Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
14.7K photos
2.12K videos
13 files
6.4K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар транспорт вазирлари томонидан “Анқара декларацияси” қабул қилинди

Жорий йилнинг 2 февраль куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 11- йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоконференция шаклида бўлиб ўтган йиғилиш Туркия раислигида ИҲТ Котибияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Йиғилишда ИҲТга аъзо давлатлардан ташқари бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон делегациясига Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов раҳбарлик қилди.

Учрашув давомида иштирокчилар пандемиядан кейинги даврда транзит юк ташувларини енгиллаштириш ва тиклаш имкониятларини муҳокама қилди. Шунингдек, минтақада юк ташиш барқарорлигини ошириш, жумладан, ИҲТ давлатлари орқали етказиб бериш занжирининг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича тавсияларни кўриб чиқишди.

ИҲТга аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 11- йиғилиши якунлари бўйича “Анқара декларацияси” қабул қилинди.

mintrans.uz | Telegram | Facebook |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳрига жўнаб кетди.
Бугун давлатимиз раҳбари Пекин миллий стадионида бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Ташриф дастурида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Председателя Китайской Народной Республики Си Цзиньпина отбыл в город Пекин.
Глава нашего государства сегодня примет участие в церемонии открытия XXIV зимних Олимпийских игр, которая состоится на Пекинском национальном стадионе.
Программой пребывания предусмотрено также проведение ряда двусторонних встреч.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #Pekin2022

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинлари очилишида иштирок этиш учун Пекинда бўлиб турибди. Бугун "Қуш уяси" миллий стадионида ўтадиган маросимда давлатимиз раҳбари тоғ чанғичимиз Комилжон Тўхтаевни шахсан қўллаб-қувватлайди. Спортчимиз юртимиз спорт делегацияси билан биргаликда Ватанимиз байроғини Миллатлар парадида тантанали олиб ўтади. У 13 февраль куни гигант слалом ва 16 февраль куни слалом йўналишида беллашади.
Олимпиячимизга омад ва юксак натижалар тилаймиз!
__

Президент Шавкат Мирзиёев пребывает в Пекине для участия в открытии зимних Олимпийских игр. На церемонии, которая состоится сегодня на национальном стадионе «Птичье гнездо», глава государства лично поддержит нашего горнолыжника Комилжона Тухтаева, который вместе со спортивной делегацией Узбекистана торжественно пронесёт флаг нашей Родины на Параде наций. Он выступит в дисциплинах гигантский слалом (13 февраля) и слалом (16 февраля).
Желаем удачи и высоких результатов нашему спортсмену!
Forwarded from navruz bot
​​РАСМИЙ ИЗОҲ


Бухоро аэропортида Россия фуқаросидан квадрокоптер мусодара қилинган ҳолати юзасидан

Россия Федерацияси фуқароси М.В.Лимар учувчисиз учиш аппаратларларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва улардан фойдаланиш қоидаларини нотўғри талқин қилган.

Унинг айтишича, “Мамлакат қонунчилигида квадрокоптерлар 250 граммдан ортиғи мажбурий рўйхатга олиниши шарт. Бироқ, саёҳатчининг техникаси атиги 249 гр. (бу ишлаб чиқарувчи томонидан дроннинг ўзида чоп этилган хусусиятлар билан тасдиқланади)”.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг маълум қилишича, учувчисиз учиш аппаратнинг оғирлиги 250 гр. дан ошмаган ҳолда қурилма фото ва видео ускуналар билан жиҳозланган бўлса, уни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва ундан фойдаланиш учун рухсат талаб этилмайдиган учувчисиз учиш аппаратлари қаторидан чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 31 августдаги 287-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва давлат авиациясида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги» Низомга асосан, ўйинчоқ модел деганда, автоном парвозни бошқариш ва навигация функциясига эга бўлмаган, фото ва видео жиҳозлар билан жиҳозланмаган, вазни 250 граммдан ошмайдиган учувчисиз учиш аппарати тушунилади.

Чет эллик сайёҳлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан талаб ортиб бораётганлиги муносабати билан ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон қарорига 2018 йилда тегишли ўзгартиришлар киритилди. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳияти тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни тайёрлаш учун учувчисиз учиш қурилмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат беришнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутади.

Шунингдек хорижий ижодий гуруҳларга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» миллий агентлигининг илтимосномалари асосида ҳам рухсат бериш инобатга олинади.

Бундай рухсатномаларни беришнинг соддалаштирилган тартиби, хорижий фуқаро юқорида кўрсатган вазирлик ёки идоралардан бирига ёки Ўзавиация агентлигининг https://bla.uzcaa.uz/ru/accounts/login/ электрон платформаси орқали расмий мурожаатини учувчисиз учиш аппаратларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун рухсат олишини кўзда тутади.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкентда электробуслар ҳаракатланади

🔰 “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–111-сон, 02.02.2022 й.) қабул қилинди

☑️ Қарорга кўра, Тошкент шаҳар жамоат транспорти соҳасида хусусий сектор улуши 2 баробарга оширилади.

Велосипедларни ижарага бериш ва улар учун махсус турар жойлар ташкил этилади ҳамда “ақлли чорраҳа”, “ақлли автобус” ва “ақлли бекат” тизимлари жорий этилади.

➡️ Жамоат транспорти ҳаракат таркиби замонавий, экологик тоза автобуслар, жумладан электробуслар билан янгиланади.

📝 Қарор билан Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

🔘 Жамоат транспортини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида:

▫️ йўловчи ташишлар ҳажмида жамоат транспортининг улуши 21 фоиздан 43 фоизга оширилади;
▫️ жамоат транспортида кунлик йўловчи ташиш ҳажми 2,7 миллион йўловчига етказилади;
▫️ жамоат транспортининг ҳаракатланишидаги оралиқ вақти 2 баробарга камайтирилади;
▫️ 1 063 та автобус, 673 та электробус харид қилинади.

2023 йил 1 январдан “босиб ўтилган йўл”, “йўловчи оқими” ва “сифат” мезонлари бўйича молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

👉 https://t.iss.one/huquqiyaxborot/11152

👉 https://t.iss.one/Mintrans_uz/8644


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Электробус

«Ўзсаноатқурилиш банк» кредит маблағлари асосида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ га 20 та YUTONG русумли электробуслар олиб келинди.

Электробусларни 51 ҳамда 81 - автобус йўналишларида тасарруф этиш режалаштирилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​5 февраль куни "Тошкент" автовокзалидан амалга ошириладиган автобус қатновлари рўйхати

06:40 | Тошкент – Зарафшон чипта нархи 80 000 сўм
07:00 | Тошкент – Зармитан 55 000 сўм
07:40 | Тошкент – Жўш 65 000 сўм
08:00 | Тошкент – Хатирчи 54 000 сўм
08:20 | Тошкент – Учқудуқ 92 000 сўм
08:30 | Тошкент – Навоий 66 000 сўм
09:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
10:00 | Тошкент – Хатирчи 54 000 сўм
11:00 | Тошкент – Мирбозор 64 000 сўм
11:20 | Тошкент – Зарафшон 80 000 сўм
12:00 | Тошкент – Қизилтепа 75 000 сўм
12:30 | Тошкент – Қарши 69 000 сўм
14:00 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
14:30 | Тошкент – Самарқанд 38 000 сўм
16:00 | Тошкент – Қоракўл 90 000 сўм
17:00 | Тошкент – Узун 118 000 сўм
18:00 | Тошкент – Термиз 95 000 сўм
18:00 | Тошкент – Денов 104 000 сўм
18:30 | Тошкент – Хива 135 000 сўм
19:00 | Тошкент – Термиз 95 000 сўм
19:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм

Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан ҳамда avtoticket.uz сайтидан электрон тарзда сотиб олиш мумкин.


Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Новые экологичные автобусы начнут курсировать по улицам столицы в ближайшее время


Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Тадбир хорижий давлатлар, расмий делегация ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Қуш уяси” стадионида бўлиб ўтди.
Иштирокчи мамлакатларнинг спорт делегациялари, шу жумладан Ўзбекистон жамоаси стадион бўйлаб юрди. Ўйинларда ўзбекистонлик тоғ чанғичиси Комилжон Тўхтаев юртимиз байроғини тантанали кўтариб ўтди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественной церемонии открытия XXIV зимних Олимпийских игр в городе Пекине.
Мероприятие состоялось на стадионе «Птичье гнездо» с участием лидеров зарубежных стран, официальных делегаций и международных организаций.
По стадиону маршем прошли спортивные делегации стран-участниц, в том числе Узбекистана, который представляет горнолыжник Комилжон Тухтаев. Он торжественно пронес флаг Узбекистана.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #Pekin2022

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Пекин шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди.
Раис Си Цзиньпин давлатимиз раҳбарини самимий қутлаб, унга қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида шахсан иштирок этгани учун чин дилдан миннатдорлик билдирди.
Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

В Пекине Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с Председателем КНР Си Цзиньпином.
Председатель Си Цзиньпин тепло поприветствовал главу нашего государства, искренне поблагодарив его за личное участие в церемонии открытия зимней Олимпиады.
Состоялся обстоятельный обмен мнениями по актуальным вопросам дальнейшего укрепления отношений дружбы и всестороннего стратегического партнерства, расширения многопланового сотрудничества между нашими странами.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter