Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.6K subscribers
14.7K photos
2.12K videos
13 files
6.4K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Устувор йўналишлардаги қўшма дастур ва аниқ лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш борасидаги яқин шерикликни давом эттиришга келишиб олинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации во главе с министром здравоохранения Михаилом Мурашко.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения узбекско-российского практического сотрудничества в сфере здравоохранения.
Обсуждены вопросы реализации совместных программ
и конкретных проектов по приоритетным направлениям. Достигнута договоренность о продолжении тесного партнерства в вопросах подготовки высококвалифицированных медицинских работников.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2021 йил 27 май куни содир бўлган йўл транспорт ҳодисалари юзасидан ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ!

Биринчи йўл транспорт ҳодисаси

Жорий йилнинг 27 май куни соат 14:40 ларда, "5-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 44 бўлган, 106А-сонли автобус йўналишида ҳаракатланувчи «ИСУЗУ» русумли автобус Бобур-Шота Руставели кўчалари чорраҳасида светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхтаб турган вақтда, орқасидан «Нексия» русумли енгил автомобиль келиб урилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг "Нексия" ҳайдовчиси П.З воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра "Нексия" ҳайдовчиси йўл- транспорт ҳодисаси юзага келишидан аввал ҳушини йўқотган ва олдида турган автобусга келиб урилган (автомобилнинг тормоз излари мавжуд эмас). Автобус ҳайдовчиси ва йўловчилари орасида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
———
Иккинчи йўл транспорт ҳодисаси

Жорий йилнинг 27 май куни соат 09:30 ларда, "2-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 91 бўлган, 24-сонли автобус йўналишида ҳаракатланувчи «Мерседес-Бенз» русумли автобус ҳайдовчиси Буюк Ипак Йўли кўчаси бўйлаб асосий йўлдан ТТЗ томонга ҳаракатланиб, Турон кўчаси билан кесишган чорраҳада светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаганлиги оқибатида "Ласетти" русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида "Ласетти" ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган. Ҳозирда жабрланган фуқаронинг аҳволи ижобий баҳоланмоқда.

Автобус ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлиги сабабли у билан автобус саройи ўртасида тузилган мехнат шартномаси бекор қилинади.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида «Обод қишлоқ» дастури ижроси

🏘 Туманнинг “Осуда ҳаёт” МФЙ ҳудудида 6,5 километр узунликдаги ички йўлларни шағаллаштириш ва асфальтлаштириш режалаштирилган.

Ҳозирга қадар 3,7 километр йўл шағаллаштирилиб, 2 километр кўчада эса асфальт ётиқизиш ишлари бажарилмоқда.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Шаҳарларда айрим мавзеларни малакали бошқарув-сервис компанияларига бериш, тўловларни биллинг тизимида амалга ошириш бўйича ягона электрон платформани ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида уйларни таъмирлашни молиялаштириш бўйича махсус жамғарма ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам строительства и совершенствования обслуживания многоквартирного жилья.
Определены меры по передаче обслуживания некоторых массивов в городах квалифицированным управляющим сервисным компаниям, запуску единой электронной платформы по приему платежей.
При Министерстве жилищно-коммунального обслуживания будет организован специальный фонд по финансированию ремонта домов.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #xizmatkursatish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Yoshlar_siyosati

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг муаммолари билан яқиндан танишиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб – қувватлаш мақсадида бугун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ёшлари билан учрашув ўтказмоқда.

Бугунги кунда Мўйноқ тумани бўйича аҳолининг 5343 нафарини ёшлар ташкил этади. Шундан 1470 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, уларнинг 1396 нафарини бандлигини таъминлаш ва 74 нафарини муаммоларини ҳал этиш ишлари олиб борилмоқда.

Учрашув давомида Илҳом Маҳкамов мамлакатимиз транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва режаларга тўхталиб, ушбу жараёнда ёшларнинг ўрни ва иштироки беқиёс эканлигини қайд этиб ўтди.

Ҳозирги кунда юртимизнинг транспорт ва йўл хўжалиги тизими корхоналарида 41 минг нафардан ортиқ ёшлар фаолият юритаётгани ҳам бунинг ёрқин исботи бўла олади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Facebook | Instagram |
#Yoshlar_siyosati

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қийнаётган масалалар ечими юзасидан вазирга юзланди

Жумладан, Нукус шаҳрига етиб олишда муамоллар мавжудлиги, Мўйноқ тумани марказидан туманнинг чекка ҳудудларига қатновчи жамоат транспортининг йўқлиги билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Транспорт вазири ушбу муаммоларга барҳам бериш мақсадида, туманнниг олис ҳудудларида жамоат транспорти тизимини ташкиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги мутасаддиларига кўрсатма берди. Икки ҳафта ичида тадбиркорларни жалб этган ҳолда йўналишларда босқичма-босқич қатновларни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
✈️ Тошкент – Термиз – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейс

Жорий йилнинг 30 май куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Термиз – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейсни амалга оширади!

🛫 Тошкент – Термиз 12:00/13:00
🛬 Термиз – Тошкент 14:30/15:30

Батафсил 👉 www.uzairways.com

☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида “яшил” тикланиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларнинг муҳим йўналишларини қайд этди ҳамда бу борадаги халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе второго Международного саммита «Партнерство ради зеленого роста и глобальных целей – 2030», проходящего в Сеуле в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства обозначил ключевые направления проводимых в Узбекистане преобразований и поделился видением перспектив международного взаимодействия в области «зеленого» восстановления.

#Mirziyoyev #sammit #P4G #yashiltiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter