Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
14.9K photos
2.15K videos
13 files
6.47K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Расмий баёнот

Транспортнинг барча турларида халқаро йўналишларда йўловчи ташиш тўхтатилади

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги 2020 йилнинг 20 март кунидан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилишини маълум қилади.

Ушбу чеклов, автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди.

__________

Все виды транспорта остановят пассажирские перевозки на международных маршрутах

Согласно решению Республиканская специальная комиссия для подготовки программы мероприятий по предотвращению проникновения и распространения коронавируса на территорию Республики Узбекистан, Министерство транспорта Республики Узбекистан сообщает, что с 20 марта 2020 года пассажироперевозки на автобусах, автомобилях, железных дорогах и воздушном транспорте по международным направлениям будут приостановлены на 40 дней.

Данное ограничение не распространяется грузовые перевозки на автомобильном, воздушном, железнодорожном или речным транспортом, а также на внешнеторговые товары.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣Коронавирус нима?
Ўзимизни ундан қандай ҳимоя қиламиз?

🎬Болалар учун анимацион ролик

Фарзандларингизга албатта қўйиб беринг!
Uzbekistan Airways aviakompaniyasi respublika ichidagi aviaqatnovlarining jadvalidagi quyidagi o'zgarishlar haqida xabar beradi:

20-28-mart kunlari Toshkent - Urganch - Toshkent yo'nalishi bo'yicha HY051/052 qatnovlari bekor qilindi.

HY051 qatnovining yo'lovchilari shu kunlarda Toshkentdan Urganch shahriga HY011 qatnovi orqali Nukusda oraliq qo'nish bilan olib boriladi. Toshkentdan ketish vaqti soat 09:00 da, Urgenchga kelish vaqti soat 12:10 da.

HY052 qatnovining yo'lovchilari HY012 qatnovi orqali Toshkentga olib boriladi. Urganchdan ketish soat 12:50 da, Toshkentga kelish soat 14:10 da.

E'tibor bering! Toshkent - Nukus yo'nalishi bo'yicha HY011 qatnovining ketish vaqti o'zgardi. Toshkentdan ketish — soat 09:00 da, Nukusga kelish — soat 10:40 da.

Nukus - Toshkent yo'nalishi bo'yicha HY012 qatnoviga aviachiptasi bo'lgan yo'lovchilar Urganchda oraliq qo'nish bilan olib boriladi. Nukusdan ketish — soat 11:20 da, Toshkentga kelish — soat 14:10 da.

Uzbekistan Airways aviakompaniyasi keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so'raydi va tushunishingizga umid qiladi.
______________

Авиакомпания Uzbekistan Airways сообщает о следующих изменениях в расписании внутриреспубликанских авиарейсов:

С 20 по 28 марта 2020 года рейсы HY051/052 по маршруту Ташкент - Ургенч - Ташкент отменены.

Пассажиры рейсов HY051 в этот период будут перевезены из Ташкента в Ургенч рейсами HY011 с промежуточной посадкой в Нукусе. Время вылета из Ташкента в 09:00, прибытие в Ургенч в 12:10.

Пассажиры рейсов HY052 будут перевезены в Ташкент рейсами HY012. Вылет из Ургенча в 12:50, прибытие в Ташкент в 14.10.

Внимание! Изменено время вылета рейса HY011 по маршруту Ташкент - Нукус. Вылет из Ташкента в 09:00, прибытие в Нукус в 10:40.

Пассажиры с авиабилетами на рейс HY012 по маршруту Нукус - Ташкент будут перевезены с промежуточной посадкой в Ургенче. Вылет из Нукуса в 11:20, прибытие в Ташкент в 14:10.

Авиакомпания Uzbekistan Airways приносит свои извинения за доставленные неудобства и надеется на ваше понимание.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат транспортлари дезинфекция қилинмоқда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, гигеник-санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида жамоат транспорти ва транспорт объектларида дезинфекция қилиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ер усти ҳалқа метро линияси қурилиш ишлари
Биз сиз учун ишга чиқдик, Сиз ҳам ниқоб тақинг, соғлиғингизни асранг!

Ҳурматли фуқаролар Республикамизда коронавирус пандэмияси сабаб эълон қилинган карантин даврида зарурат бўлмаган тақдирда уйдан ташқарига чиқмасликни тавсия этамиз.

#vahimasizkarantin
🌸Наврўз – янги кун, йил боши, янгиланиш ва яшариш байрами!

Қадимий қадриятларимиз таровати – янгиланиш, яшариш фасли, баҳор байрами бўлмиш Наврўз айёми билан, Транспорт вазирлиги жамоаси ва барча юртдошларимизни самимий муборакбод этамиз!

Наврўз – ризқ-рўз, шодлик айёми!

Ҳаммамиз учун севимли ва қадрли бўлган ушбу айём жумлаи оламга, юртимизга, шаҳарларимизга хайрли ва баракали, қутлуғ келсин!

Тинчлигимиз барқарор бўлсин, ҳар бир хонадон шодликка тўлсин, элу юртимизни ҳар турли балою офатлардан яратганнинг ўзи асрасин!

Наврўз айёмингиз муборак!
22 март кунидан пойтахтда жамоат транспорти қатнови тўхтатилади

Бугун 21 март куни бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси”нинг йиғилишида 22 мартдан пойтахтимиздаги жамоат транспорти ҳаракати вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.

Мазкур йиғилишнинг 8-сонли баёнида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

- 2020 йил 22 мартдан эътиборан мулкчилик шаклидан қатъий назар ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи йўналишлар бўйича Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади;

- Йўловчилар гавжум йиғиладиган масканлар, метро бекатларида Тошкент шаҳрида барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида маълумотлар берилади;

- Шаҳримиздаги шифохоналарнинг тиббий жамоасини ишга ва уйга ташиш учун, уларнинг ходимлари сонига кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг буюртмалари асосида керакли миқдорда махсус дезинфекция қилинган алоҳида автобуслар ажратилади;

- Жамоат транспорти ўрнига вақтинча Тошкент шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади.

Ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига СЭОМ томонидан дезинфекция қилинганлиги ҳақида маълумотнома бериб борилади.

Мутасаддиларга Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган вақтда йўналишсиз таксиларда ташиш билан шуғулланувчилар томонидан йўл ҳақларини сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш топширилди.
Общественный транспорт города Ташкента с 22 марта временно прекращает свою работу

Сегодня, 21-го марта, на собрании Специальной республиканской комиссии по подготовке программы мер предотвращения попадания и распространения коронавируса в Республику Узбекистан сообщено, что с 22-го марта временно прекращается движение общественного транспорта, в частности, метро, автобусов и маршрутных такси.

По поручениям, определённым 8-м протоколом данного собрания, принято соответствующее решение хокима Ташкента.

Согласно решению:

— с 22 марта 2020 года временно прекращается движение общественного транспорта (автобусов, метро и маршрутных такси) — независимо от формы собственности — оказывающего услуги перевозчиков по маршрутам на территории Ташкента;

— на местах скопления пассажиров будет распространена информация о временном прекращении движения общественного транспорта в Ташкенте;

— для перевозки на работу и обратно сотрудников медицинского персонала больниц и клиник города Транспортным управлением города Ташкента будут предоставлены специальные продезинфицированные автобусы — исходя из численности сотрудников;

— вместо общественного транспорта будут курсировать такси, продезинфицированные Ташкентским городским центром санитарно-эпидемиологического благополучия.

Каждому такси, которое выезжает в рейс, будут ежедневно выдавать справку о дезинфекции от ЦСЭБ.

Ответственным лицам дано поручение о работе над предотвращением искусственного завышения цен занимающимися деятельностью по перевозке пассажиров на такси.
22 мартдан эътиборан мулкчилик шаклидан қатъий назар ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи йўналишлар бўйича Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.
______

С 22 марта 2020 года временно прекращается движение общественного транспорта (автобусов, метро и маршрутных такси) — независимо от формы собственности — оказывающего услуги перевозчиков по маршрутам на территории Ташкента
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 22 март кунидан Тошкент шаҳрида автобус, метро ҳамда йўналишсиз такси қатновлари вақтинча тўхтатилди.

Шаҳримиз аҳолиси ушбу вазиятни тўғри баҳолаб, ҳар қандай ваҳимага йўл қўймаслигини сўраб қоламан.

Кўрилаётган бундай чораларнинг барчаси биринчи галда сизнинг ва яқинларингиз саломатлигини асраш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, барча такси эгаларидан йўл ҳақини сунъий равишда ошириб юбормай, нархларни мўътадил сақлашларини сўраб қоламиз.

Анвар Джураев,
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат транспорти қатновининг тўхтатилиши коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда асосий ва ўта муҳим тадбирлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Барчага маълумки, ушбу касаллик ҳаво томчи йўли билан юқади. Жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш вақтида йўловчилар орасида касалликка чалинганлар бўлса, айнан ўша жамоат транспортида юрган, аксирган, йўталган пайтида касалликни бошқа одамларга юқиш ва бир вақтнинг ўзида кўп аҳолини касалланиш эҳтимолини юзага келтиради.

Нурмат Отабеков,
Давлат Бош санитария инспектори.
РАСМИЙ ХАБАР

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси кўрсатмасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан 2020 йил 24 март соат 00:01 дан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шаҳрига ҳамда Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган жамоат транспорти ҳаракатини вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда.

_____________
ОФИЦИАЛЬНОЕ СООБЩЕНИЕ

Согласно поручению Республиканской специальной комиссии для подготовки программы мероприятий по предотвращению проникновения и распространения коронавируса на территорию Республики Узбекистан, Министерством транспорта Республики Узбекистан с 00:01ч 24 марта 2020 года планируется временно ограничить движение общественного транспорта из города Ташкента в области и Республику Каракалпакстан, а также из областей и Республики Каракалпакстан в город Ташкент.
РАСМИЙ ХАБАР

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март куни
соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилди.

Бунда, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланди.
​​Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган (мулкчилик шаклидан қатъий назар) корхона ва ташкилотларга!

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 23 мартдаги 10-сон баёнига мувофиқ, Тошкент шаҳрига ҳар қандай транспорт воситасида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишини жорий йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Тошкент вилоятида истиқомат қилиб, Тошкент шаҳрида меҳнат қилаётган фуқароларнинг корхона ва ташкилотларига келиши ва кетиши бўйича барча ишлар 2020 йил 24 мартдан бошлаб “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан шартнома асосида амалга оширилишини маълум қиламиз.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан тақдим этилаётган автобусларнинг ҳар бири махсус таниқлилик белгиси (эмблема), йўловчининг тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизор билан жиҳозланади. Шунингдек, ҳар бир автобус ҳар куни дезинфекция қилиниши тўлиқ таъминланади.

Ҳар бир йўловчининг тана ҳарорати автобусга киришдан камида
5 метр масофада ўлчанади ва ҳарорати юқори бўлган йўловчи автобусга чиқарилмайди.

Барча масалалар бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга 712441863 ва 712335147 телефон рақамлари орқали мурожаат этишингиз мумкин.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коронавирус аниқланган шахс билан яқин мулоқотда ва мулоқотда бўлган шахс тушунчаси белгиланди

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, коронавирусни юқтириш хавфи даражасига қараб, коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда ва мулоқотда бўлган шахсларга бўлинади.

Коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлган шахслар доирасига қуйидагилар киради:

👉 коронавирус аниқланган шахс билан битта хонадонда яшаган шахс;

👉 коронавирус аниқланган шахс билан бевосита жисмоний мулоқотда (қўл сиқиш, қучоқлашиш) бўлган шахс;

👉 коронавирус аниқланган шахс билан мулоқотда (масалан, йўталаётганда) ҳимояланмаган шахс;

👉 коронавирус аниқланган шахс билан 2 метрдан кам масофада 15 дақиқадан кўпроқ вақт давомида юзма-юз бўлган шахс;

👉 15 дақиқа ёки ундан кўпроқ вақт 2 метрдан кам масофада коронавирус аниқланган шахс билан бирга ёпиқ жойда бўлган шахс;

👉 тиббий мутахассис ёки коронавирус аниқланган шахсни бевосита парваришлаган бошқа шахс ёки шахсий ҳимоя воситаларисиз ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳолда коронавирус аниқланган шахснинг бионамуналари билан ишлаган лаборатория мутахассислари;

👉 самолётда, шаҳарлараро автобусда, поездда коронавирус аниқланган шахсдан ҳар қандай йўналишда икки ўриндиқ оралиғида ёки битта купеда (поездда) бўлган, шунингдек, коронавирус инфекцияси аниқланган шахс учиб кетган самолётда хизмат кўрсатган экипаж аъзолари.

Коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлган шахслар провизор госпитал ёки изоляторга жойлаштирилади.

Коронавирус аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасига коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан бир самолётда, поездда, автобусда бўлган, аммо улар билан яқин мулоқот қилмаган шахслар киради.

Коронавирус аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахслар уй карантинида сақланадилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ҳурматли фуқаролар!

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти фаолияти вақтинчалик тўхтатилгани, шунингдек, пойтахтга кириб-чиқишнинг чекланиши муносабати билан 24 мартдан бошлаб Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат (хизмат) қилаётган фуқароларнинг иш жойларига келиши ва кетишини таъминлаш, улар меҳнат қилаётган корхона ва ташкилотларнинг буюртмасига биноан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автокорхоналар томонидан ШАРТНОМА асосида амалга оширилади.

Корхона ва ташкилотлар мутасаддилари буюртма асосида автобуслар ажратиш масаласида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 71 233 51 47 ва 71 244 18 63 телефон рақамларига мурожаат этишлари мумкин.

Бундан бошқа масалаларни ҳал этиш “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ваколатига кирмайди.

Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш чекловлари бўйича ўрнатилган тартиблар билан боғлиқ масалалар юзасидан ваколатли органларга мурожаат қилишингиз мумкин.
UZ: Бугун ахборот маконида ахборот ниҳоятда кўп. Бироқ синовли кунларда аҳолига ишончли ва расмий ахборот ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» каналида давлат органлари ва барча ташкилотлар томонидан эълон қилинаётган расмий ахборотлар бериб борилади.

Агар Сизни расмий ахборотлар қизиқтирса, https://t.iss.one/axborot_xizmatlariAOKA каналини кузатиб боринг.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Telegram
Расмий хабарлар/Официальные новости/Уйда қолинг
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Матбуот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.