Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
14.7K photos
2.12K videos
13 files
6.41K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
ОТБ “Бухоро-Урганч-Хива” темир йўлини электрлаштириш учун маблағ ажратилишини маъқуллади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Бухоро ва Хоразм вилоятларини боғловчи 465 километрлик темир йўл линиясини электрлаштириш, темир йўл хизматларини яхшилаш, минтақада савдо ва туризмни рағбатлантириш учун 162 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилди.

Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида Бухоро ва Хива шаҳарлари ўртасида юқори тезликда ҳаракатланувчи Афросиёб поездлари қатнови йўлга қўйилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасига жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Сеул шаҳрида олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказиш, Жанубий Корея парламенти раҳбарияти ва етакчи компаниялари вакиллари билан учрашиш кўзда тутилган.
Кун тартибидан Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл с государственным визитом в Республику Корея.
В соответствии с программой пребывания в городе Сеуле предусматривается проведение встреч и переговоров на высшем уровне, а также с руководством парламента и представителями ведущих компаний Южной Кореи.
В повестке дня - вопросы дальнейшего углубления узбекско-корейских отношений особого стратегического партнерства и расширения многопланового сотрудничества.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“PIA” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди

Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда “PIA” авиакомпанияси раҳбарияти иштирокида ўтказилган учрашувда муҳокама этилди.

Учрашувда “PIA” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги вакили Муҳаммад Ваккос Исломобод – Тошкент ва Карачи – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича режалари билан ўртоқлашди.

Батафсил

_ _ _ _

Авиакомпания "PIA" запустит регулярные рейсы в Узбекистан

Данный вопрос обсуждался на встрече в министерстве транспорта Республики Узбекистан с участием представителей посольства Исламской Республики Пакистан в Узбекистане и руководства авиакомпании “PIA”.

В ходе встречи представитель авиакомпании «PIA» в Узбекистане Мухаммед Ваккос поделился планами по налаживанию регулярных авиарейсов по маршруту Исламабад - Ташкент и Карачи - Ташкент.

Подробнее


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–737-сон, 15.12.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

⚠️ Фавқулодда ҳолат фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, конституциявий тузумга ва (ёки) ҳудудий яхлитлигига бевосита таҳдид соладиган ҳамда фавқулодда чоралар қўлламасдан бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, алоҳида ҳолларда жорий этилади.

📝 Фавқулодда ҳолат Президент фармони билан Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида жорий этилади.

🗓 Ўзбекистоннинг бутун ҳудудидаги фавқулодда ҳолат 30 суткадан, айрим жойлардаги фавқулодда ҳолат эса 60 суткадан ошиши мумкин эмас.

🔄 Фавқулодда ҳолатни жорий этиш мақсадларига эришилмаганда муддатга узайтирилиши мумкин.

🔘 Фавқулодда ҳолат даврида қуйидаги чоралар ва вақтинчалик чекловлар жорий этилиши мумкин:

● давлат органлари ваколатларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш;
● ҳаракатланишга нисбатан чекловлар;
● жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни муҳофаза қилишни кучайтириш;
● фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга чекловлар;
● озиқ-овқатни ва энг зарур нарсаларни сотиш, сотиб олиш ҳамда тақсимлашнинг алоҳида тартиби;
● йиғилишлар, митингларни тақиқлаш ёки чеклаш;
● транспортлар ҳаракатини чеклаш.

☑️ Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича махсус давлат бошқаруви органлари ташкил этилиши мумкин, улар жумласига қуйидагилар киради:

👉 Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси;
👉 ҳудуд комендатураси.

Реал ташқи хавф бўлганида комендантлик соати жорий этилиши мумкин. Бунда қоидаларни бузган шахслар комендантлик соати тугагунига қадар ушлаб турилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔹 Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш бўлимининг локомотив хўжалиги бўйича бош инспектори.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимларни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 18 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди.
Сеул шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди.
Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Республику Корея с государственным визитом.
В аэропорту города Сеула состоялась торжественная встреча главы нашего государства. В честь высокого гостя был выстроен почетный караул. Произведены артиллерийские залпы.
Лидера Узбекистана встретили заместитель Премьер-министра Республики Корея Хонг Нам Ки и другие официальные лица.
Основные мероприятия саммита - двусторонние встречи и переговоры - пройдут в пятницу, 17 декабря.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан Фарғона шаҳрида сайёр қабул ташкил этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон делегацияси Сеулда илиқ кутиб олинди

Делегации Узбекистана оказано теплое гостеприимство в Сеуле
#Аттестация

Жиззах вилояти транспорт бошқармаси ходимлари аттестациядан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг тегишли низомига асосан Жиззах вилояти транспорт бошқармаси ходимларининг касбий малакаси, билим ва кўникмалари аттестациядан ўтказилди.

Аттестация комиссияси томонидан ходимларининг касбий ҳамда назарий билимлари, шунингдек, эгаллаб турган лавозимига муносиблиги даражаси баҳоланди.

Аттестация комиссияси хулосасига кўра, вилоят транспорт бошқармасининг 19 нафар ходимлари ўз лавозимига лойиқ, 7 нафар ходимлар лавозимга шартли равишда лойиқ, 1 нафар ходим лавозимга нолойиқ деб топилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Сеулдаги миллий қабристонга ташриф буюриб, марҳумлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.
Бу ерда Корея мустақиллиги учун курашган ҳамда урушларда ҳалок бўлган инсонлар, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган.
Давлатимиз раҳбари рафиқаси ҳамроҳлигида мазкур қабристондаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди ва эсдалик битиги қолдирди. Бу битик мажмуа музейидан жой олади.

Президент Шавкат Мирзиёев 17 декабря посетил Сеульское национальное кладбище и отдал дань уважения памяти патриотов.
Здесь захоронены павшие за свободу и независимость Кореи, а также государственные и общественные деятели, внесшие большой вклад в развитие страны.
Глава нашего государства вместе с супругой возложил венок к мемориалу и оставил памятную табличку, которая в дальнейшем будет выставлена в музее комплекса.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter