Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
14.7K photos
2.12K videos
13 files
6.41K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Президент матбуот котибининг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингидан фотосуратлар

Фотографии с очередного брифинга пресс-секретаря Президента для представителей средств массовой информации

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_қишлоқ

“Обод қишлоқ” дастури доирасида Андижон вилояти Шаҳрихон тумани “Бувайда” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўллар таъмирланмоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​Маҳаллий йўналишларда амалга оширилаётган авиақатновлар тўғрисида маълумот

Бугунги кунда «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан қуйидаги маҳаллий йўналишларда мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда:

HY045/HY046 Тошкент – Самарқанд – Тошкент ҳафтада 1 марта шанба куни;

HY047/HY048 Самарқанд – Наманган – Самарқанд ҳафтада 2 марта чоршанба ва шанба кунлари;

HY049/HY050 Самарқанд – Урганч – Самарқанд ҳафтада 2 марта жума ва якшанба кунлари;

HY087/HY088 Самарқанд – Фарғона – Самарқанд ҳафтада 2 марта жума ва якшанба кунлари;

HY023/HY024 Тошкент – Бухоро – Тошкент ҳафтада 4 марта душанба, чоршанба, шанба ва якшанба кунлари;

HY081/HY082 Тошкент – Фрғона – Тошкент ҳафтада 2 марта душанба ва пайшанба куни;

HY065/HY066 Тошкент – Термиз – Тошкент ҳафтада 3 марта душанба ва пайшанба кунлари;

HY091/HY092 Тошкент – Андижон – Т ошкент ҳафтада 2 марта сешанба ва жума кунлари;

HY095/HY096 Тошкент – Наманган – Тошкент ҳафтада 1 марта якшанба куни;

HY031/HY032 Тошкент – Навоий – Тошкент ҳафтада 2 марта сешанба ва жума кунлари;

HY011/HY012; HY017/HY018 Тошкент – Нукус – Тошкент ҳафтада 9 марта ҳар куни;

HY051/HY052; HY053/HY054; HY057/HY058 Тошкент – Урганч – Тошкент ҳафтада 10 марта ҳар куни.

Батафсил 👉 www.uzairways.com


☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Ҳурматли йўловчилар авиачипталарни харид қилишда шубҳали воситачилар хизматларидан фойдаланманг


Авиачипталарни сотиб олиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари ҳамон учраб турганлиги сабабли «Uzbekistan Airways» АЖ йўловчилардан авиачипталарни компаниянинг расмий веб-сайти, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпаниянинг расмий агентларидан сотиб олишингиз мумкинлигини яна бир бор эслатади.

Сиз чиптанинг ҳақиқийлигини компаниянинг алоқа марказига +998 78 140 02 00 қўнғироқ қилиб ёки қуйидаги ҳавола орқали текширишингиз мумкин:

👉 https://www.uzairways.com/ru/check-tiket

Агар сиздан жисмоний шахснинг ҳисоб рақамига пул ўтказиш сўралса ва ноўрин электрон форматларда шубҳали тўлов квитанциялари юборилганда чипталарни сотиб олишга рози бўлманг.

Агар сиз жабрланувчига айлансангиз дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from navruz bot
​​ТУРКИЯГА БОРИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

🦠 Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра сўнгги вақтларда Туркияга сайёҳ бўлиб келиб, маълум бир муддатдан сўнг Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганларнинг COVID-19 тестлари натижалари “ижобий” чиқаётганлар сони кескин ошиб бормоқда.

‼️Шу муносабат билан Туркияга келишни режалаштирган фуқароларга қуйидагиларни маълум қиламиз:

✔️Туркиянинг тегишли вазирлик ва идоралари баённомаларига кўра, COVID-19 касаллигидан суғурталанган чет эл фуқаролари тиббиёт муассасаларида бепул даволаниш имкониятига эга бўладилар. Ушбу вируснинг енгил шакли билан касалланган сайёҳлар 10-14 кун давомида меҳмонхоналарнинг махсус хоналарида сақланадилар ва харажатлар суғурта ҳисобига қопланади.

✔️Суғуртага эга бўлмаган сайёҳлар меҳмонхонада турар жой учун тўловни ўз хисобларидан коплайдилар ёки ҳудудлардаги махсус бепул карантин маркази(асосан талабалар ётоқхоналари)га юборилади (мисол учун, Истанбул шаҳрида Малтепа туманида жойлашган “Мимар Синан” номидаги ётоқхона карантин маркази сифатида хизмат қилади).

✔️COVID-19га чалинган сайёҳларнинг бепул карантин марказига жойлаштириш масаласи вилоят губернаторлиги томонидан белгиланади. Ўз ўрнида, Туркиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, янги ўқув мавсуми бошланишига тайёргарлик муносабати билан яқин даврда ушбу марказлар ёпилиши кутиляпти.

✔️COVID-19га чалинган шахслар 10-14 кундан сўнг ПЗР тестини қайта топширишлари ва тест натижаси “манфий” чиққан тақдирда учиб кетишлари мумкин бўлади. Вирусни юқтирган даврдан то тўлиқ тикланишгача бўлган жараён Туркиянинг «Hayat Eve Sığar» (HES-код) дастури орқали назорат қилинади.

‼️Юқоридагиларни инобатга олиб, Бош консулхона яна бир бор Туркияга келишни режалаштирган фуқароларимизга тиббий суғурта расмийлаштиришларини тавсия қилади ҳамда суғурта агентларидан коронавирус юқтириш ҳолатларида аниқ ҳаракатлар тартибини ўрганишга чақиради.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_қишлоқ

Янгиликлар 24 | «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижроси


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев маданият, тиббиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Миллий боғи ҳудудида барпо этиладиган замонавий кутубхона, онкология ва гематология тиббиёт марказларининг янги биноси, Термиз халқаро савдо маркази бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству объектов культуры, медицины, торговли и услуг.
Представлена информация о современной библиотеке на территории Национального парка, новых зданиях медицинских центров онкологии и гематологии, проводимой работе по организации Термезского международного торгового центра.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_қишлоқ

Ахборот 24 | Тошкент вилоятида ички йўлларни таъмирлаш жараёнлари


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон транспорт вазири Қозоғистон Бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин билан учрашди.

Томонлар транзит ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини, хусусан, юк ташиш ҳажмини кўпайтириш, темир йўл ва автомобиль транспортини ривожлантириш, йирик қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни муҳокама қилдилар.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
"Тошкент – Нукус – Тошкент" йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида, 2021 йилнинг 31 июлдан бошлаб, "Тошкент – Нукус – Тошкент" йўналишида 154/153 сонли қўшимча йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ маълум қилди.

Ҳаракат жадвалига кўра "Тошкент – Нукус" йўналишидаги 154 - сонли йўловчи поезди ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 20:13 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан,

"Нукус – Тошкент" йўналишидаги 153- сонли йўловчи поезди ҳар ҳафтанинг якшанба куни соат 18:40 да Нукус темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇰🇿 ЎзбекистонҚозоғистон: Юк ташиш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун, 27 июль куни "Қазақстан темір жолы МК" АЖ бошқаруви раиси Н. Сауранбаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Маҳкамов ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б. Х. Хасилов ўртасида темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Музокарада икки мамлакат ҳукуматларининг темир йўл транспортини ривожлантириш бўйича қўшма ташаббусларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланиб, ташиш ҳажмини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |