Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
17.2K photos
2.37K videos
14 files
7.08K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тез орада Покистонга ўзбек қовунлари экспорти бошланади

Бу ҳақда яқинда Афғонистон ҳудуди орқали Покистонга ўзбек ҳайдовчилари билан юк ташувларини амалга оширган «Chemical Business» корхонаси раҳбари Фахриддин Набиев маълум қилди.

Даслабки босқичда корхона томонидан Сирдарёда етиштирилган 40 тоннага яқин қовун маҳсулотлари Покистон бозорига етказиб берилади.

Йил якунига қадар эса Покистон Ислом Республикасига 2500 тонна хўл ва қуруқ мева экспортини амалга ошириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу корхона ишчилари бўлган Дилмурод Норматов ва Ойбек Бегматовлар “Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар – Карачи” йўналишида юк ташувларини амалга оширган илк ўзбек ҳайдовчиларидир.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда иштирок этди.
Форумда 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш кун тартибини амалга ошириш борасидаги глобал шерикликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Председателя КНР Си Цзиньпина принял участие в Диалоге высокого уровня по вопросам глобального развития в формате «БРИКС плюс».
На форуме рассмотрены вопросы укрепления глобального партнерства по реализации Повестки устойчивого развития на период до 2030 года.
В своем выступлении глава нашего государства выдвинул ряд важных инициатив и предложений.

#Mirziyoyev #sammit #BRIKS #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Бишкекка парвозлар сонини оширмоқда

Айни пайтда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Тошкент – Бишкек – Тошкент йўналишида ҳафтанинг душанба, пайшанба ва шанба кунлари қатновларни амалга оширмоқда.

2022 йилнинг 6 июлидан бошлаб эса мазкур йўналишда ҳафтанинг чоршанба кунлари ҳам парвозлар бажарилади.

Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтидан 3% чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
“Qanot Sharq” авиакомпанияси Самарқанд-Москва-Самарқанд йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди

Самарқанд халқаро аэропортида авиакомпаниянинг мазкур йўналишда амалга оширилган биринчи қатновига хизмат кўрсатилди. Баҳор-ёз мавсуми режаси доирасида авиакомпания Тошкентдан Самарқанд орқали Москва (Внукова) ва Санкт-Петербург шаҳарларига авиақатновларини бажаради.

Самарқанд халқаро аэропортидан Москвага парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари маҳаллий вақт билан соат 13:10 да амалга оширилади. Тошкентга парвозлар жума кунлари соат 00:45 да бажарилади.

Самарқанд шаҳридан халқаро йўналишларда янги қатновларнинг йўлга қўйилиши муносабати билан маҳаллий йўналишларда ҳам қўшимча қатновлар ташкил этишга эришилди.

Шунингдек, яқин орада авиакомпания томонидан Тошкент–Бухоро, Тошкент–Фарғона, Тошкент–Наманган каби маҳаллий йўналишларда мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан в ходе Диалога высокого уровня по вопросам глобального развития в формате «БРИКС плюс»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев "Брикс плюс" форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражали мулоқотда қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2022 йил 20 июндан бошлаб, Тошкент давлат транспорт университети академик лицейида 2022/2023 ўқув йили учун 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни қабул қилиш бошланганини маълум қиламиз.

Ҳужжатлар онлайн тарзда litsey.edu.uz платформасига жойлаштирилади.

📌 Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга шахсий маълумотларни киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:

▫️жорий йилда 9-синфни битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома;
▫️3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;
▫️ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси, танловлар, мусобақа ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, сертификат, гувоҳнома, шунингдек, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).

Қўшимча маълумот учун телефон 👇

☎️ +998 71 270-35-01, +998 90 117-86-22, +998 94 349-92-22


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
"Тошкент-Волгоград-Тошкент" йўналишида 324/323-сонли Халқаро йўловчи поезди қатнови бошланди!

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Расмий саҳифаларимиз 👇 👇
Telegram I Facebook I Instagram
ҲАВО ҲАРОРАТИНИНГ КЕСКИН КЎТАРИЛИШИ ТУФАЙЛИ ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТ ЖАДВАЛИДА ЎЗГАРИШ КУЗАТИЛМОҚДА

👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Расмий саҳифаларимиз 👇 👇
Telegram I Facebook I Instagram
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с Днем работников печати и средств массовой информации группы работников сферы"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома | Ўзбек ҳайдовчилари илк маротаба Афғонистон орқали Покистонга юк ташувларни амалга оширди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |