Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.2K subscribers
17.1K photos
2.36K videos
14 files
7.07K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Фарғонадан Туркияга мунтазам парвозлар йўлга қўйилди

Фарғона – Истанбул – Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар ҳафтада икки маротаба чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади

HY 277 Фарғона – Истанбул 08:50/12:30
HY 278 Истанбул – Фарғона 14:00/20:50


☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
​​Навоийда буюртмачилар ва тендер комиссияси аъзолари қурилишда коррупцияга йўл қўймаслик бўйича расман огоҳлантирилди

Навоий вилояти прокуратурасида тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида қурилиш, жумладан, йўл қурилиши соҳасида давлат харидларини амалга ошириш жараёнида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида соҳага масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари, буюртмачи ташкилотлар раҳбарлари ва тендер комиссияси аъзолари, жумладан, “Ўзйўлинспекция” вилоят бўлинмаси вакиллари қатнашган йиғилиш давомида жорий йилда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш учун пудратчиларни танлашда амалдаги тартиб-қоидаларга оғишмай риоя этиш, таниш-билишчилик ва бошқа коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилди.

Шунингдек, лойиҳа ва пудрат ишлари (хизматлари) хариди жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, ушбу соҳада “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидан, шу жумладан, электрон тендер платформасидан тизимли фойдаланиш ҳамда танлов (тендер) ғолиблари билан ўрнатилган тартибда пудрат шартномаларини тузиш чораларини кўриш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Масъулларга – қурилиш, шу жумладан, йўл қурилиш соҳасида ҳам коррупция, бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ва жараёнларда шаҳарсозлик норма талаблари бузилиш ҳолатлари учраётганлиги такидланиб, аниқланган ҳар бир ҳолатга нисбатан кескин чоралар кўрилиши ва қонуний жавобгарлик муқаррарлиги тушунтириб ўтилди.


“Ўзйўлинспекция” Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси
​​Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази очилди


Бугун Нукус транспорт коллежида ташкил этилган Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов сўзга чиқиб, йиғилганларни марказнинг очилиши билан табриклади ҳамда ушбу марказ юртимизга қурилиш соҳасида замонавий билимга эга, тажрибали кадрларни тайёрлаб беришига қатъий ишонч билдирди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, бу соҳада малакали кадрларга талаб ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ички ва ташқи меҳнат бозорига қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашда, меҳнат мигрантларининг иш сифати ва шароитларини яхшилашда, шунингдек, фуқароларнинг бандлигини ва ижтимоий ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур қарор асосида Нукус транспорт коллежи биносида Қурилиш соҳаси малакали кадрларини тайёрлаш маркази ташкил этилди. Марказда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, зарур жиҳозлар ва ўқув жараёнида фойдаланиладиган махсус техникалар билан таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, марказ 14 та касб бўйича ўқув режа ва ўқув дастурлари билан тўлиқ таъминланган бўлиб, ҳозирда ушбу йўналишларда 300 нафар фуқаро ўқишга қабул қилинди. Улар уч ой давомида билим ва тажрибасини оширади ва ўқиш якунида уларга сертификат берилади.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилган соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели барча ҳудудларда жорий этилиши таъкидланди.
Коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини тиклаш, тартиб-интизомни кучайтириш, аҳолини босқичма-босқич эмлаш бўйича топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам охраны здоровья населения и противодействия коронавирусу.
Отмечено, что апробированная в Сырдарьинской области новая модель организации здравоохранения будет внедрена во всех регионах.
Даны поручения по восстановлению деятельности территориальных штабов по противодействию коронавирусу, усилению дисциплины и порядка, поэтапной вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #sogliqnisaqlash #vaksinatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Раҳбар_ва_ёшлар_учрашуви

Тошкент давлат транспорт университетида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Джураев иштирокида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда бугунги ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг алоҳида ўрни борлиги ва мамлакатимиз транспорт соҳадаги янгиланишлар жараёнида уларнинг инновацион ғоя ва рационализаторлик таклифлари билан яқиндан танишиш муҳимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Айнан шу нуқтаи назардан бошқарма раҳбари “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти биносида Коворкинг маркази ташкил этиб, ёшлар томонидан таклиф этилаётган истиқболли лойиҳалар бевосита Транспорт вазирлиги ҳусусан Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан тўлиқ қўллаб- қувватланишини маълум қилди.

Учрашув давомида ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилиб, билдирилган таклифларини амалга ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳбар_ва_ёшлар_учрашуви


Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон авиация тармоғи раҳбарияти ҳамда Авиация транспорти муҳандислиги факультети талабалари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​Нукус шаҳрида қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти ва ҳудудий ҳарбий-маъмурий сектори томонидан қисқа фурсатда Нукус шаҳридаги Транспорт коллежи негизида капитал таъмир ва реконструкция ишлари амалга оширилиб, ушбу марказ бунёд этилди.

Марказ учун ажратилган ижтимоий объектларда капитал таъмир ва реконструкция ишлари натижасида замонавий андозаларга асосланган 14 та ўқув ва амалиёт хонаси, 300 ўринли иккита ётоқхона, шинам ва кўркам ошхона, маънавият ва маърифат маркази, кутубхона ҳамда спорт зали барпо этилди.

Муассасада 14 та мутахассислик бўйича таълим-тарбия берилади. Марказда таҳсил олувчилар олган назарий билимларини амалда мустаҳкамлаши учун 3 гектардан иборат бўлган ўқув полигони учун ер майдони ажратилган.

Муассасанинг моддий-техник базасини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ўқув жараёнларида фойдаланиш учун замонавий, сўнгги русумдаги 5 дона автобус, автокран, самосвал, эксковатор, юкловчи каби махсус техникалар ва автотранспорт воситалари, кўтариш кранлари ва ўқув тренажёрлари топширилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
​​Фарғона аэропортида қидирув-қутқарув таъминоти бўйича комплекс ўқув-машғулотлари бўлиб ўтди

Фарғона аэродромида шартли равишда ҳалокага учраган ҳаво кемаси йўловчилари ва экипажига аэропорт ҳамда Фарғона шаҳри ва Фарғона вилоятининг Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматига кирувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс ўқув-машғулотлари бўлиб ўтди.

Комплекс ўқув-машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматининг қидирув-қутқарув ва авария ишларини амалга ошириш қоидалари ва Умумжахон авиация ташкилоти ИКАО талаблари асосида амалга оширилди.

Ўқув-машғулотларида “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖнинг қутқарув ишларини таъминлаш жамоаси, шунингдек, Фарғона шаҳри ва Фарғона вилоятининг Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматига кирувчи ташкилотлари иштирок этди.

Комплекс ўқув-машғулотлари “Ўзавиация” агентлигининг парвозларни қидирув, авария-қутқаруви таъминотини назорат қилиш бўйича бош мутахассис-инспектори, Фарғона шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг масъул ходими ва “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖ маъмурияти томонидан мувофиқлаштирилди ва назорат қилинди.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
​​Тошкент шаҳрида велошеринг тизимини жорий этиш юзасидан аҳоли фикр-мулоҳазалари ўрганилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 декабрдаги "Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортдан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланиши ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 812-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида велосипед транспорт турини оммалаштириш, велосипедни қисқа муддатли ижарага бериш bike sharing тизими жорий этиш режаллаштирилмоқда.

Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва тегишли идоралар билан биргаликда велосипед транспорт турини альтернатив транспорт тури сифатида ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Ҳусусан, "Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режаси" Концепциясига мувофиқ Тошкент шаҳрида умумий узунлиги 606 км. бўлган велосипед йўлакларини лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва маҳаллий давлат идоралар томонидан 12,4 км. узунликдаги велосипед йўлакчалари аҳоли фойдаланиши учун топширилган.

Шу билан бирга, велосипеддан муқобил транспорт тури сифатида фойдаланиш, аҳолини соғлом турмуш тарзига йўналиштириш ва велосипед транспортининг жозибадорлигини ошириш мақсадида, велосипед тураргоҳлари, велосипед ижара марказлари ҳамда “bike sharing” хизматларидан фойдаланиш учун электрон тўлов инфокиоскларини ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Ҳозирда, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан бошланғич пилот лойиҳа сифатида Тошкент шаҳрининг 4 та нуқталарида bike sharing тизимини ташкил этиш режаллаштирилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Андижонда пиёдалар учун йўл усти кўприги фойланишга топширилди



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |