Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
15K photos
2.16K videos
13 files
6.49K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Назорат_тадбири

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Назорат тадбирлари давомида йўналишсиз такси ҳайдовчилари ҳамда жамоат транспортлари ҳайдовчилари, қолаверса, йўловчиларнинг карантин талаблари бўйича белгиланган меъёрларга қай даражада амал қилаётганига эътибор қаратилмоқда.

❗️ Ҳурматли йўловчилар

Жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш давомида карантин талаблари бўйича белгиланган барча меъёрларга амал қилинг.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Фарғонада ички ва хўжалик йўллари ва кўприкларни қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Автомобилда халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини кузатиб бориш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (428-сон, 08.06.2021 й.) билан Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинча низом тасдиқланди.

🔖 Низомга кўра, электрон пломбалар Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ёки транзит тартибида ҳаракатланаётган божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситалари юк бўлимларига божхона хизмати органлари ходимлари томонидан жўнатувчи божхона постида ўрнатилади ва манзил божхона постида ечиб олинади.

🏢 Электрон пломбаларни ўрнатиш, ечиб олиш ва сақлаш тартиби ҳамда унга қўйиладиган техник талаблар Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

🔰 Автотранспортларга қуйидаги ҳолларда электрон пломбалар ўрнатилмайди:

👉 товар ва транспорт воситалари божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилганда;
👉 тирик ҳайвонлар ташилаётганда;
👉 товарлар “Автоматлаштирилган тарзда чиқариб юбориш” ахборот тизими орқали экспорт божхона режимига расмийлаштирилганда (қўшимча равишда бошқа товарлар ортилган ҳолатлар бундан мустасно);
👉 махсус божхона пломбалари қўйишнинг имкони бўлмаган бошқа ҳолларда.

Электрон пломбалардан фойдаланган ҳолда товарларни ташишда ташувчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилмаслиги оқибатида электрон пломбага етказилган зарар ташувчидан манзил божхона постида божхона органлари томонидан ундирилади.

🚫 Шунингдек, электрон пломбалардан фойдаланганлик учун йиғим ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from navruz bot
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Тошкент давлат транспорт университети Беларусь давлат авиация академияси билан ҳамкорлик қилади

Жорий йилнинг 7 июль куни Минскда Тошкент давлат транспорт университети ва Беларусь давлат авиация академияси расмийларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда:

авиация соҳасида икки олий таълим муассасалари ўртасида қўшма дипломлар бериш имкониятига эга бўлган қўшма таълим дастурларини яратиш;
Беларусь мутахассисларини Тошкент давлат транспорт университетида қисқа муддатли маърузаларга таклиф қилиш;
икки олий таълим муассасалари ўртасида қўшма илмий нашрлар яратиш;
Беларусь давлат авиация академияси билан авиация транспорти таълими соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида Тошкент давлат транспорт университети ва Беларусь давлат авиация академияси ўртасида шартнома имзоланди.

Ташриф давомида Тошкент давлат транспорт университети расмийлари Беларусь давлат авиация академияси илмий марказлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
#ЙТҲ

🔹Куприк остидаги бетонга урилган 🚛юк автомашинаси юзасидан маълумот

⚡️Жорий йилнинг 9 июль куни соат 11:40ларда Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, КХАЙ-Бобур кўчалари кесишмаси кўприк остида ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган Н.Д. “HOVO” русумли юк автомашинасида 3.13 “Чекланган баландлик” йўл белгисига амал қилмай ҳаракатланиб, кўприк остидаги бетонга урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.

❗️Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан маьмурий иш хужжатлари расмийлаштирилган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Карантин қоидаларига қанчалик риоя қиляпмиз?

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан Самарқанд шаҳрида назорат тадбирлари ўтказилди.

❗️ Ҳурматли йўловчилар

Жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш давомида карантин талаблари бўйича белгиланган барча меъёрларга амал қилинг.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг.

😷 Санитария талаблари доирасида йўловчилар жамоат транспорти хизматидан фойдаланганда тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев спорт таълимини ривожлантириш ва Олимпия захираларини тайёрлаш масалаларига доир тақдимот билан танишди.
Соҳадаги таълим муассасаларининг Паралимпия бўлимларига 10 фоизгача қўшимча квота ажратилиши ҳамда ота-оналар томонидан тўлов тартиби бекор қилиниши белгиланди.
Спортчиларнинг жисмоний, тиббий ва психологик ҳолатини ҳамда фармакологик таъминотини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.
__

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по вопросам развития спортивного образования и подготовки олимпийского резерва.
Определено выделение дополнительной квоты до 10 процентов для спортсменов, направляемых в отделения паралимпийских видов спорта, порядок взимания с их родителей платы за обучение в этих отделениях будет отменен.
Даны поручения по улучшению физической, медицинской и психологической подготовки, фармакологического обеспечения спортсменов.

#Mirziyoyev #taqdimot #sport #olimpiyazaxirasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тўйга тўёна билан: Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида “AFROSIYOB” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлари сони яна кўпаяди!

Батафсил

Расмий саҳифаларимиз 👇 👇
Telegram I Facebook I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_аэропорти

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси орқали автотранспорт воситалари ҳаракати синов режимида бошланади


Эстакада бўйлаб ҳаракатланиш қоидалари

🔸Эстакаданинг ўнг линияси туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун мўлжалланган;

🔸Эстакаданинг чап линияси таксилар ҳаракати учун мўлжалланган;

⚠️ Ўнг ва чап линияларни ажратиб турувчи сариқ чизиқни босиш тақиқланади ва уни босиш қоидабузарлик ҳисобланиб, жаримага сабаб бўлади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди

🔘 Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;

тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

❗️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
“Afrosiyob” поезди ҳаракат жадвалида бир марталик ўзгариш бўлади.

Батафсил

Расмий саҳифаларимиз 👇 👇
Telegram I Facebook I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун брифингда давлатимиз раҳбари иштирокида ўтган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Бошланган ҳафтага режалаштирилган айрим тадбирлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Facebook|Instagram|Twitter