Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.1K photos
2.16K videos
13 files
6.5K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Янгиланаётган йўллар аҳоли фаровонлигига хизмат қилади


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
60/59-сонли йўловчи поезди рейслари вақтинча тўхтатилади!

Фағона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилганлиги боис, поездлар ҳаракат хавфсизлигини ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, эртага 2022 йил 6 май куни Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли йўловчи поезди ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади.

Йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз микдорда қайтариб берилади.

Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жалвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент аэропортида багаж бўлинмасининг иши намойиш этила бошланди

Эндиликда “Тошкент” халқаро аэропортига келган йўловчилар ўз багажларини онлайн-эфир орқали томоша қилиш имконига эга бўлдилар.

Багаж бўлинмасидан олинган видео учиш залида икки томондаги юк ленталарининг тепасига ўрнатилган мониторларда кўрсатилади.

_ _ _ _

В аэропорту Ташкента начали транслировать работу багажного отделения

Теперь у пассажиров, прибывших в международный аэропорт «Ташкент», появилась возможность наблюдать за своим багажом с помощью онлайн-трансляции.

Видео из багажного отделения выводится на мониторы, установленные в зале прилета с двух сторон над багажными лентами.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
“Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида “Afrosiyob” поездлари қатнови йўлга қўйилади

Йўловчиларга транспорт хизматлар кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсадида 2022 йил 7, 8 май санасидан бошлаб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида 758/757-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” замонавий поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра “Тошкент- Шаҳрисабз” йўналишида қатнайдиган 758-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди шанба ва якшанба кунлари соат 08:00 да Тошкент марказий вокзалидан;

“Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида қатнайдиган 757-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан соат 15:40 да ҳаракатини бошлайди.

Шу боис, 2022 йил 7, 8 май санасидан бошлаб, бугунги кунда “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 760/759-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг ҳар шанба, якшанба кунлари қатнови тўхтатилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Рахманкулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.

В соответствии с указом главы государства первый заместитель директора Института стратегических и межрегиональных исследований при Президенте Республики Узбекистан Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Рахманкулов назначен заместителем советника Президента Республики Узбекистан по вопросам государственной службы и взаимодействия с представительными органами власти.

Facebook|Instagram|Twitter
Урганч – Фарғона – Урганч йўналишда авиақатнов йўлга қўйилди

Ўзбекистонга ташриф буюраётган меҳмонлар ва маҳаллий аҳоли учун қулайлик яратиш, шунингдек, мамлакатда ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Uzbekistan Airways” АЖ 2022 йил 4 майдан Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида авиақатновни йўлга қўйди.

Мазкур йўналишда парвозлар ҳафтада бир марта – чоршанба кунлари қуйидаги келтирилган жадвал (маҳаллий вақт) асосида амалга оширилади.

Урганчдан жўнаб кетиш: 09:20
Фарғонага етиб бориш: 11:00

Фарғонадан жўнаб кетиш: 11:50
Урганчга етиб бориш: 13:30

Авиакомпания расмий сайти www.uzairways.com дан авиачипталарни 3% чегирма билан сотиб олиш мумкин.

Шунингдек, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан ҳам чипталарни харид қилиш имконияти мавжуд.

☎️Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Фарғона водийсига/дан йўловчи поездларининг ҳаракати тикланди!

Фағона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилганлиги боис 5 май куни Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлар қатнови вақтинча тўхтатилган эди.

Айни пайтда ушбу йўналишда темир йўл орқали ҳаракат тикланди ва йўловчи поездлар белгиланган ҳаракат жадвалига амал қилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Электр техникаси саноатини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Давлат раҳбари аҳоли талаби ва импорт таркибини ўрганиб, шунга мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш, вилоятлар кесимида янги лойиҳаларни шакллантириш зарурлигини таъкидлади.
Оҳангарон туманида мис кластери ташкил этиш, тармоқда тадқиқот ва ривожлантириш марказларини очиш ва кадрлар тайёрлаш вазифалари белгиланди.

Состоялось совещание по вопросам развития электротехнической промышленности.
Глава государства подчеркнул необходимость изучения потребности населения и состава импорта, выпуска соответствующей продукции, формирования новых проектов в регионах.
Определены задачи по созданию медного кластера в Ахангаранском районе, организации центров исследования и развития в отрасли, подготовке кадров.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #elektrotexnika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотира - азиз, қадр - муқаддас!

Иккинчи жаҳон уруши мудҳиш воқеалари мамлакатимиз халқи бошига ҳам жуда оғир кунларни солган.

Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи бутун тараққийпарвар инсоният қатори 1941-1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида фаол иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди.

Эл-юртимизни уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб, вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Ёшларни ватанпарварлик ва она юртга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат, шонли тарихимизни чуқур билиш руҳида тарбиялаш мақсадида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнниг “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташрифлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги транспорт иншооти билан танишди;
- Президент
Ички ишлар вазирлигининг Ситуацион-таҳлилий марказидаги шароитларни кўздан кечирди, иш тизими билан танишди;
- Давлат раҳбари раислигида тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди;
- Фронтда мардлик ва жасорат кўрсатган, бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизга оид лавҳа.

Кўрсатувни бугун, 7 май куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 8 май куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси эъзоз ва эҳтиромда

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида жойларда турли тадбирлар ташкил этиляпти.

Тошкент вилояти Янгийўл тумани "Қовунчи" маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 98 ёшни қаршилаган Нодир ота Мансуров истиқомат қилади.

Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган фахрийлар ҳолидан хабар олиш ҳамда уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Шукрулло Маҳмудов бошчилигидаги вилоят фаоллари Нодир ота Мансуров хонадонида бўлишди.

Байрам арафасида Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ҳамда тумандаги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда отахон истиқомат қилувчи хонадонда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
8 май куни "Тошкент" автовокзалидан амалга ошириладиган халқаро йўналишлардаги автобус қатновлари рўйхати

07:00 |
Тошкент – Чимкент чипта нархи 80 000 сўм
12:00 | Тошкент – Чимкент 80 000 сўм
16:00 | Тошкент – Олмаота 200 000 сўм
16:00 | Тошкент – Нур-Султон 350 000 сўм
16:00 | Тошкент – Туркистон 100 000 сўм
17:00 | Тошкент – Олмаота 200 000 сўм
18:00 | Тошкент – Хўжанд 100 000 сўм
18:00 | Тошкент – Иргели 200 000 сўм
18:00 | Тошкент – Бишкек 250 000 сўм
18:00 | Тошкент – Олмаота 200 000 сўм
18:00 | Тошкент – Чимкент 80 000 сўм
18:30 | Тошкент – Бишкек 250 000 сўм
19:00 | Тошкент – Қизилўрда 200 000 сўм
19:30 | Тошкент – Олмаота 200 000 сўм
19:00 | Тошкент – Бишкек 250 000 сўм

Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан сотиб олиш мумкин.

☎️ Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мақсад — йўлларда кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишдир!

Транспорт вазирлиги Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш департаменти ИИВ ЙҲХББ билан ҳамкорликда автобуслар иштирокидаги ЙТҲ олдини олиш, йўловчиларни ўз манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни таъминлашга қаратилган профилактик тадбирларни олиб боришмоқда.

Бугун, 7 май куни “Тошкент” автовокзалида ўтказилган тадбирда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўналишларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбир давомида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига, санитария талабларига, меҳнат ва дам олиш тартибига, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш қоидаларига сўзсиз риоя этилиши таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Назорат тадбирлари ўтказилмоқда

Йўловчиларга хавсиз ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, байрам кунларида йўлкира нархларининг асоссиз ошиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан Транспорт вазирлиги томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, шаҳарлараро, вилоятлараро ҳамда халқаро йўналишларда автобусларда йўловчи ташувларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Рейд тадбирлари давомида йўналишларда ҳаракатланаётган автобусларда белгиланган меъёрдан ортиқ йўловчи ташиш ҳолатларининг олдини олиш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотира - абадий, қадр - муқаддас

Память - вечна, почитание - священно

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманининг Ачаобод маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аппанов Аббос ота хонадонида бўлиб, уни байрам билан табриклади, Ватанимиз тинчлиги йўлидаги хизмати ва фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев навестил участника Второй мировой войны Аппанова Аббоса ота, проживающего в махалле Ачаобод Алмазарского района столицы, поздравил его с праздником, выразил благодарность за службу и самоотверженный труд во имя мира на нашей Родине.

Facebook|Instagram|Twitter