Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
17.2K photos
2.37K videos
14 files
7.08K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев биргаликда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди ҳамда Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамблида бўлди.

Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев вместе почтили память Первого Президента нашей страны Ислама Каримова, а также посетили музейный комплекс Мирзо Улугбека, мавзолей Амира Темура и ансамбль Регистан.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #Samarqand

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кузатиб қўйди.

Государственный визит Президента Туркменистана в Узбекистан завершился. В международном аэропорту Самарканда высокого гостя проводил глава нашего государства.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yangi Davr | Taksistlar o‘zini o‘zi band qilganlar ro‘yhatiga kiritiladi

2022- yil 1-sentabrdan 2024-yil oxirigacha 4 tadan ko‘p bo‘lmagan o‘rindiqlarga ega transportlarda yo‘lovchi tashish o‘zini o‘zi band qilish deb qaraladi va ushbu faoliyat litsenziya varaqasi asosida amalga oshiriladi.


O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi Axborot xizmati


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

Указом Президента Республики Узбекистан Умурзаков Сардор Уктамович назначен на должность руководителя Администрации Президента Республики Узбекистан, в связи с чем освобожден от должности заместителя Премьер-министра по вопросам инвестиций и внешнеэкономических связей - министра инвестиций и внешней торговли.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Туркманистон: Халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик биродарлик ришталари тарихида муҳим босқич.

Узбекистан-Туркменистан: Важная веха в истории многовекового братства наших народов.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Россия Федерациясига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланмоқда

2022 йил 18 июлдан Россия Федерациясининг Москва, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Мазкур йўналишларда қатновлар “Uzautotrans service” МЧЖ корхонасининг Yutong русумли автобусларида амалга оширилади.

18 июлдан бошлаб, ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари “Тошкент” автовокзалидан соат 12:00 да Тошкент–Москва йўналишида қатновлар амалга оширилади. Мазкур йўналишда чипта нархи 1 000 000 сўм;

Тошкент–Қозон йўналишида қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 11:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 800 000 сўм;

Тошкент–Санкт-Петербург
йўналишида қатновлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 16:00 да йўналиш бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 1 250 000 сўм.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz|Telegram|Facebook| Instagram|
Forwarded from navruz bot
​​🚛 Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари ДИҚҚАТИГА

Миллий ташувчиларнинг хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан қўшимча рухсатномаларни айирбошлашни ташкил этиш юзасидан тегишли чораларни кўрмоқда.

🇧🇾 Хусусан, Беларусь Республикаси билан қўшимча рухсатнома бланкаларини алмашиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги сўрови мамлакат ваколатли органи томонидан август ойининг биринчи ўн кунлигида ижобий ҳал этилиши маълум қилинган.

🇩🇪 Германия Федератив Республикаси ваколатли органи билан эса жорий йилнинг 5-7 сентябрь кунлари ташкил этилиши режалаштирилган Қўшма комиссия ишида қўшимча рухсатнома бланкаларини алмашиш масаласи муҳокама этилади.

🇱🇻 Латвия Республикаси билан қўшимча рухсатнома бланкаларини алмашиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги сўрови мамлакат ваколатли органи томонидан июль ойи охирига қадар ижобий ҳал этилиши маълум қилинган.

🇱🇹 Литва Республикаси билан қўшимча рухсатнома бланкаларини алмашиш юзасидан Транспорт вазирлиги томонидан юборилган сўровга мамлакат ваколатли органи (ички қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар сабабли) жорий йилнинг сентябрь ойи бошида жавоб беришини маълум қилган.

🇵🇱 Польша Республикаси билан қўшимча рухсатнома бланкаларини алмашиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги сўрови мамлакат ваколатли органи томонидан яқин орада ижобий ҳал этилиши маълум қилинган.

🇷🇺 Россия Федерацияси билан қўшимча рухсатнома бланкаларини алмашиш масаласида июль ойи охирига қадар ваколатли орган вакиллари иштирокида учрашув ўтказиш белгиланган.

🇷🇴 Руминия билан қўшимча рухсатнома бланкаларини алмашиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг сўрови мамлакат ваколатли органи томонидан июль ойи охирига қадар ижобий ҳал этилиши маълум қилинган.

🇰🇿 Қозоғистон Республикаси билан қўшимча рухсатнома бланкаларини алмашиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг сўровига мамлакат ваколатли органи (ички тартиб қоидалардан келиб чиқиб) тез орада жавоб беришини маълум қилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |