Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.1K photos
2.16K videos
13 files
6.51K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Шу ерда мазкур мактабга болаларни саралаш ва ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларга юртимиз тарихи ва ўзбек тилини чуқур ўргатиш, дарсларга ҳар бир фан бўйича етакчи педагогларни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Академии Службы государственной безопасности и школы "Темурбеклар мактаби".
Представлена информация о системе отбора в школу и учебном процессе. Глава государства подчеркнул важность воспитания подрастающего поколения в духе патриотизма, качественного преподавания истории нашей страны и узбекского языка, привлечения ведущих педагогов по каждому предмету.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Йўловчилар диққатига ‼️


Транспорт вазирлиги бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб 😷 билан биргаликда тиббий қўлқопда🧤 бўлиш тартиби жорий этилишини маълум қилади.


👮 Шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг санитария қоидалари ва белгиланган карантин талабларига қатъий амал қилишларини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлигининг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бошқармаси инспекторлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи томонидан транспорт инфратузилма объектлари ва жамоат транспортида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилади.


Жорий йилнинг 19 октябридан эътиборан шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг 😷 тиббий ниқобда, шунингдек, 🧤 тиббий қўлқопда бўлишлари қатъиян талаб этилади.


❗️ Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлар шаҳар жамоат транспорти хизматидан фойдаланганда белгиланган карантин талаблари ва санитария меъёрларига қатъий амал қилинг. Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилиши белгиланди. Йирик хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий биржадаги иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Вилоятлар ҳокимлари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ойма-ой узлуксиз таъминлаш режалари юзасидан ҳисобот берди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам обеспечения продовольственной безопасности и сохранения стабильности цен на внутреннем рынке.
Определено создание в каждом регионе отдельного фонда продовольственной безопасности. Указано на необходимость расширения присутствия на бирже крупных зарубежных производителей.
Хокимы областей отчитались о планах по бесперебойному снабжению населения продуктами питания в разрезе месяцев.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилади


Аввал хабар берилганидек, жорий йил 19 октябридан жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилади.

Бунда ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.

Йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартибининг жорий этилишидан ягона мақсад фуқаролар саломатлигини асрашдир.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Кўп соҳада ўтган йилгидан кўпроқ маблағ беряпмиз. Айниқса, ижтимоий соҳага

Президент: На многие сферы выделяем больше средств, чем в прошлом году. Особенно на социальную сферу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Анвар Жўраев, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи:

— Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 129 йўналишда мингдан ортиқ автобус йўналишга чиқяпти. Автобусда ташилаётган йўловчилар сони ўртача 300 мингни, метрополитенда эса 130 мингни ташкил қилмоқда.

🔰 Йўловчилар коронавирусни юқтириб олиш хавфи юқори эканини инобатга олиб, Россия ва АҚШ тажрибаларини ўрганиб, йўловчиларга бир марталик қўлқопларни тарқатиб, 19 октябрдан автобус ва метрода қўлқопдан фойдаланиш талаби киритилди.

❗️Бунинг энг асосий сабаби — ҳар бир йўловчи бир кунда ўртача 20-30 дақиқани транспортда ўтказади. Шу даврда йўловчиларимизга чиптачилар, ҳайдовчилар ҳамда метродаги касса ва метро операторлари томонидан бепул бир марталик қўлқоплар тарқатилмоқда. Метро, автобус тутқичлари қўлқоплардан фойдаланган ҳолда ушланса, касалликни юқтириб олиш хавфи камаяди.

🗑 Чиқинди қутилари қўлқопларга тўлиб кетмаслиги учун метро ва автобус бекатларида қўшимча махсус қутилар ўрнатилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Жамоат транспортида тиббий қўлқоп тақиш масаласига бағишланган брифинг


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати