Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.2K subscribers
17.1K photos
2.36K videos
14 files
7.07K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Turkish Airlines Истанбул – Фарғона – Истанбул йўналишида илк қатновни амалга оширди


Бугун , 8 июнь куни Turkish Airlines авиакомпаниясининг А321 neo ҳаво кемаси Фарғона халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Мазкур ТК260/ТК261 қатнови орқали Истанбулдан 165 нафар йўловчи олиб келинган бўлса, Фарғонадан Истанбул шаҳрига 137 нафар ҳамюртимиз йўл олишди.

"Турк ҳаво йўллари" авикомпанияси вакиллари ва Фарғона халқаро аэропорти ўртасида тузилган шартномага кўра Истанбул – Фарғона – Истанбул авиақатнови ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилда Наманган вилоятида 954 километр ички йўллар таъмирланади


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#ЙТҲ

🛣"Тошкент-Термиз" йўлида юк 🚚автомобили ағдарилди

🔹Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 10:30 ларда, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М-39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 828-километрида, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган К.Б. "Маз-516" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилган.

🔹Ағдарилиш натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

❗️Автомобилни йўлдан олиш чоралари кўрилиб, мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
⚡️Президент: «Ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади»

Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишлаган видеоселектор бўлиб ўтмоқда.

🌱 «6 ой аввал ёшларга ер ажратиш бўйича топшириқ бергандим. Ерни адолатли тақсим қилиш, ёшларни иш билан таъминлаш бўйича бу тажриба бўлди. Агар ҳар бир ҳудуд раҳбари тизимни тушуниб ишлай олса, ишсизлар кескин камаяди.

▪️Бош вазир ўринбосарларига талаб қаттиқ бўлади. Мана кўряпсизлар, Самарқандда, Фарғонада «ер сотувчилар» пайдо бўлди. Пора билан қўлга тушяпти. Бўлди, у замон тугади. Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади. Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди Президент.

❗️Давлат раҳбари Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилиниши, 2021 йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилишини маълум қилди:

✔️ «Бу тарихий имконият бўлади. Ерни ҳақиқий эгаси — халққа берамиз. Ишсизлар, кам таъминланганларни агар ҳаётдан умиди бўлиб, ишлайман, муносиб турмушда яшайман, деса уларга имконият яратиб берамиз, ижарага ер берилади, улар шундан ўз оиласини боқади», — деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бандлик дастури доирасида 457 мингта доимий янги иш ўрни яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

– Жорий йилда бандлик дастури доирасида 457 мингта доимий янги иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган. Тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаб, янги иш ўринларини 1,5-2 баравар ошириш мумкин. Бунинг учун барча ташкилий ва молиявий масалалар ҳал қилиб берилган, – деди давлатимиз раҳбари.

Хизмат кўрсатиш лойиҳаларини жадаллаштириб, учинчи чоракда 75 мингта, йил якунига қадар яна 100 мингта, жами 175 мингта янги доимий иш ўринларини яратиш белгиланган.

Бунда, халқаро ва вилоятлараро магистрал йўллар ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиб, 50 мингта, шаҳар ва туман марказларида махсус кўчалар, ҳар бир туман маркази ва маҳаллада хизматлари ташкил этиб, камида 100 мингта иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Вилоят ҳокимлари ва тижорат банклари
билан бирга, саноатда қўшимча лойиҳалар ҳисобига, қолган 7 ойда 175 мингта доимий янги иш ўрини яратишга масъул ва жавобгар бўлади.

Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилинади.

– Бунинг учун, жорий йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилади. Шу орқали, камида 400 минг кишини банд қилиш имкони мавжуд.

Мисол учун, Қумқўрғон туманида 8 минг гектар ғалла майдонининг 10 фоизи ёки 800 гектари эҳтиёжманд аҳолига камида 20 сотихдан ажратилса, жами 4 минг нафар ишсиз банд бўлади. Пахта ҳосилидан кейин ушбу мақсадлар учун яна 100 минг гектар ер учун ажратилади.

Бунда, ҳар бир туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва кластерлар пахта ва ғалла майдонидан қанчасини қисқартириб, ишсиз аҳолига берилишини ўзлари аниқлаши керак.

– Вилоят, туман ҳокимлари одамларга ер бериш масаласини яхши тушуниб олса, ишсизлик, камбағаллик йўқолади. Бунинг учун ерни ҳақиқий эгаларига бериш керак,– деди Президент. – Ер бердик бўлди демасдан, ундан қандай фойдаланилаётганини доимий кузатиш, томорқа ер эгаларига ёрдам бериш лозим.


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент бозорда нархни тушириш учун тадбиркорларни мажбурлаш амалиётини танқид қилди

«Бозордаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш, бу — тадбиркорларни мажбурлаш, уларга маҳсулотини паст нархларда соттириш, дегани эмас. Биринчи галда, тадбиркорларга бозорда таклифни кўпайтириш учун шароит яратиб бериш керак.

🐓 Шунингдек, чорвачиликнинг қисқа муддатларда юқори натижа берадиган йўналишларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Йил якунига қадар парранда гўшти етиштиришни 450 минг тоннага етказиш керак.

🥩 Энг тез етиштириш имконияти мавжуд маҳсулот, бу парранда гўшти. Парранда 1 килограмм вазн олиши учун 1,7 килограмм, қорамолга эса 8 килограмм озуқа-ем талаб этилади», — деди Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьерде Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Анна Бьерде ўз мактубида мамлакатимизга ташрифи давомида кўрсатилган самимий ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирган.

“COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган қийинчиликларга қарамай, менинг ташрифим Ўзбекистоннинг трансформация жараёнларини давом эттиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги қатъияти ҳар доимгидек юқори даражада эканини яққол кўрсатди.

Сизни ва мамлакатингиз ҳукуматини ишонтириб айтаманки, биз Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлида қудратли, кенг қамровли ва барқарор иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг янги босқичини қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, - дейилади, жумладан, мактубда.

Facebook|Instagram|Twitter
Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерлари 10 йил муддатга ижарага берилиши айтилди.
Паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар белгиланди. Чорвачиликда мингдан ортиқ, балиқчилик йўналишида 317 та лойиҳани ишга тушириб, гўшт етиштиришни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения через развитие сельского хозяйства и предпринимательства, а также увеличения производства продовольственной продукции.
Безработному населению будут выделяться в аренду сельскохозяйственные земли сроком на 10 лет.
Определены новые механизмы по поддержке птицеводства. Поставлена задача реализовать более тысячи проектов в животноводстве, 317 проектов в рыбоводстве, увеличить заготовку мяса.

#Mirziyoyev #videoselektor #bandlik #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10-11 июнь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурида Душанбе шаҳрида музокаралар ва маданий тадбирлар, Сўғд вилоятида жамоатчилик вакиллари билан учрашув ва қатор саноат объектлари билан танишув кўзда тутилган.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муҳим соҳаларини қамраб олган 30 дан зиёд ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Таджикистана Эмомали Рахмона 10-11 июня посетит эту страну с официальным визитом.
Программой визита предусмотрены переговоры и культурные мероприятия в городе Душанбе, проведение встречи с представителями общественности и посещение ряда промышленных объектов в Согдийской области.
Намечено подписание свыше 30 документов, охватывающих важные сферы взаимовыгодного сотрудничества.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент маданият ва маърифат соҳаларига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида бунёд этиладиган замонавий кутубхонани қуришда шаҳарсозликнинг илғор тажрибаларини қўллаш, келувчиларга қулай шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.
Урганч шаҳрида барпо этиладиган Муҳаммад ал-Хоразмий, Тошкент шаҳрида ўрнатиладиган Ботир Зокиров ҳайкалларининг эскизлари кўздан кечирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов в сфере культуры и просвещения.
Глава государства указал на необходимость применить при строительстве библиотеки самые передовые достижения градостроительства, учесть все условия для посетителей.
Рассмотрены также эскизы памятников Мухаммаду аль-Хорезми в городе Ургенче и Батыру Закирову в городе Ташкенте.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter