Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.3K photos
2.18K videos
13 files
6.57K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
June 1, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
June 1, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
June 1, 2021
Forwarded from navruz bot
​​Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди


Бугунги кунда республикада транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари юқорилиги, йўл инфратузилмасидаги жиддий муаммолар йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқараётганлиги, оқибатда кўплаб инсонларнинг тан жароҳат олиши, энг ачинарлиси, инсонларнинг бевақт вафот этаётганлиги ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Шу боис, Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.

Гуруҳ томонидан йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олишнинг бугунги кундаги ҳолати комплекс равишда ўрганилиб, илғор хорижий тажрибаси ва илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чоралар ишлаб чиқилади.

Алоҳида эътибор,
йўл инфратузилмаси билан боғлиқ жиддий муаммолар – йўлларнинг ҳолати, пиёдалар ўтиш жойи, йўл белгилари, тартибга солинмаган чорраҳалар ва бошқаларга қаратилиб, уларни тубдан яхшилаш бўйича ҳар томонлама чоралар кўрилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилиб, кўриладиган комплекс чора-тадбирлар ҳақида жамоатчиликка ахборот берилади ҳамда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар синчковлик билан ўрганиб чиқилади.


Манба: ИВВ Ахборот хизмати


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
June 1, 2021
June 1, 2021