Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
17.2K photos
2.37K videos
14 files
7.08K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Мурожаатнома

“Ҳукумат ҳудудларда 130 000 км. узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 40 000 дан ортиқ трансформаторни босқичма-босқич янгилаш дастурини келгуси йил 1 апрелга қадар тасдиқлаши зарур.

Шунингдек, 5000 дан ортиқ таъмирталаб кўприкни тиклаш бўйича дастур қабул қилинади. Бу ишларга 2021 йилда 400 млрд.сўм маблағ йўналтирилади”, — Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидан.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
#Мурожаатнома

“Ҳудудларни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири бу уларнинг ўртасида транспорт алоқасини таъминлашдир. Қисқа қилиб айтганда барча аҳоли пунктларидан пойтахтимизга, энг йирик шаҳарлар ва туристик марказларга тезда келиб-кетиш имкониятини берадиган ўзаро боғланган транспорт тармоғини яратишимиз лозим.

Бу мақсадда ҳукуматга кейинги йил 1 мартдан бошлаб, ички туризм йўналишидаги авиа қатновларни йўлга қўйиш ва авиа чипта нархларининг бир қисмини бюджетдан қоплаб бериш тизимини жорий этиш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, бир қатор ҳудудий аэропортлар давлат хусусий шериклик асосида ташқи бошқарувга берилади”, — Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидан.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
#Мурожаатнома

“Келгуси йилда иккита тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилади. Бухоро – Урганч темир йўлини электрлаштириш бошланади.

Аҳоли пунктлари ўртасида, айниқса, қишлоқларни туманлар марказлари билан боғлайдиган узлуксиз автобус қатновлари хусусий секторни жалб қилиш орқали кўпайтирилади.

Тошкент шаҳрида ер усти метросининг 12 км. лик иккинчи босқичи фойдаланишга топширилади. Шу тариқа ер ости ва ер усти метро линиялари яхлит тизим сифатида бир-бирига уланади”, — Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидан.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
Важнейшей задачей правительства останется выход на новые экспортные рынки — Шавкат Мирзиёев

Президент призвал разработать программу для эффективного применения в Узбекистане преференций Евросоюза по беспошлинному экспорту «GSP+» и ускорить приведение национальных норм технического регулирования в соответствие с требованиями ЕАЭС, наблюдателем в котором недавно стала страна.

Комментирует Послание главы государства директор ЦЭИР Обид Хакимов.


Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
Первый заместитель директора ИСМИ: Главный посыл послания Президента к парламенту – демократические реформы обрели необратимый, устойчивый характер и государство намерено неуклонно продолжать их реализацию

Подробнее


Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мурожаатнома 2021» | Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномасига муносабатлар


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон. Президент. Йилнома-2020

Узбекистан. Президент. Хроника-2020

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Ўзаэронавигация” Маркази ташкил топганига 30 йил тўлди


1991 йилда ташкил этилган “Ўзаэронавигация” Маркази – ҳаводаги кенгликдан фойдаланиш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш билан шуғулланади.

Марказнинг ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида янги давр бошланишига, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаводаги ҳаракатни бошқариш тизимини ривожлантириш ва замонавийлаштиришни ягона, аниқ бир мақсадга қаратилган сиёсатини ўтказишга имкон яратди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги таркибига кирувчи “Ўзаэронавигация” Маркази корхонаси хусусиятлари ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш ва парвозларни радиотехник таъминоти билан таъминлашдан иборат бўлиб ҳисобланади.

Транспорт вазирлиги жамоаси “Ўзаэронавигация” Марказининг 30 йиллик иш фаолияти билан корхонанинг барча ишчи-ходимларини муборакбод этади. Сизларнинг ўта масъулиятли ва шарафли касбингизда улкан ютуқлар, хонадонингизга доимий хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йилингиз муборак бўлсин! | Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши ишга туширилди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Метро йўловчилари диққатига

Бугун, 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси барча метро линиялари (Чилонзор, Сергели, Ўзбекистон, Юнусобод ва Ер усти ҳалқа йўли) соат 01: 00 гача ишлайди.

Объявление пассажирам метрополитена

Сегодня, в ночь с 31 декабря по 1 января все линии метрополитена (Чиланзарская, Сергелийская, Узбекистанская, Юнусабадская и Кольцевая) будут работать до 01:00.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Эълон!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 январдан юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш ҳамда юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолият турларини лицензиялаш, шунингдек, автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш соҳасидаги 9 та фаолият тури бирлаштириш йўли билан бекор қилинмоқда. Натижада фаолият турлари 15 тадан 6 тага қисқартирилмоқда.


Юқоридагиларни инобатга олиб мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида маъмурий регламент асосида яратилган идоралараро интеграллаштирилган электрон лицензиялаш дастурига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан янги ҳафта давомида профилактика ишларини олиб бориш мақсадида заруратга кўра қисқа муддатларда тизимда узилишлар кузатилиши мумкинлигини маълум қиламиз.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Обсужден вопрос совершения чартерных рейсов между Исламабадом и Ташкентом в рамках продвижения паломнического туризма в Узбекистан

Подробнее


Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ATTO» имтиёзли транспорт карталарини Тошкент шаҳридаги 70 та ойлик йўл чипталари ва транспорт карталари сотиш шаҳобчаларидан харид қилиш мумкин.
_ _ _

Льготные транспортные карты «ATTO» можно приобрести в 70 киосках продаж ежемесячных проездных билетов и транспортных карт в городе Ташкенте.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Ўзбекистон дунёнинг 8 мамлакати билан авиақатновларни вақтинча тўхтатгани ўзини оқламоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
5 январь куни “Тошкент” автовокзалидан амалга ошириладиган автобус қатновлар рўйхати

7:40 | Тошкент – Жўш – Нурота чипта нархи 60 000 сўм
8:00 | Тошкент – Хатирчи 50 000 сўм
8:30 | Тошкент – Навоий 52 000 сўм
9:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
10:00 | Тошкент – Хатирчи 50 000 сўм
11:00 | Тошкент – Мирбозор 50 000 сўм
12:00 | Тошкент – Қоракўл 73 000 сўм
12:30 | Тошкент – Қарши 54 000 сўм
13:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
14:00 | Тошкент – Ўсмат 32 000 сўм
14:00 | Тошкент – Самарқанд 35 000 сўм
15:00 | Тошкент – Урганч 115 000 сўм
16:00 | Тошкент – Зомин 24 000 сўм
16:30 | Тошкент – Узун 100 000 сўм
18:00 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
18:00 | Тошкент – Термиз 78 000 сўм
18:30 | Тошкент – Денов 87 000 сўм
18:30 | Тошкент – Хива 115 000 сўм
19:00 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
19:00 | Тошкент – Термиз 78 000 сўм

Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тошкент давлат транспорт университетида профессор-ўқитувчилар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати