Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
17.2K photos
2.37K videos
14 files
7.08K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тезюрар поезд Нукусгача боради


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Франция Миллий фуқаро авиацияси мактаби (ENAC) билан ҳамкорлик келишуви имзоланди

Франция пойтахтида 500 га яқин ректорлар, илмий доира вакиллари ва профессорларни жамлаган “Campus France–2022” ҳамда Ўзбекистон-Франция университетлари II форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумнинг биринчи кун якунида Франция Миллий фуқаро авиацияси мактаби (ENAC) билан Тошкент давлат транспорт университети ўртасида тузилган ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан келишув имзоланди.

Мазкур келишув магистратура дастурини йўлга қўйиш, педагогик кадрлар малакасини ошириш, Францияда ривожланган технологик ишлаб чиқариш соҳаларининг тажрибасини Тошкент давлат транспорт университетига татбиқ этишни кўзда тутади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇦🇿 Ўзбекистон ва Озарбайжон авиация маъмуриятлари ўртасида тажриба алмашуви

ICАО аудитига ўз вақтида ва сифатли тайёргарлик кўриш, фуқаро авиацияси органи фаолиятини бошқариш, давлат назоратини ташкил этиш ва кучайтириш усуллари юзасидан тажриба алмашиш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги вакилларининг Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига ташрифи амалга оширилди.

Ташрифдан асосий мақсад парвозлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ICАОнинг бўлажак аудитига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тажриба алмашишдан иборат бўлди.

Тажриба алмашиш дастури якунида икки томонлама алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇰🇿Жорий йилнинг 28 ноябрь куни халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-қозоқ қўшма комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтган йиғилишда томонлар автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқишди.

Хусусан, 2023 йилда юк ташувларини амалга ошириш учун (учинчи давлатларга/дан) рухсатнома бланкаларини алмашиш квоталарини белгилаш, шунингдек, юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида мамлакатлар ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон (E-permit) айирбошлаш тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.

Томонлар E-permit тизимини жорий этиш ва уни ишга туширишни жадаллаштириш мақсадида ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Йўл бўйи пулли тўхташ жойлари: дастлабки 15 дақиқа бепул, тарифлар эса марказ томон қимматлашиб боради

🅿️ Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчаларида йўл-бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш режаллаштирилмоқда.

📍Булар: Глинка, Братислава, Миробод, Авлиё ота, Тарас Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Фидокор, Содиқ Азимов ва Якуб Колас кўчаларидир.

🚘 Автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

♿️ Лойиҳага асосан имконияти чекланган шахслар учун ушбу йўл бўйи автотураргоҳлардан фойдаланиш бепул бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Франциянинг Dassault Systèmes компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Франция – Ўзбекистон университетлари II форумининг иккинчи кунида Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Франциянинг Dassault Systèmes компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокара давомида университет қошида автомобилсозлик, аэрокосмик, робототехника, темир йўл ва бошқа соҳаларда фойдаланиш учун интеграциялашган ва мураккаб тизимларни моделлаштириш, рақамлаштириш, мавжуд саноат маҳсулотлари ва хизматларини оптималлаштиришга қаратилган “O‘zbek-Fransuz 3DExperience Edu Academic Center and Dynamic” инновацион марказини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш масалалари сенаторлар муҳокамасида


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
“SALAM AIR ” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Ўзбекистон Республикаси ва Омон Султонлиги ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан “SALAM AIR” авиакомпаниясига 2022 йил 30 ноябрда 18-К сонли Ўзбекистон Республикасига Маскат – Ташкент – Маскат ва Маскат – Наманган – Маскат йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.

Авиакомпания парвозларни А320 ва А321ҳаво кемаларида амалга оширади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади.

Президент Шавкат Мирзиёев подписал законы о ратификации Договора между Республикой Узбекистан и Кыргызской Республикой об отдельных участках Государственной границы и Соглашения о совместном управлении водными ресурсами Андижанского (Кемпир-Абадского) водохранилища.

#Mirziyoyev #qonun #chegara #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж |Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш дастурлари ижроси


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Soʻrovnoma

🔖 Toshkent shahar jamoat transporti xizmatlari sifatini oshirish maqsadida ijtimoiy so'rovnoma o'tkazilmoqda.

Toshkent shahar jamoat transporti xizmatlariga befarq bo'lmagan yurtdoshlarimizdan ushbu so'rovnomada ishtirok etishlarini so'rab qolamiz.

📜 So'rovnomada ushbu havola orqali ishtirok etishingiz mumkin


O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi Axborot xizmati


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_декабрдан

🗓 1 декабрдан нималар ўзгаради?

▫️Ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️МЧЖларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади БАТАФСИЛ

▫️Субсидия олиш учун аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади БАТАФСИЛ

▫️“Таэквондо (WT) ҳамма учун” дастури амалга оширилади БАТАФСИЛ

▫️Айрим постларда "Яшил" ва "Қизил" тамойили асосида автотранспортлар ҳаракатланиши йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️"Ягона дарча" божхона ахборот тизими хизматлари сони кенгайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Божхона органлари ходимлари қўмитанинг махсус жамғармаси ҳисобидан рағбатлантирилади БАТАФСИЛ

▫️Автомобиль опциялари ҳақидаги маълумот автоматик равишда етказилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию сельского хозяйства в Ташкентской области.

#Mirziyoyev #taqdimot #Toshkentviloyati #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter