Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
14.8K photos
2.14K videos
13 files
6.44K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Қонун устувор жамиятда юксалиш бўлади

Бугун “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг мажлислар залида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи А.Джураев ҳамда Транспорт прокуратураси бўлим прокурори Ж.Саидов раҳбарлигида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасининг 2021 йил 31 майдаги “Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги Тақдимномаси муҳокама қилинди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан Тошкент шаҳар транспорт бошқармасида ўтказилган текширувда аниқланган камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, мазкур камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/uz/posts/280674

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
https://uza.uz/uz/posts/280676

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Транспорт вазирлиги барча ёшларни 30 июнь – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этади

Ҳар бир жамиятнинг келажаги ва тақдири бевосита ана шу юрт ёшларининг билими ва салоҳиятига боғлиқ. Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Зеро, баркамол авлод ва юксак ахлоқли ватанпарвар ёшлар бугунимиз ва эртамизнинг ҳақиқий давомчиларидир.

Барча ёшларимизни юртимиз ривожи учун улкан ҳисса қўшадиган янги авлод бўлиб етишишига, бунинг учун бор куч - ғайратини сарфлашига, юртимиз равнақи учун ёниб яшашига тилакдошмиз!



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿🇹🇷 Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-турк қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда автомобиль транспорти соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилмоқда.

___

🇺🇿🇹🇷 В настоящее время в Министерстве Транспорта Республики Узбекистан проводится заседание Смешанной комиссии по международным автомобильным перевозкам между Республикой Узбекистан и Турецкой Республикой.

В ходе заседания запланировано обсуждение двусторонних вопросов развития сотрудничества в сфере автомобильных перевозок.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_тарғибот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5108-сонли қарори мазмун-моҳиятини аҳолига сифатли ва самарали тушунтириш мақсадида жойларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай тарғибот тадбирларининг навбатдагиси Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ҳайдовчилар ўртасида ташкил этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Хоразм_вилояти

Тупроққалъа туманида жойлашган “Саримой” ҳудудининг ички йўллари таъмирланмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида ҳам ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хоразм вилояти марказидан 150 км. узоқликда жойлашган Тупроққалъа туманида ҳам инфратузилмани ривожлантириш борасида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, Тупроққалъа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Саримой” ҳудудида жойлашган маҳаллий аҳамиятдаги 4к 984 А автомобиль йўлида умумий узунлиги 7,0 км бўлган жами қиймати 1,980 млрд сўмлик асфальтобетон қопламасини ички йўлларга ётқизиш ишлари бажарилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
“Uzbekistan Airways” Тошкентдан Лаҳорга авиақатновларни тиклади

✈️ Авиакомпания 2 июлдан Тошкент – Лаҳор – Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлайди.

📅 Мазкур йўналишда авиақатновлар ҳафтада бир маротаба – жума куни бажарилади.

Батафсил 👉 www.uzairways.com

☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00

Мурожаатлар соат 8:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Huquqiy axborot
#2021_йил_1_июлдан

🔰 Божхона назоратини олиб боришнинг қуйидаги тартиби белгиланади:

“Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади;

божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, инсон аралашуви кескин қисқартирилади;

чегараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан текшириш, тўловлар ундириш жараёни онлайн амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ёшларини бугунги байрам – Ёшлар куни билан табриклади. Айни вақтда юртимизда ёшларга оид сиёсат доирасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев принимает участие в Форуме молодежи и студентов Узбекистана.
Глава государства поздравил юношей и девушек нашей страны с сегодняшним праздником – Днем молодежи. Сейчас он выступает с речью о проводимой работе в рамках молодежной политики и задачах на перспективу.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Юртимиз бўйлаб 6 миллионга яқин ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизларимиз иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган фестиваллар, барча ёшларимиз учун етуклик ва ҳақиқий ватанпарварлик кўриги бўлди.
Ушбу фестиваллар бундан буён нафақат вилоят марказларида, балки ҳар бир туман ва шаҳарда ўтказиб борилади, уларда кўтарилган масалалар ечими бўйича ҳар йили Ҳукумат алоҳида дастурлар қабул қилади.
Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган умумхалқ ҳаракати сафларида сиз, азиз ёшларимизнинг қудратли тўлқин бўлиб майдонга чиқаётганингиз алоҳида таҳсинга сазовордир.



Шавкат Мирзиёев:
Фестивали под девизом "Молодежь Нового Узбекистана, объединимся!", прошедшие по стране с участием около 6 миллионов энергичной и полной энтузиазма молодежи, стали демонстрацией лидерства и настоящего патриотизма.
Отныне эти фестивали будут проводиться не только в областных центрах, но и в каждом районе и городе, по решению поднимаемых на них вопросов Правительство будет ежегодно принимать отдельные программы.
Особенно похвально, что вы, дорогая молодежь, становитесь мощной волной в этом всенародном движении за построение Нового Узбекистана.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек
сингари улуғ алломалар, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби шоир ва мутафаккирлар, Абдулла Авлоний, Фитрат, Абдулла Қодирийдек маърифатпарвар адиб ва олимлар ўзларининг машҳур илмий кашфиётларини, ўлмас бадиий асарларини айнан сизларнинг ёшингизда яратганларини ҳаммамиз яхши биламиз ва бу билан фахрланамиз.
Бизнинг томирларимизда ана шундай улуғ боболаримизнинг қони оқар экан, уларнинг муносиб ворислари бўлиш, улар каби юксак мақсадлар сари интилиб яшаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Эндиги муҳим вазифамиз – мана шундай фарзандларимиз орасидан янги авлод Берунийларини, Ибн Сино ва Улуғбекларини, Хоразмий ва Фарғонийларини тарбиялаб, вояга етказишдан иборат.
Бу йўналишда “Беруний издошлари”, “Мирзо Улуғбек ворислари”, “Алишер Навоий давомчилари” каби кўрик-танловлар ўтказиб, ғолибларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.



Шавкат Мирзиёев:
Все мы хорошо знаем и гордимся тем фактом, что великие ученые, такие как Абу Райхан Беруни, Мирзо Улугбек, поэты и мыслители, такие как Алишер Навои, Бобур Мирзо, писатели и ученые просветительского движения, такие как Абдулла Авлони, Фитрат, Абдулла Кадыри, создали свои знаменитые научные открытия и бессмертные произведения искусства тогда, когда они были в вашем возрасте.
Поскольку кровь таких великих предков течет в наших жилах, священный долг всех нас - быть достойными их преемниками, стремиться к благородным целям так, как это делали они.
Наша следующая важная задача - воспитать новое поколение Беруни, Ибн Сина и Улугбеков, Хорезми и Фергани.
В этом направлении будет создана система проведения и поощрения победителей конкурсов «Последователи Беруни», «Наследники Мирзо Улугбека», «Преемники Алишера Навои».

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Сўнгги йилларда ёшларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.
Хабарингиз бор, яқинда таниқли сиёсатчи, Парламентлараро Иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг бошлиқ расмий делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.
Суҳбат чоғида у киши бир фикрни афсус билан таъкидлади. Яъни, сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпини 30 ёшгача бўлган инсонлар ташкил этса-да, бутун дунё бўйича ёш депутатларнинг улуши 2,6 фоизга ҳам етмас экан.
Олий мартабали меҳмон Ўзбекистонда бу кўрсаткич 6 фоиздан ошганини юқори баҳолади.
Сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизларимизни миллий парламентимиз ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз.
Халқ депутатлари кенгашлари тавсияси асосида ёш, ғайратли, фидоий ўғил-қизларимиз бундан буён Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади.
Шу билан бирга маҳаллий кенгашларда ҳам худди Сенат ва Қонунчилик палатасидаги каби ёшлар парламенти вакиллари мактаби ташкил этилади.



Шавкат Мирзиёев:
В последние годы мы уделяем особое внимание повышению общественно-политической активности нашей молодежи.
Как вам известно, недавно нашу страну посетила официальная делегация во главе с известным политиком, генеральным секретарем Межпарламентского союза Мартином Чунгонгом.
Во время беседы он с сожалением отметил, что хотя более половины населения мира моложе 30 лет, доля молодых депутатов во всем мире не достигает и 2,6 процента.
Высокий гость по достоинству оценил тот факт, что в Узбекистане этот показатель превышает 6 процентов.
При поддержке Межпарламентского союза мы реализуем инициативу «Я поддерживаю молодежь в парламенте!».
На основе этой системы мы будем шире привлекать наших политически зрелых и активных молодых людей к деятельности нашего национального парламента и местных кенгашей.
По рекомендации кенгашей народных депутатов наши активные, энергичные и преданные своему делу юноши и девушки будут закреплены за депутатами и сенаторами Олий Мажлиса.
Вместе с тем в местных кенгашах так же, как в Сенате и Законодательной палате, будут созданы школы представителей молодежного парламента.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантирамиз.
Шу билан бирга, кўплаб иқтидорли ўғил-қизларимиз хориждаги нуфузли олийгоҳларда ўқимоқда, илм-фан билан шуғулланмоқда, йирик ва етакчи компанияларда иш олиб бормоқда.
Биз ана шундай юксак билим ва малакага эга ёшларимизни Ватанимизга келиб ишлаши учун барча шароитларни яратиб берамиз.
Уларни раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида белгилаш, уй-жой ажратиш, муносиб маош тўлаш бўйича янги тизимни жорий этамиз.



Шавкат Мирзиёев:
Мы сформируем из числа талантливой молодежи новое поколение кадрового резерва - «Лидеров будущего».
При этом многие наши талантливые юноши и девушки учатся в престижных университетах, занимаются наукой, работают в крупных и ведущих компаниях за рубежом.
Мы создадим все условия для того, чтобы наша молодежь, обладающая такими высокими знаниями и навыками, приезжала и работала на родине.
Внедрим новую систему выдвижения их ключевыми кандидатами на руководящие должности, предоставления жилья и достойной оплаты их труда.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тарбиялашга қаратилган сиёсатимизни қатъий давом эттирамиз.
Бунинг учун, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳар йили ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини тасдиқлайдилар.
Жорий йилдан бошлаб бундай иқтидорли ёшларимиз “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан чет элларда стажировка ўтайди.
Шунингдек, халқаро нуфузли рейтингларда минѓталикка кирган олийгоҳни туггатган ва чет элда илмий иш қилган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланади.



Шавкат Мирзиёев:
Мы продолжим политику всесторонней поддержки и обучения молодых специалистов.
С этой целью областные, районные и городские кенгаши будут ежегодно утверждать не менее 2 молодых кандидатов в резерв должностей хокимов, министров, руководителей ведомств и банков.
С этого года такие талантливые молодые люди будут проходить стажировку за рубежом по линии фонда «Эл-юрт умиди».
Кроме того, молодые специалисты, окончившие университеты из числа тысячи в топе международных рейтингов и выполнившие научную работу за рубежом, будут получать надбавку к заработной плате.

Facebook|Instagram|Twitter