Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
17.2K photos
2.37K videos
14 files
7.08K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

2021 йил Давлат бюджети маъқулланди

🔰 Сенат томонидан:

● “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги;
● “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
● “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар мақулланди.

☑️ “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан келгуси йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети прогнозлари ҳамда 2022 – 2023 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланмоқда.

☑️ “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Бюджет кодексига киритилган ўзгартиш билан бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш тартиби бузилган ҳолларда вазирлик ва идоралар раҳбар ходимларига жарима қўлланилиши белгиланмоқда.

☑️ “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиши назарда тутилган.

➡️ Шу билан бирга, Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида тегишли солиқ ставкаларини босқичма-босқич базавий ставкаларга етказишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилиши белгиланмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг видеоанжуман шаклидаги саммити бўлиб ўтди.
Мажлисда МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги режалар белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.

Под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева состоялся саммит СНГ в формате видеоконференции.
На заседании рассмотрено состояние сотрудничества в рамках Содружества, обсуждены приоритеты взаимодействия и определены совместные планы по укреплению партнерства.
В своем выступлении глава нашего государства озвучил ряд предложений по расширению многопланового сотрудничества в рамках СНГ.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств в формате видеоконференции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини мамлакатимиз МДҲга самарали раислик қилгани ва Ҳамдўстлик саммитини муваффақиятли ўтказгани билан самимий табриклади.
Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Туркменистана.
Лидер Туркменистана искренне поздравил главу нашего государства с плодотворным председательством в СНГ и успешным проведением саммита.
С глубоким удовлетворением отмечен современный высокий уровень узбекско-туркменских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнёрства.
Состоялся обмен мнениями по актуальным вопросам международной и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️25 декабридан бошлаб хориждан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслар экспресс тестдан ўтказилади

Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан 2020 йил 25 декабрдан эътиборан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

🚧 Экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур тартибга кўра COVID-19га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам эксрпесс тест олинади.

Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

«Юқорида келтирилган маълумотларга биноан, Ўзбекистонга келишни режалаштирган ватандошларимиз ва хорижий давлатлар фуқароларидан 2020 йил 25 декабрдан бошлаб жорий қилинадиган давлат чегарасини кесиб ўтишнинг янги тартибини ҳисобга олиши сўралади», дейилади Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби хабарида.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Сурхондарё вилояти транспорт бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Қувватов Чори Жўраевич Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У шу кунгача “Сурхон саноат қурилиш инвест” қурилиш-ишлаб чиқариш корхоналари бирлашмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозмида ишлаб келган.

Маълумот ўрнида, Чори Қувватов 1981 йилнинг 30 июлида Қумқўрғон туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бухоро - Навоий" ва "Когон - Навоий" йўналишларида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди

Қатновлар ҳар куни "Бухоро-Навоий" йўналишида Бухоро автошоҳбекатидан, "Когон-Навоий" йўналишида Когон бош бекатидан амалга оширилади. Қатновларга "Uzautotrans service" корхонасига тегишли автобуслар жалб этилган.

Йўл кира нархлари:

Бухоро – Навоий йўналишида 17 000 сўм;

Когон – Навоий йўналишида 15 000 сўм.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг байрам акцияси

2020 йил 28 декабрдан, 2021 йил 10 январгача олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабалар ҳамда ўқувчиларга поезд чипталарида чиптанинг таъриф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 |Ўзбекистон саккиз давлат билан халқаро авиарейсларни тўхтатди

❗️ Республика махсус комиссия қарори билан жорий йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Амударё устида Хоразм вилоятини Қорақалпоғистон Республикаси билан боғловчи 413 метрлик кўприк қурилиши бошланди


Янги кўприкнинг қурилиши Россия ва Қозоғистондан юкларни ташиш масофасини 240 километрга, юкларни ташиш вақтини эса 6 соатга қисқартиради. Шундай қилиб, юк ташиш ҳажми икки баравар кўпаяди ва йилига 25 миллион тоннани ташкил этади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати