаҳри транспорт бош режасини ишлаб чиқади


3 февраль куни Самарқанд шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги транспорт ҳаракатини тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилаётган концепция кўриб чиқилди.

Россиянинг «SIMETRA» компанияси Самарқанд шаҳри ва шаҳарнинг 40 км радиусидаги ҳудудида транспорт ҳаракатини тартибга келтириш бўйича режа устида ишламоқда.

Бугун вилоят ҳокимлигининг барча тегишли бошқармалари, шаҳар траснпорт режасини ишлаб чиқишга бириктирилган мутахассислар ҳамда SIMETRA компанияси вакиллари иштирокида лойиҳа юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев вылетел в Ферганскую область.
В ходе поездки намечено ознакомление с деятельностью предприятий сельского хозяйства, ремесленничества, текстильного и кожевенно-обувного производства, с проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Айни вақтда Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармасида Самарқанд шаҳари транспорт тизимини рақамлаштириш бош режасининг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

Унда Самарқанд шаҳри кўчаларининг янги, рақамлаштирилган лойиҳасини ишлаб чиқишга жалб қилинган Россиянинг "SIMETRA" компанияси мутахассислари ахбороти эшитилмоқда.

Айни кунларда мазкур компания мутахассислари кўчалардаги ҳолатни таҳлил қилишмоқда. Жараёнда тўпланган маълумотлар асосида бир нечта замонавий лойиҳалар ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | «Мозори Шариф — Кобул — Пешовар» темир йўли қурилиши бўйича қўшма ҳаракатлар режаси тасдиқланди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати