Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
17.2K photos
2.37K videos
14 files
7.08K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
❗️Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби белгиланди

“Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (421-сон, 04.07.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
• Транспорт вазирлиги – I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар бўйича;
• Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – кичик ҳажмли кемалар бўйича;
• Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари – ўзига тегишли I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ҳамда кичик ҳажмли кемалар бўйича;
• I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ва (ёки) кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият бўйича берилган лизензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилади.

Қарор билан Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

🧾 Низомга мувофиқ, кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шартнома асосида амалга оширилади.

☑️ Талабгор кема ҳайдовчиси гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар (тест синовлари, суҳбат (билет асосида), кемани бошқариш бўйича амалий имтиҳон) топширади.

🛳 Имтиҳонлар натижалари бўйича талабгорларга кема ҳайдовчиси гувоҳномалари берилади.

Гувоҳномалар ваколатнома (ишончнома) билан берилмайди ҳамда у берилган кундан бошлаб 10 йил муддатга амал қилади.

🗓 Қарорга мувофиқ, аввал берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари 2020 йил 31 декабрга қадар ҳақиқий ҳисобланади.

Манба: https://t.iss.one/huquqiyaxborot/7535
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4 Р 45 автомобиль йўлининг Самарқанд айланма халқа йўлида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Умумий узунлиги 33 км бўлган ушбу йўлда реконструкция ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилиб фойдаланишга топширилгач, республиканинг турли ҳудудларидан келаётган автотранспорт воситалари Самарқанд шаҳрига кирмасдан ҳаракатланиш имконияти яратилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Ер усти метроси

Обновляющийся Узбекистан: Надземное метро


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси кўмагида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Испаниянинг «IBERTEST» компанияси ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

Онлайн учрашув давомида ўзаро ҳамкорликдаги янги лойиҳалар муҳокама қилинди ва келишувга эришилди. “Ўзбекистон темир йўллари” ва Испаниянинг «IBERTEST» ҳамда «SERCOBE» ускуналарни ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ўртасида локоматив ва вагонларни таъмирлаш корхоналари учун ускуналарни сотиб олиш лойиҳаси доирасида шартнома имзоланди.

Мазкур лойиҳа қурилмалар таъмирлаш базаларини синов лабораториялар ва стандартларга жавоб берадиган технологиялар билан таъминлашни мақсад қилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

📌 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

📌 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

📌 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

📌 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

📌 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

📌 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;

🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Чартер рейслари жадвалига ўзгартириш киритилди

Амалга оширилаётган чартер рейслари бажарилиши мунтазамлигини таъминлаш, ушбу жараёнда учувчилар ва борт кузатувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, экипаж аъзоларини ҳар бир рейсдан сўнг кучайтирилган тартибда тиббий кўрикдан ўтказиш, эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда навбатдаги рейсга қадар ўз-ўзини изоляциялаш, шунингдек, хорижий давлатлар томонидан парвозларни амалга оширишга қўйилаётган вақтинчалик чеклов чораларидан келиб чиққан ҳолда сўнгги икки ҳафтага режалаштирилган чартер рейслари жадвали Республика махсус комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилди.

6 – 19 июль кунларига белгиланган парвозлар қуйидаги тартиба амалга оширилади.

6 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)
6 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
7 июль Тошкент – Истанбул – Тошкент (Uzbekistan Airways)
8 июль Тошкент – Сеул – Тошкент (Uzbekistan Airways)
8 июль Минск – Тошкент – Минск (Belavia)
10 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Korean airlines)
12 июль Санкт-Петербург – Тошкент – Санкт-Петербург (Rossia)
13 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)
13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
15 июль Москва – Тошкент – Москва (Ural airlines)
16 июль Истанбул – Тошкент – Истанбул (Turkish airlines)
16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)
19 июль Тошкент – Владивосток – Тошкент (Uzbekistan Airways)


Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги мамлакатимиз фуқароларини Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтриш чоралари кўрилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Совершенно недопустимо пренебрежительное отношение к этой опасной болезни

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаолиятини бошлаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизими яратилади

Будет создана совершенно новая система поддержки предпринимателей, начинающих деятельность

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жорий йил 7 июлдан 8 июлга ўтар кечаси Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг Шимолий Кавказ кон-металлургия институтида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг гранти асосида таҳсил олаётган талабалар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ташкил этилган махсус Минводи – Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

Мазкур рейсда жами 118 киши олиб келинди, шу жумладан Н.Э. Бауман номидаги Москва Давлат техника университети, Москва Давлат пўлат ва қотишмалар институти ҳамда Санкт-Петербург давлат алоқа йўллари университетида таҳсил олаётган талабалар ҳам қайтарилди.

Барча талабалар Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабалар турар жойида карантинга олинди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан карантин даврида талабалар учун барча зарур маиший шароитлар яратиб берилди. Белгиланган карантин даври тугагандан сўнг барча талабалар уйларига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ Польшадаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш мақсадида 13 июль куни Варшава – Тошкент – Рига йўналишида чартер рейси амалга ошрилади.

Ушбу парвоз “SmartLynx Airlines” авиакомпанияси томонидан бажарилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда кузатилаётган эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Республика махсус комиссияси Қарори билан жорий йил 10 июлдан эътиборан қатъий карантин чеклов чоралари ўрнатилди.

13 июль душанба кунидан эътиборан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиақатновлар ҳам тўхтатилади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида йўл қурилиш ва таъмирлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан карантин даврида йўналишсиз таксиларнинг белгиланган санитария талаблари асосида хизмат кўрсатишини таъминлаш юзасидан профилактик тушунтириш тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида транспорт соҳасидаги битимларнинг кучга кириши тўғрисида


Ўзбекистон ва Туркия Йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим (2020 йил 8 августдан эътиборан кучга киради) ҳамда Юкларни халқаро аралаш ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим (2020 йил 9 июлдан эътиборан кучга кирди) кучга кириши учун ратификация жараёнларини тугаллади.

Мазкур халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркия Республикасига ташрифи давомида 2017 йил 25 октябрда имзоланган.

Йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим қоидалари билан икки давлат ҳудуди бўйлаб ва улар ҳудудлари орқали транзит тарзда, шунингдек, учинчи давлатларга ва учинчи давлатлардан транспорт ташувларини амалга оширишнинг тартиби ва шартлари белгиланган.

Ҳужжат билан йўл йиғимлари тўловисиз юкларни халқаро ташиш учун ўзаро келишилган миқдорларда рухсатномаларни тенг шартларда йиллик алмашиш назарда тутилмоқда.

Битим халқаро автоташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришга, юкларни автотранспортда ўзаро ташиш ҳажмини ошириш орқали икки мамлакат ўртасида савдо алоқаларини янада ривожлантиришга йўналтирилган.

Юкларни халқаро аралаш ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим Ўзбекистон ва Туркия ўртасида, шунингдек, уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзда темир йўл, сув ва автомобиль транспортида қисман амалга ошириладиган юкларни ташишга нисбатан тадбиқ этилади.

Ушбу Битимнинг бош устувор жиҳати юкларни ташишнинг бутун йўли бўйлаб, гарчанд бундай ташишда бир қанча транспорт турлари қатнашса ҳам, юкларни ягона ташиш ҳужжати (рухсатнома) бўйича етказиб бериш ҳисобланади.

Юкларни аралаш ташишларнинг Битим доирасида ҳуқуқий тартибга солиниши икки мамлакат ўртасида товарларни ўзаро етказиб беришнинг узвийлигини таъминлайди.

Ушбу ҳужжатларнинг тўлиқ матнлари билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ ушбу ҳафтада қуйидаги чартер рейслари амалга оширилади.

13 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)

13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)

14 июль Варшава – Тошкент – Рига (SmartLynx Airlines)

15 июль Москва – Тошкент – Москва (Ural airlines)

16 июль Истанбул – Тошкент - Истанбул (Turkish airlines)

16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)

19 июль Тошкент – Владивосток - Тошкент (Uzbekistan Airways)


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Йўналишсиз таксиларнинг белгиланган карантин талаблари асосида фаолият юртиши назорат қилинмоқда.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлимлари инспекторлари ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда йўналишсиз таксиларнинг карантин даврида Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга амал қилган ҳолда фаолият юритиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати