Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент Шавкат Мирзиёев гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди.
Жами 740 мегаватт қувватли 21 та йирик лойиҳа ишлаб чиқилган. Хусусан, келгуси йилда 170 мегаваттли 7 та, 2023-2024 йилларда 150 мегаваттли 12 та ҳамда 2025-2026 йилларда 420 мегаваттли 2 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Тақдимотда ушбу иншоотларни сифатли қуриш ва барқарор ишлашини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
“Янги Ўзбекистон” массивлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Режага кўра, келгуси йилда 22 та янги массив барпо этилади. Давлатимиз раҳбари мазкур янги мавзеларда кўплаб мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Кичик саноат зонаси, тадбиркорлик объектларини ташкил этиш орқали камида 50 мингта иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланди.
—
Состоялась презентация проектов по строительству массивов “Янги Узбекистон”.
На следующий год запланировано построить 22 новых массива. Глава государства дал указания по возведению в массивах достаточного количества школ, детских садов и медицинских учреждений. Отмечена также возможность создания не менее 50 тысяч рабочих мест за счет организации малых промышленных зон и реализации проектов предпринимательства.
#Mirziyoyev #taqdimot #uyjoy #YangiUzbekiston
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

⚡️ Шавкат Мирзиёев “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунни имзолади.
Ҳужжатга кўра:
➖ ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқариш вақтида уяли алоқанинг хавфсиз ва қўлни банд қилмайдиган техник воситаларидан (қулоқчин, bluetooth) фойдаланишга рухсат берилмоқда;
➖ транспорт воситасини бошқариш пайтида салоннинг олд қисмига ўрнатилган монитордан теле-, видеодастурларни томоша қилишга қўйилган тақиқни сақлаб қолган ҳолда, мониторни ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинмоқда;
➖ МЖтКнинг 4 та моддаси бўйича жазо миқдори ҳуқуқбузарликнинг хавфлилик даражаси ва хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда мақбуллаштирилмоқда. Жумладан, аҳолининг айрим қатламлари учун моддий-ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, автомобилда йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланганлик учун (фуқаролар учун – 27 млн сўмдан 1,9 млн сўмгача, мансабдор шахслар учун – 40 млн сўмдан 8,1 млн сўмгача камайтирилмоқда) ва бошқалар;
➖ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмаганлиги учун жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинмоқда. Бунда, ҳайдовчининг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, ID-карта) мавжуд бўлишининг ўзи етарли эканлиги белгиланмоқда.

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
⚡️Тезкор хабар
ССВ: Эпидемиологик вазият мураккаб бўлган бир қатор давлатлар билан халқаро авиақатновлар тўхтатилади!
Сўнгги кунларда Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия, Австралия, Миср ҳамда Жанубий Африка минтақаси мамлакатларида (Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини ва Танзания) коронавируснинг янги “омикрон” штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан, қатор давлатларда, хусусан АҚШ, Австрия, Германия, Словакия, Россия Федерацияси ва Қозоғистонда қўшимча карантин чекловлари жорий этилмоқда.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасида ҳам коронавирус инфекцияси, шу жумладан, унинг янги “омикрон” штамми тарқалишининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида жорий йил 17 ноябрдан бошлаб тўлиқ эмланган фуқароларни бустер доза билан ихтиёрий эмлаш тартиби жорий этилди.
Қолаверса, жаҳондаги мураккаб эпидемиологик вазият Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ҳам огоҳликка чақириш, фуқароларимиз ўртасида эҳтиёткорлик сусайиб кетишининг олдини олиш зарурати пайдо бўлганини кўрсатмоқда.
Шундан келиб чиқиб, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида янги йил арафасида мамлакатимизда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик бўйича бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар:
📌 Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг билан халқаро авиақатновлар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатилди.
📌 Мазкур давлатларнинг фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, сўнгги 14 кун давомида юқоридаги давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.
Масъул вазирлик ва идоралар ушбу давлатлардаги мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда улар билан халқаро авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш юзасидан таклиф киритиб бориши белгиланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

⚡️ Тезкор хабар
ССВ: Айрим хориж давлатларидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади
Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиб ва чекловлар белгиланди.
Жумладан, эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар:
📌 мамлакатимизга ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлишлари лозимлиги;
📌 коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумоти мавжуд бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топширишлари шартлиги белгиланди.
Шунингдек:
📌Республика махсус комиссиясининг қарори билан Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи йўловчилар юқоридаги талаблар бажарилгандан сўнг мамлакатимиз ҳудудига кириб келган кундан эътиборан ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

Forwarded from navruz bot
Мактаб ўқувчиларига туҳфа
Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, оммавий спортни ривожлантириш, ҳар бир оила ва инсон ҳаётида бундай қадриятлар доимий анъанага айланиши учун изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Мазкур жараёнга Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Зеро, соғлом турмуш тарзига риоя этиш кўплаб муаммоларнинг олдини олади. Спорт эса умримиз охирига қадар соғлом ҳаёт кечиришнинг асосий шартларидан биридир.
Ушбу йўналишдаги амалий ишларнинг натижасида куни кеча пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани “Оққўрғон” маҳалласида жойлашган 142-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида сунъий қопламали мини-футбол майдончаси фойдаланишга топширилди.
Ушбу майдонча Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари ҳомийлик маблағлари асосида қуриб берилди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳузуридаги Сув таъминоти ва биноларни сақлаш дистанцияси ишчилари мини-футбол майдончаси қурилиш ишларини қисқа муддатда сифатли қилиб якунлади.
Янги мини-футбол майдончаси бугун мактаб ўқувчиларининг севимли масканига айланиб улгурди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
🏗 Қурилиши бошланган сунъий иншоотларда 408 та қоида бузилиш ҳолати аниқланди
🛣 23 та объектда бажарилган йўл қурилиш ишлари меъёрий ҳужжатлар талабига жавоб бермаслиги аниқланди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзйўлинспекция» ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов маълум қилди:
〰️〰️〰️
Жорий йилнинг 10 ойи давомида буюртмачилар томонидан жами 152 та йўл қурилиши ва таъмирланиши тугалланган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан тўлиқлиги ва амалдаги норматив ҳужжатларга мос келиши ўрганилди.
▪️Батафсил
_______________
Расмий хабарлар | Медиабанк

Forwarded from Toshshahartransxizmat AJ Matbuot xizmati
#ижтимоий_сўровнома
Автобусларда йўл ҳақи тўловини ошириш эвазига ҳайдовчиларнинг ойлик маоши ошса, автобусларда хизмат сифати кўтарилса, шунингдек, автобусларнинг техник ва санитар ҳолати яхшиланса сиз бунга қандай фикрдасиз?

Anonymous Poll
30%
Ҳа, албатта розиман
49%
Йўқ, менга ҳозирги ҳолат мақул
10%
Менга фарқи йўқ. Автобуслардан кўп фойдаланмайман
11%
Кам миқдорда оширилишига розиман
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковни қабул қилди.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Хавфсизликка замонавий таҳдидларга қарши курашишда икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял директора Федеральной службы безопасности России Александра Бортникова.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества.
Особое внимание уделено развитию практического сотрудничества между компетентными органами двух стран по противодействию современным угрозам безопасности.
Состоялся также обмен мнениями по ситуации в регионе.
#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Хавфсизликка замонавий таҳдидларга қарши курашишда икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял директора Федеральной службы безопасности России Александра Бортникова.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества.
Особое внимание уделено развитию практического сотрудничества между компетентными органами двух стран по противодействию современным угрозам безопасности.
Состоялся также обмен мнениями по ситуации в регионе.
#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Toshshahartransxizmat AJ Matbuot xizmati
#расмий_маълумот
Автобус ҳайдовчиси йўловчига нисбатан қўпол муомалада бўлганлиги юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ!
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни эрталабки соат 09:44 да, "1-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги 55-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси Б.Т йўловчига нисбатан қўпол муомалада бўлганлиги тўғрисидаги хабар фейсбук ижтимоий тармоғига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади:
"1-Автобус саройи" МЧЖ раҳбарияти томонидан ушбу мурожаат тезкор тартибда кўриб чиқилиб, 55-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси Б.Т дан йўловчига нисбатан қўпол муносабатда бўлганлиги учун тушунтириш хати олинди ҳамда келгусида яна шу каби ҳолатлар такрорланса қатъий интизомий жазо қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Шу билан бирга, "1-Автобус саройи" МЧЖ маъмурияти томонидан ҳайдовчи ва чиптачиларга ҳаракат давомида йўловчиларга хушмуомалада бўлган ҳолда сифатли транспорт хизматини кўрсатиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шу ўринда юқоридаги ҳолатлар кузатилмаслиги учун эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 4 мартда 2434-рақам билан рўйхатдан ўтказилган "Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги Низом" да 1941–1945 йиллардаги урушнинг I -гуруҳ ногирони ва кўзи ожиз ногиронларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар учун белгиланган шаклда варақа берилиши ва варақа гувоҳнома эгасига ҳамроҳлик қилиш вақтидагина ҳақиқий ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Азиз йўловчилар! Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилган тақдирда "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг 1062 ишонч рақамига ва [email protected] орқали мурожаат қилишингизни хамда автобус ҳайдовчиси амалга ошираётган қоидабузарликни суратга олиб автобус рақамини бизга юборишингизни илтимос қиламиз.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати
Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Telegram
Toshshahartransxizmat AJ Matbuot xizmati
"Toshshahartransxizmat" Aksiyadorlik Jamiyatining telegramdagi rasmiy sahifasi:
E-mail: [email protected]
Call center: 1062
Instagram: https://instagram.com/toshbus?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Facebook:
https://www.facebook.com/profile.

#Яшил_макон
“Яшил макон” умуммиллий лойҳаси доирасида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” тадбири давомида Транспорт вазирлиги марказий аппарати ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган 140 - сонли мактабгача таълим муассасаси ҳудудида янги боғ барпо этишга киришилди.
Вазирлик ходимлари томонидан олиб борилган ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари давомида боғча ҳудудига 200 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |