Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
17.2K photos
2.37K videos
14 files
7.08K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Мавжуд хатарларга қарамасдан, биз МДҲ доирасида барча йўналишлар бўйича ижобий ўсиш суръатларини таъминлашга муяссар бўлмоқдамиз"

Президент Шавкат Мирзиёев: "Несмотря на вызовы, нам удается обеспечивать положительную динамику по всем направлениям партнерства в рамках СНГ"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантириш ғоят муҳим, деб ҳисоблаймиз" - Президент

"Считаем критически важным совместно развивать новые логистические коридоры" - Президент

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Шахслар бир нечта ЭРИ калитларига эга бўлиши мумкин

“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–793-сон, 12.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонун билан электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади.

Электрон рақамли имзонинг ва қўлда шахсан қўйилган имзонинг бир хил аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.

🏢 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ЭРИдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

📝 ЭРИ калитларини рўйхатга олиш маркази ҳамда шахслар ўртасидаги ЭРИдан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.

🗓 ЭРИ калитини бериш ёки унинг сертификатини рўйхатга олиш бир иш кунидан ошмаслиги керак.

📁 ЭРИ калитига эга бўлган шахслар ЭРИ мавжуд бўлиши талаб қилинадиган давлат хизматларининг барча турларидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

🔢 Жисмоний ва юридик шахслар бир нечта ЭРИ калитларига эга бўлиши мумкин. Ҳар бир ЭРИ калитининг сертификатини рўйхатга олиш белгиланган тартибда алоҳида амалга оширилади.

🗓 ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 24 ойдан ошмаслиги керак. Бунда ЭРИнинг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

🏢 Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролари, шунингдек чет эл жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ЭРИни консуллик муассасалари, шунингдек дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик бўлимлари орқали олиши мумкин.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🚌 10 дона катта сиғимли "MAN A22 CNG" русумли автобуслар “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфига топширилди

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ва "TRUCK AND BUS TRADE GROUP " МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан катта сиғимли "MAN A22 CNG" русумли автобусларнинг дастлабки 10 донаси ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилди.

Ушбу катта сиғимли янги автобуслар қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатиш учун бириктирилди:

🔸 2 донаси 38-сонли "Олчазор маҳалласи - Ўзбекқишлоқмаш заводи" автобус йўналишига;

🔸 2 донаси 46-сонли "Бирлик мавзеси - РЕТ заводи" автобус йўналишига;

🔸 2 донаси 47-сонли "Дўстлик-2 мавзеси – Гулобод кўчаси" автобус йўналишига;

🔸 2 донаси 83-сонли "Юнусобод мавзеси 6-даҳа – Экскаватор заводи бекати" автобус йўналишига;

🔸 2 донаси 91-сонли "Юнусобод мавзеси 15-даҳа – Кўкча масжиди бекати" автобус йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в саммите “Центральная Азия – Россия”, прошедшем в Астане.

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Завершив рабочий визит в Казахстан, Президент Шавкат Мирзиёев вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #sammit #OHIChK #MDH

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.