Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.2K subscribers
17.1K photos
2.36K videos
14 files
7.07K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида очилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди.
Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги - KOICA билан шерикликда ташкил этилган ушбу мажмуада электроника, ахборот технологиялари, автомобилсозлик, тикувчилик, сартарошлик-косметология каби талаб юқори касблар бўйича мутахассислар тайёрланади.
Давлатимиз раҳбари ўқув жараёнларини кўздан кечириб, ёшлар ва хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью открывшегося в Фергане Центра профессионального обучения.
Организованный в сотрудничестве с Корейским агентством международного сотрудничества (KOICA) комплекс готовит специалистов по таким востребованным направлениям, как электроника, информационные технологии, автомобилестроение, швейное дело, парикмахерское дело и косметология.
Глава государства ознакомился с учебным процессом, побеседовал с молодежью и женщинами.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #kasbhunar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қозоғистон Республикасининг Жамбул области Жуалин туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тезкор топшириқларига асосан Ҳукумат қарори билан
Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари А.Латифжонов бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ кеча, 13 май куни соат 18:05 да Жуалин туманининг марказий шифохонасига етиб бориб, Қозоғистон Республикасининг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашди ва ҳамкорлик асосида ташкилий ва амалий ҳаракатлар олиб борилди. Соат 23:40 да Жуалин туман марказий шифохонасидан йўлга чиқиб, 14 май куни соат 04:55 да Ўзбекистон ва Қозоғистон чегараси “Ғишткўприк” божхона масканига етиб келди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Дўст Қозоғистон масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришди.

Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 2 нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзили – Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилди. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан маросим тадбирларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бугун, 14 май куни бахтсиз ҳодиса оқибатида яна бир фуқаро вафот этди. Айни пайтда марҳумни олиб келиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Олиб келинган 23 нафар фуқародан, 18 нафар жароҳатланганлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилди, 5 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилди.

Ҳозирги вақтда марказга жойлаштирилган фуқароларнинг аҳволи шифокорларнинг қатъий назоратига олиниб, тегишли муолажалар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг йиғилиши


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Минни қабул қилди.
ШҲТ доирасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Ташкилотга раислиги давридаги асосий тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда халқаро кун тартибининг долзарб муаммоларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял Генерального секретаря Шанхайской организации сотрудничества Чжана Мина.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения практического сотрудничества и укрепления регионального партнерства в рамках ШОС, а также подготовки основных мероприятий в период председательства Узбекистана
в организации.
Затронуты актуальные проблемы международной повестки.

#Mirziyoyev #qabul #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Андижон_вилояти

Олис қишлоқ ҳудудларини туман марказлари билан боғлаш, аҳолига қулай ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш мақсадида жойларда тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

🚌 Хусусан, Андижон вилояти транспорт бошқармаси томонидан Хўжаобод тумани марказидан 20 км узоқликда жойлашган Имом ота зиёратгоҳига автобуслар қатнови ташкил этилди.

Мазкур йўналишда қатновнинг ташкил этилиши ҳудуднинг ички туризм имкониятларини янада юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Зеро, ушбу автобус қатнови нафақат қишлоқ аҳолиси балки Имом ота зиёратгоҳига ташриф буюрувчилар учун ҳам катта қулайлик яратди.

🚏 “Хўжаобод – Имом ота зиёратгоҳи” йўналишида туманда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “SHAX IDEAL GROUP” МЧЖ томонидан 8 дона автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Автобуслар белгиланган қатъий график асосида ҳаракатланади. Йўл кира нархи эса 2 000 сўм этиб белгиланган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | «Uzbekistan Airways» ҳафтасига икки марта Бухородан Истанбулга рейсларни амалга оширишни бошлади

Бухородан Истанбулга парвозлар ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари бажарилади.

Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул

Бугун Нукус темир йўл вокзалида Ўзбекистон Республикаси Транспорт Прокурори Маъруфхон Ходжаев раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Транспорт вазири ўринбосари Ж.Чориев, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари Ж.Турсунов, «Ўзбекистон Темир йўллари» АЖ раиси ўринбосари Х.Омонов, «Uzbekistan airports» АЖ бошқарув директори ўринбосари Б.Мирусмоновлар фуқаролар ва транспорт соҳасида фаолият юритаётган соҳа вакилларининг мурожаатларини тинглади.

Айтиш жоизки, мазкур сайёр қабулда аҳоли ва соҳа вакиллари ҳаёти ҳамда уларнинг фаолиятида учраётган муаммолар жойида ўрганилиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Сайёр қабул давомида аҳоли мурожаатлари бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚄 Олмаота – Тошкент – Олмаота йўналишида “Тулпор Талго” поездининг қатнови қайта тикланди

“Қазақстан темiр жолы” MK”АЖ билан келишилган ҳолда темир йўлларда йўловчи ташишлар қайта йўлга қўйилмоқда.

2022 йил 16 майдан бошлаб, “Олмаота-2 – Тошкент – Олмаота-2” йўналишида 1/2-сонли “Тулпор-Талго” поездининг қатнови қайта тикланди.

2 ярим йиллик танаффусдан сўнг илк бор Ўзбекистонга қараб йўл олган ушбу поезд бугун соат 11:05 да Тошкент Марказий темир йўл вокзалига кириб келди.

Таркиби 24 та йўловчи вагондан иборат бўлган поезд бир томонга ҳаракатланганда 425 нафар йўловчини ўз манзилига етказиб қўйиш имкониятга эга.

📆 Ҳаракат жадвалига кўра ушбу поезд ҳафтанинг душанба, чоршанба ва шанба кунлари “Олмаота-2 темир йўл вокзалидан соат 18:32 да, шунингдек, ҳафтанинг сешанба, пайшанба ҳамда якшанба кунлари соат 12:39 да – Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Барқарор транспорт тизимлари – барқарор иқтисодиёт учун” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар Қозоғистонга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Мамлакатларимизнинг дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Казахстана Касым-Жомартом Токаевым.
Глава нашего государства сердечно поздравил Президента Казахстана с днем рождения, искренне пожелав ему крепкого здоровья, благополучия и успехов, мира и процветания братской страны.
С большим удовлетворением отмечено динамичное развитие узбекско-казахстанских отношений дружбы, добрососедства, стратегического партнерства и союзничества.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Товар-хомашё биржасида савдоларни ва унда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллий маҳсулотларни биржага қўйишда туманларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади. Бу борадаги тартиб соддалаштириладиган бўлди.
Биржада экспорт-импорт маҳсулотлари савдоси ҳажмини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по расширению торгов на товарно-сырьевой бирже и участия в них местных предприятий.
Глава государства поставил задачу активизировать участие районов в выставлении местных товаров на биржу. Определены меры по упрощению этой процедуры.
Особое внимание уделено увеличению объемов экспортно-импортных торгов на бирже.

#Mirziyoyev #videoselektor #birja #savdo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter