Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
17.2K photos
2.37K videos
14 files
7.08K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
15 июндан “сариқ” ва “яшил” тоифасига кирувчи ҳудудлар ўртасида маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 15 июнь кунидан эътиборан “сариқ” ва “яшил” тоифасига кирувчи ҳудудлар ўртасида маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати қайта йўлга қўйилади.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

Транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфеция қилиш;

автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 15 июнь кунидан эътиборан “сариқ” 🟡 ва “яшил” 🟢 тоифасига кирувчи ҳудудлар ўртасида маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати қайта йўлга қўйилиши муносабати билан автовокзал ва автостанциялар ҳам ўз иш фаолиятини тиклайди.

Автовокзал ва автостанциялар иш фаолияти Карантин даврида маҳаллий йўналишларда автобуслар қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартибига мувофиқ ташкил этилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Карантин даврида маҳаллий йўналишларда автобуслар қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартибига мувофиқ


🌡 Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига киришдан олдин тана ҳарорати ўлчанади.

😷 Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлмаган йўловчилар дезинфектор ёрдамида зарарсизлантирилади. Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига ҳамда автобус транспортларига бир марталик ҳимоя ниқобларида киритилади.

Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга автовокзал ва автостанция хизматларидан фойдаланишига рухсат берилмайди.

🚧 Йўловчилар автовокзал ва автостанцияларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт.

🚫 Автовокзал ва автостанциялар ҳудудларида йўловчиларнинг (уч тадан ортиқ) тўпланишлари қатиъян тақиқланади (оила аъзолари бундан мустасно).

🚫 Автовокзал ва автостанцияларида умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо шоҳобчаларининг фаолият юритишлари таъқиқланади. (карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, озиқ-овқат дўкони ва дорихоналар фаолияти бундан мустасно)

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Сўх туманидаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 15 июндан «сариқ» ва «яшил» тоифага кирувчи ҳудудлар ўртасида маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати қайта йўлга қўйилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши иккинчи босқичида бунёдкорлик ишлари тугатилди.


Узунлиги 2,9 км бўлган "Туркистон" ва "Юнусобод" метро бекатларида қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари ниҳоясига етиб, "Шаҳристон" бекатига уланди. Метро поездларининг синов тариқасида ҳаракатланиш ишлари амалга оширилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 15 июндан «сариқ» ва «яшил» тоифага кирувчи ҳудудлар ўртасида маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати қайта йўлга қўйилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Бугун, 16 июнь куни “Тошкент” автовокзалидан қуйидаги йўналишларда қатновлар амалга оширилади.

16:00 Тошкент – Қўнғирот
чипта нархи 135 000 сўм;
17:00 Тошкент – Урганч чипта нархи 115 000 сўм;
17:20 Тошкент – Қарши чипта нархи 54 000 сўм;
17:40 Тошкент – Денов чипта нархи 87 000 сўм;
18:00 Тошкент – Нукус чипта нархи 100 000 сўм;
18:00 Тошкент – Бухоро чипта нархи 66 000 сўм;
19:00 Тошкент – Денов чипта нархи 87 000 сўм;
20:00 Тошкент – Бухоро чипта нархи 66 000 сўм.

Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Бугун, 16 июнь куни “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ томонидан “Тошкент” марказий темир йўл вокзалидан Тошкент - Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 4/3 рақамли “Насаф” ҳамда Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 10/9 рақамли “Шарқ” йўловчи поездларининг ҳаракатланиши йўлга қўйилди.

Ҳаракат жадвалига кўра Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 4/3 рақамли “Насаф” поездлари ҳар куни эрталаб соат 08:52 да “Тошкент” марказий темир йўл вокзалидан ва куннинг иккинчи ярмида, яъни соат 17:00 да “Қарши” темир йўл вокзалидан ҳаракатланади.

Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 10/9 рақамли “Шарқ” поездлари эса ҳар куни эрталаб соат 09:15 да “Тошкент” марказий темир йўл вокзалидан ҳамда куннинг иккинчи ярмида, яъни соат 16:10 да “Бухоро” темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон механика заводида суюлтирилган газ етказиб беришга мўлжалланган катта ҳажмдаги вагон цистерналар ишлаб чиқарилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йўналишда камида 160 минг қўшимча иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланиб, Бош вазир ўринбосарига ҳар бир туман ва шаҳар кесимида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди. Бу соҳага 100 миллион доллар ёки 1 триллион сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратилиши белгиланди.
Бу йилги битирувчиларни ўқиш ва ишга жалб этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития сферы услуг и внутреннего туризма.
Отмечалась возможность создания 160 тысяч рабочих мест в этих направлениях, вице-премьеру поручено разработать программу развития сферы услуг в разрезе районов и городов. Будет выделено для сферы 100 млн долларов или более 1 трлн сумов кредитных ресурсов.
Особое внимание уделено вопросам обучения и трудоустройства выпускников.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда

Шавкат Мирзиёев: Настал момент значительного усиления бдительности и ответственности в борьбе с пандемией


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент давлат транспорт университетига ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 385-сон қарори билан Одил Қаландарович Абдурахманов Тошкент давлат транспорт университетининг ректори этиб тайинланди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграмдаги расмий каналида маълумот берилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати